Latest news

00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:50АҚШдаги қонун Месси ва Альбага келганда ишламади  0 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Бельгия. "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз". Ҳамюртимиз захирада  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   5 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2

АПЛ. Мерсисайд дербиси учун превью News

АПЛ. Мерсисайд дербиси учун превью

Бугун АПЛ 30-турида “Эвертон” ўз майдонида “Ливерпуль”ни қабул қилади.

Демак, қуйида “Гудисон Парк”да бўлиб ўтадиган қизиқарли учрашув ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз. 

21.06 23:00 (Тошкент вақти) “Эвертон” - “Ливерпуль"

Танаффус кўп нарсани таҳлил қилиб олишда Карло Анчелотти учун айни муддао бўлди. Чунки унинг бошқарувидаги "Эвертон" карантиндан олдинги охирги ўйинда "Челси"га йирик 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. 

"Ирислар" "Ливерпуль"ни Мерсисайд дербисида 21 ўйиндан бери ютолмаяпти.  

Маълумотларга қараганда, "Эвертон"нинг "Гудисон Парк"да "Ливерпуль"га гол урган охирги ўйинчиси Ромелу Лукаку ҳисобланади.

"Ливерпуль"  карантиндан кейин АПЛда машғулотларни бошлаб юборган энг биринчи клублардан бири саналади. Айрим камчиликларни айтмаганда, Юрген Клопп жамоасида ҳаммаси жойида.

Таркиблар бўйича

Жан-Филипп Гбамен оғир жароҳат олгани боис ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур. Шунингдек, Тео Уолкотт ҳам сафда эмас. 

Карло Анчелоттининг таъкидлашича, Фабиан Делф ва Ерри Мина ҳам жамоага ёрдам беролмайди.

"Ливерпуль"да Муҳаммад Салоҳ ҳафта ўрталаридаги машғулотларни ўтказиб юборган, у бугунги ўйинда жамоасига ёрдам бера оладими ёки йўқлиги номаълум бўлиб турибди.  

Эндрю Робертсон ҳам охирги ҳафталарда муаммоларга дуч келди, бироқ у "Гудисон Парк"да майдонга тушиши мумкин.

Ўзаро ўйинлардаги натижалар

Жами ўйинлар сони

“Эвертон” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

“Ливерпуль” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Дуранг

235 та

66 (28%)

5:0

95 (40%)

6:0

74 (31%)


Ўйинга оид фактлар:

- "Ливерпуль" охирги 20 учрашувидан 19 тасида ғалаба қозонган (Премьер-лига).

- "Ливерпул" "Эаертон"га сўнгги 21 ўйинда ютқазмаган (барча мусобақалар). 

-  "Ливерпуль" "Эвертон" майдонидаги сўнгги 3 баҳсда ўз дарвозасини "қуруқ" сақлаган (барча мусобақалар).

- "Эвертон"нинг охирги 6 ўйинида камида 2 та гол урилган (Премьер-лига).

- "Ливерпул"нинг сўнгги 3 учрашувида 2 тадан кўп гол урилган (Премьер-лига).

- "Эвертон" охирги 7 уй ўинида ютқазмаган (Премьер-лига).

Тахминий таркиблар

"Эвертон" (4-4-2): Пикфорд - Коулман, Кин, Холгейт, Динь - Ивоби, Гомеш, Дэвис, Сигурдссон - Ришарлисон, Калверт-Льюин

"Ливерпуль" (4-3-3): Алиссон - Арнолд, Гомес, ван Дейк, Робертсон - Хендерсон, Фабиньо, Вейналдум - Мане, Фирмино, Чемберлен

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Гбамен, Уолкотт, Тосун ("Эвертон"), Клайн, Шакири ("Ливерпуль")

Сўроқ остида: Мина, Делф, Бернард ("Эвертон"), Робертсон, Салоҳ ("Ливерпуль")

Everton

Premier League . Round 30

22/06/2020, 00:00

0
:
0
Finished

Liverpool

Stadium: Goodison Park, 0 spectators

Referee: Mike Dean

45'
90'
40'  Michael Keane
60'  Anthony Gordon (Gylfi Sigurdsson)
61'  Lucas Digne
88'  Alex Iwobi (Bernard)
90'  Dominic Calvert-Lewin (Moise Kean)
20'  James Milner
43'  James Milner (Joseph Gomez)
46'  Takumi Minamino (Alex Oxlade-Chamberlain)
65'  Naby Keita (Georginio Wijnaldum)
65'  Roberto Firmino (Divock Origi)
73'  Joel Matip (Dejan Lovren)
85'  Divock Origi

Турнир жадвали 

Бугунги учрашув бевосита сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади. Дербини биз билан биргаликда кузатиб боринг. 


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика