Latest news

22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  0 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  0 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  60 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  4 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  4 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  18 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  18 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Ферги-Таймда "бўрилар"ни мағлуб этди ва 2-ўринга қайтди News

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Ферги-Таймда "бўрилар"ни мағлуб этди ва 2-ўринга қайтди

АПЛнинг 16-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилди.

Манчестер Юнайтед – Вулверхэмптон 1:0

Гол: Рэшфорд (90+3, 1:0).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Теллес (Шоу, 46), Байи, Магуайр, Матич, Погба, Бруну Фернандеш (Мактомини, 90+5), Кавани, Гринвуд (Марсьяль, 65), Рэшфорд.

Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Хувер, Аит-Нури, Коуди, Саисс, Витинья, Рубен Невеш, Нету, Моутинью, Траоре, Килмен.

Огоҳлантириш: Рэшфорд (50), Патрисиу (73).

Manchester United

Marcus Rashford - 90'

Premier League . Round 16

30/12/2020, 01:00

0
:
1
Finished

Wolverhampton Wanderers

Stadium: Old Trafford, 0 spectators

Referee: Jonathan Moss

45'
90'
46'  Alex Telles (Luke Shaw)
50'  Marcus Rashford
64'  Mason Greenwood (Anthony Martial)
90'  Marcus Rashford
90'  Bruno Fernandes
90'  Bruno Fernandes (Scott McTominay)
55'  Vitinha (Daniel Podence)
68'  Pedro Neto (Fabio Silva)
73'  Rui Patricio

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Манкунианликлардан навбатдаги ғалаба! Ферги-тайм аста-секинлик билан Оле-таймга айланиб бормоқда! Клуб мухлисларини табриклаб қоламиз.

90+3. ГООООООООЛЛЛЛЛ!! Рэшфорднинг зарбаси рақибига тегиб, голга айланди!!! Брунудан навбатдаги ассист!!

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. МЮ узоқ вақт ҳужум уюштирди. Погба эса тўпни йўқотди ва фол ишлатди.

86. "Вулвз" ҳимояга ётиб олган. МЮ учун оғир бўлмоқда девордан ўтиш.

83. Де Хеа "шкаф" рақиби билан тўқнашиб кетди. Кимлигини билган бўлсангиз керак-а...)

81. ЗАРБААААААА!!! Сильванинг кучли зарбасини Де Хеа қайтарди!!! Давид жамоани голдан сақлаб қолди!

79. УХХХХХ!!!! Марсьяль Байининг пасини қабул қилиб олди ва деярли бирга бир ҳолатга чиқиб борди. Ҳимоячилар улгуришди. Бу вазиятда оффсайд ҳам қайд этилди.

77. Энди Марсьяль яна бир қулай имкониятдан фойдалана олмади.

75. ЗАРБААААААА!! Погбанинг кучли зарбасини Патрисиу ушлаб олди!!

72. ДЕ ХЕАААААА!! Рақибининг боши билан йўллаган зарбасини Давид қайтариб юборди!

70. Ғалати ҳолат. Гол инобатга олинмади, бироқ пенальти ҳам берилмади.

69. ГОООООЛЛЛЛ!! ЙЎЎЎҚҚҚ!! Каванининг голи инобатга олинмади. Аммо бу ерда тўп "Вулвз" футболчисининг қўлига ҳам тегди.

64. Брунунинг ҳаволатиб оширган тўпига Рэшфорд боши билан ноаниқ зарба йўллади. Яхши вазият кўкка совурилди.

57. Погба ҳужумдаги Рэшфорд томон тўпни узатганди. Патрисиу тўпга пешвоз чиқди.

50. Ҳужумга ўтиб кетаётган рақибини йиқитгани учун Рэшфорд огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Демак, қайтамиз. Футболчилар ҳам қайтишмоқда. Майдонда Люк Шоу кўриниш берди. У Теллеснинг ўрнига майдонга тушган кўринади.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. УХХХХХХХ!! "Вулвз" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Магуайр жамоани яққол голдан қутқариб қолди.

39. ДЕ ХЕАААААААААА!!! СУПЕР РЕАКЦИЯ!! Жаримадан оширилган тўпга Саисс кучли зарба берди. Давид тўпни бурчакка чиқариб юборди.

38. Магуайр ўз жарима майдончаси ёнида рақибини йиқитди. "Вулвз"да хавфли вазият!

34. УХХХХХХ!!! Брунунинг зарбасини Руи қайтарди!!!!! Ўйинда голга тортадиган илк чинакам вазиятни кўрдик!

30. "Юнайтед" асосан иккинчи қават орқали рақиб постига йўл топишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ тўп узатишларини Патрисиу ушлаб олишда қийналмаяпти.

28. "Вулверхэмптон" ҳужумга ўтди. Аит-Нурининг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

26. "Бўрилар" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди. Невеш томон оширилган тўпни Магуайр эгаллаб олди.

23. ЗАРБАААААА!! Жаримадан оширилган тўпга Саисс боши билан зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди. Де Хеа вазиятни назорат қилиб турганди.

21. "Вулвз" ҳужумга ўтди.  Килменнинг марказ томон узатган пасини Магуайр қайтариб юборди.

19. Ҳозирча ўйин темпи паст. Вазиятлар яратилмаяпти.

13. ЗАРБААААААА!!! Нетунинг кучли зарбасини Де Хеа муштлари билан уриб юборди. Нету, гол нету)

12. Погба ҳужумдаги Гринвуд томон тўпни узатганди. Тўп тўғри дарвозабон томон кетди.

9. УХХХХХ!! Траоре МЮ ҳимоячиларини кетма-кет алдаб, жамоадошига тўпни оширганди. Бироқ Саисс вазиятдан фойдалана олмади.

3. Хавфли вазият! Теллеснинг Кавани томон узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Бугун "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Вулверхэмптон" жамоалари иштирокидаги учрашувни Миржалол Норматов билан кузатиб боринг.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика