АПЛ. Мане "шпорлар"ни тиз чўктирди, "Терф Мур" мўжизаси. 25-тур шарҳи
14 feb 2017 18:00
News
АПЛ. Мане "шпорлар"ни тиз чўктирди, "Терф Мур" мўжизаси. 25-тур шарҳи
Турни "Арсенал" - "Халл Сити" учрашуви очиб берди. Икки турдан буён мағлубиятга учраётган Арсен Венгер шогирдлари ниҳоят ўз ҳисобларига уч очко ёзиб қўйишди. Алексис Санчеснинг қўл билан ва пенальтидан киритган голлари "тўпчилар"га ғалабани тақдим қилди. Санчес эса ўз ҳисобидаги голлар сонини 17тага етказиб, тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олди.
"Вест Хэм" эса ўз майдонида "Вест Бромвич" билан очколарни бўлишиб олишди. Славен Билич шогирдларидан Софиан Фегули ва Ланзинилар киритган голларга меҳмонлардан Маколи ва Шадли жавоб қайтаришди.
Ўтган тур "Кристал Пэлас" майдонидан 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган "Сандерленд" бу сафар ўз майдонида "Сауигемптон"дан ҳудди шу ҳисобда енгилди. "Авлиёлар"нинг янги ҳужумчиси Габбиядини ўз дубли билан ғалабага катта ҳисса қўшди. Айтиб ўтиш жоиз, бу италиялик футболчининг иккинчи ўйиндаги учинчи голи. Шунингдек, Лонг ва Денайернинг ўз дарвозасига киритган голлари ҳисобнинг йирик кўриниш олишини таъминлади.
"Сток Сити" ўртамиёна жамоалар билан яхши натижалар қайд этишга ўрганган жамоа эканлигини яна бир бор исботлади. Марк Хюз шогирдлари Жо Аллен томонидан киритилган ягона гол эвазига "Кристал Пэлас"ни таслим этишди.
25-турда мухлислар гол кўрмаган ягона ўйин "Риверсайд" стадионида кузатилди. "Мидлсбро" ва "Эвертон" клублари ўзаро баҳсда муроса кўчасини танлашди. Томонлар ҳарчанд уринишмасин, рақиб дарвозаси томон йўл топа олишмади.
"Манчестер Юнайтед" жамоаси ўз майдонида "Уотфорд"ни қабул қилди ва 1-даврадаги мағлубият учун ўч олди дейиш мумкин. Аввалига Марсиалнинг тўп узатишидан кейин Хуан Мата ҳисобни очган бўлса, кейинроқ Антони Марсиалнинг ўзи ҳисобни 2:0га етказди. Шу тариқа, Жозе Моуриньо шогирдлари ўз ҳисобларидаги очколарни 48тага етказиб, юқоридаги жамоаларга яқинлашиб олди.
Турнинг марказий учрашувида мухлислар жуда ҳам кескин ўйин гувоҳи бўлишмади. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги баҳс қизиқарли ўтди, лекин кескин эмас. Сабаби, унда бир томон катта устунлик қилди. Юрген Клопп жамоаси "шпорлар"ни кўз очишга қўймади. Ҳужумнинг ўзидаёқ уюштирилган прессинглар сабаб "қизиллар" иккита тўп киритишди. Садио Манени шу куни ҳеч ким тўхтатиб қола олмади - 2:0.
Тур сенсацияси эса "Терф Мур"да кузатилди. Пешқадам "Челси" бу мавсум ўз майдонида фантастик ўйин кўрсатаётган "Бернли" меҳмони бўлди. "Бернли" уйда ҳатто Конте жамоасидан ҳам очко тортиб олди. Педро томонидан киритилган голга Брэди жаримадан йўлланган супер зарба билан жавоб қайтарди.
Бу йил Англияда амалдаги чемпионнинг очко йўқотиши оддий ҳол бўлиб қолди. "Лестер" бу сафар "Либерти стэдиум"дан қуруқ қайтди. Пол Клемент шогирдлари "тулкилар"га имкон қолдиришмади. Қизиғи, учрашувда киритилган ҳар иккала голга ҳам ҳимоячилар муаллифлик қилишди. Моусон ва Олссонлар томонидан киритилган голлар "Суонси"га уч очко тақдим этди.
Турни ёпиб берган ўйинда "Борнмут" жамоаси "Манчестер Сити"ни қабул қилди. Ўйиннинг 15 дақиқасидаёқ "шаҳарликлар"нинг янги ҳужумчиси Габриэль Жезус жароҳат олиб чиқиб кетди. Унинг ўрнини Агуэро эгаллади ва рақиб футболчиси Мингснинг ўз дарвозасини нишонга олишида асосий рўлни ўйнади. "Сити"нинг биринчи голига эса Стерлинг муаллифлик қилди.
АПЛ. 23-тур
"Арсенал" - "Халл Сити" 2:0
"Вест Хэм" - "Вест Бромвич" 2:2
"Сандерленд" - "Саутгемптон" 0:4
"Сток Сити" - "Кристал Пэлас" 1:0
"Мидлсбро" - "Эвертон" 0:0
"Манчестер Юнайтед" - "Уотфорд" 2:0
"Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 2:0
"Бернли" - "Челси" 1:1
"Суонси" - "Лестер" 2:0
Борнмут- "Манчестер Сити" 0:2
"Eplmanager"да 25-турнинг энг кўп очко жамғарган жамоаси:
Турнинг энг яхши футболчилари:
Comments