АПЛ. "Ливерпуль"нинг ғалабаси "Эвертон"ни аутсайдерлар зонасига тушириб юборди
05 dec 2019 03:08
News
АПЛ. "Ливерпуль"нинг ғалабаси "Эвертон"ни аутсайдерлар зонасига тушириб юборди
Liverpool Divock Origi - 6', Xherdan Shaqiri - 17', Divock Origi - 31', Sadio Mane - 45', Georginio Wijnaldum - 90' |
Premier League . Round 15 05/12/2019, 01:15 2
:
5
Finished
|
Everton Michael Keane - 21', Richarlison - 45' |
Stadium: Anfield, 53094 spectators
Referee: Mike Dean
Ливерпуль – Эвертон 5:2
5 декабрь, 01.15, «Энфилд»
Голлар:
1:0 – 6 Ориги, 2:0 – 17 Шакири, 2:1 – 21 Кин, 3:1 – 31 Ориги, 4:1 – 45 Мане, 4:2 – 45 Ришарлисон, 5:2 – 90 Вейналдум.
Ливерпуль – Адриан, Александер-Арнолд (Гомес, 83), Ловрен, ван Дейк, Робертсон, Лаллана (Хендерсон, 72), Вейналдум, Шакири, Милнер, Мане, Ориги (Фирмино, 73).
Эвертон – Пикфорд, Сидибе (Бернард, 35), Мина, Кин, Холгейт, Дэвис (Шнайдерлин, 72), Сигурдссон, Ришарлисон, Ивоби, Динь, Кэлверт-Льюин (Кин, 60).
Огоҳлантиришлар:
Александер-Арнолд (27), Ришарлисон (31), Дэвис (67).
Учрашув якунланди. Ажойиб, қизиқарли ва голларга бой кечган учрашувда Юрген Клопп жамоасининг қўли баланд келди.
Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.
90. Гоооол! 5:2. Фирминонинг узатмасини Вейналдум голга айлантирди.
85. Мане кетма-кет иккинчи вазичтида ёш болаларча хато қилмоқда. Сенегаллик ҳужумчи дарвозабоннида алдаб ўтди, аммо...
83. Ўйин қаҳрамонларидан бири Арнолд ўрнига учрашувни Жо Гомез давом эттиради.
81. Садьо Мане ўйинга нуқта қўйиши мумкин эди, аммо...
80. Ришарллисоннинг фаоллиги "Эвертон"га бурчак зарбаси олиб келди.
72. Ўзгаришлар: Том Девис ўрнига Морган Шнайдерлин, Ориги ўрнига Фирмино, Лалана ўрнига Ҳендерсон майдонга тушди.
71. Юрген Клопп шогирдлари мукаммал комбинацион ўйин намойиш қилмоқдалар.
68. "Ливерпуль" сафида майдонга тушиш учун Жордан Ҳендерсон тайёргарлик кўрмоқда.
67. Том Девис Александер-Арнолдга қарши қўполлик ишлатгани туфайли огоҳлантирилди.
60 . "Эвертон" таркибида навбатдаги ўзгариш. Кэлверт-Льюин ўрнига учрашувни Мойзе Кен давом эттиради.
55. АПЛ 15-тури доирасидаги бир нечта учрашувлар якунланди. МЮ, "Челси", "Саутгемптон", "Вулверхемптон" ва "Лестер" клублари ғалаба қозонишди.
52. Меҳмонлар хавфли жарима зарбасини ишлаб олишди, аммо Люка Динь берган зарба - ноаниқ.
48. "Эвертон" иккинчи бўлимда ташаббусни қўлга олиш учун жиддий ҳаракатларни бошлаб юборди.
46. Иккинчи бўлим старт олди.
Учрашувнинг биринчи бўлими ҳақида: дарвозабонлар ҳисобидаги сейвлар сони нолга тенг.
Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб - 4:2.
45+3. Нималар бўляпти ўзи? Гол уриш навбати "Эвертон"да. Заҳирадан майдонга туширилган Бернард чап қанотдан ошириб берган тўпни Ришарлисон елкаси билан рақиб дарвозасига киритиб қўйди! Дахшат! Битта бўлимда 6 та гол кўришни кутганмидингиз?
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
45. Гол! Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ 5-гол урилди. Яна ўша "Ливерпуль"нинг чап қанотидан ташкил қилинган ҳужум гол билан якунланди. Арнолд ва Мане рақиб футболчиларига қарши ҳужум қандай бўлиши ҳақида дастурил амал тузиб беришди. Гол муаллифи - Мане!
41. Эндрю Робертсон Кэлверт-Льюин билан курашда ютқазди ва жарима майдончасининг ёнгинасида қоида бузишга мажбур бўлди.
35. "Эвертон" биринчи таймдаёқ ўзгаришга қўл урди. Сидибе ўрнига ўйинни Бернард давом эттиради.
Гооооол! Шу дақиқанинг ўзида Ориги ўз номига дублни расмийлаштирди. Ловрендан узатмани қабул қилиб олган ҳужумчи тўпни тўрга дарвозабоннинг устидан ошириб ташлади.
31. Ришарлисон Шакирига нисбатан жудаям қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди.
25. Доменик Кэлверт-Льюин жарима майдончасига бостириб кириб зарба беришни мақсад қилганди, аммо ван Дейк бор экан, бундай ҳолатлар кам бўлади.
21. Гоооооллл! "Эвертон" ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи Майкл Кин!
20. Ришарлисонга қарши қўполлик ишлатилди. "Эвертон" стандарт вазиятга эга бўлади.
16. Гооооол! Шундай ҳужумлардан яна бири муваффақият келтирди. Сенегаллик футболчи етказиб берган тўпни Шакири рақиб дарвозасига кузатиб қўйди.
15. Юрген Клопп шогирдларининг ҳужумлари асосан Робертсон ва Мане ҳаракатланаётган чап қанодан ташкил қилинмоқда.
8. Мезбонлар заҳира ўриндиғи:
6. Гооооооооооллллл!!! "Эвертон" ҳужумини қайтариб қарши ҳужумга ўтган "Ливерпуль" ўйинда ҳисобни очди. Тўп билан узоқ масофани босиб ўтган Садьо Мане Оригини Пикфорд билан юзма-юз вазиятга чиқариб юборди. Бельгиялик футболчи эса дарвозабондан ҳам ўзиб кетди ва бўш қолган дарвозани ишғол қилди. 1:0.
1. Учрашув бошланди. Ўйинни "Ливерпуль" футболчилари бошлаб беришди.
Учрашув олдидан бир дақиқалик сукут сақланмоқда.
Ўйинга ташриф буюрган ёш мухлислар:
"Эвертон":
"Ливерпуль":
Жамоаларнинг бошланғич таркиблари билан яна бир бор танишиб чиқинг. "Ливерпуль"нинг оптимал таркиб билан майдонга тушмаётганлиги меҳмонларнинг имкониятларини кўпайтиради ва учрашувни янада қизиқарли ўтишини таъминлайди.
– Ассалому алайкум, Championat.asia сайти фойдаланувчилари. Бугун АПЛда бир қатор учрашувлар ўтказилаётганидан хабарингиз бор. Шундай учрашувлардан яна бирини сиз билан биргаликда кузатиб боришга қарор қилдик. Биз ушбу саҳифа орқали учрашувда содир бўлаётган воқеалар ҳақида сўз юритишдан ташқари, эътиборингизга ўйин жараёнидан бир қатор қизиқарли фотосуратларни ҳам тақдим қилиб борамиз. Марҳамат, сиз ҳам ушбу учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан ўзаро ўртоқлашинг ва севимли жамоангизни қўллаб қувватланг.
Comments