Latest news

03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  114 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  7 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

АПЛ. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" дарвозасига жавобсиз 6 та тўп йўллади, Альваресдан дубль, Ҳоланддан хет-трик! News

АПЛ. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" дарвозасига жавобсиз 6 та тўп йўллади, Альваресдан дубль, Ҳоланддан хет-трик!

Англия чемпионати 5-туридан ўрин олган баҳс тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Манчестер Сити – Ноттингем Форест 6:0 

23.30, «Этихад Стэдиум»

Гол: Ҳоланд 12', 23', 38', Канселу 51', Альварес 65', 87'

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Стоунз (Льюис, 75), Рубен Диаш, Жоау Канселу (Серхио Гомес, 68), Гюндоган, Бернарду Силва, Родри (Марез, 55), Фоден (Палмер, 55), Ҳоланд (де Брюйне, 69), Альварес.

Ноттингем Форест – Ҳендерсон, Уильямс, Куяте (Бьянкон, 79), Маккенна, Уоррелл, Лоди, Йейтс (Колбэк, 69), Гиббс-Уайт (Деннис, 58), О`Брайен, Фройлер, Жонсон (Авонийи, 58).

Огоҳлантириш: Деннис (76).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Баҳс якунланди! "Сити" "хоҳлаганича" гол уриб, ғалаба қозонди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги учрашувларда ғойибона кўришгунча!

90. Иккинчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

87. ГОООООООООООООООЛ! "Манчестер Сити" қарши ҳужумдан унумли фойдаланди. "Шаҳарликлар" тезкор ҳужуми Альвареснинг голи билан тугади – 6:0! 

83. "Манчестер Сити" футболчилари ўзаро пас ўйнашмоқда ва олдинга боришга шошилишмаяпти. Шошилмайдиям-да :) Учрашув тақдири ҳал бўлиб улгурган-ку!)

79. "Ноттингем Форест"да алмаштириш: Куяте ўрнига Бьянкон майдонга тушди.

79. Серхио Гомес ичкарига пас узатди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

76. Эммануэль Деннис Кевин де Брюйнега нисбатан фоль ишлатди ва сариқ карточка олди.

75. "Манчестер Сити"да ўзгариш: Стоунз ўрнига Льюис баҳсни тугатиб қўяди.

71. Уууух! Марез бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, тўпни дарвозанинг чап тарафига йўналтирди, ноаниқ.

69. "Ноттингем Форест"да алмаштириш:  Йейтс ўрнига Колбэк майдонга туширилди.

69. "Манчестер Сити"да ўзгариш: Ҳоланд ўрнига де Брюйне ўйинга қўшилди.

68. "Манчестер Сити"да алмаштириш: Жоау Канселу ўрнига Серхио Гомес баҳсни давом эттиради.

65. ГОООООООООООЛ! Марезнинг кескинлаштирувчи пасидан сўнг Хулиан Альварес дарвозабонни ожиз қолдирди – 5:0!

62. Илкай Гюндоган бурчак зарбасини ўта муваффақиятсиз тарзда амалга оширди, тўп майдон ташқарисига йўл олди.

60. Бернарду Силва жарима майдони ташқарисидан дарвозани пойлашга ҳаракат қилиб кўрди – Ҳендерсон ўз ўрнида!

58. "Ноттингем Форест"да 2 та алмаштириш: Жонсон ўрнига Авонийи, Гиббс-Уайт ўрнига Деннис ўйинни давом эттиради.

55. "Манчестер Сити"да 2 та ўзгариш: Родри ўрнига Марез, Фоден ўрнига Палмер майдонга тушди.

51. ГООООООООЛ! Жоау Канселу чамаси 18 метрдан дарвозанинг чап томонини нишонга олди – 4:0!  

47. Зарба! Илкай Гюндоган тўпни қабул қилиб, олисдан зарба йўллади, аммо зарбага аниқлик етишмади.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб – 3:0. Танаффус!

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди. 

44. Зарбааа! Хулиан Альвареснинг зарбаси устунга тегди.

44. "Манчестер Сити" жамоавий паслашиш бўйича "мастер-класс" намойиш қилмоқда.

38. ГОООООООООЛ! Стоунзнинг қулай пасидан кейин Ҳоланд бош билан гол уриб, хет-трик қайд этмоқда – 3:0!

35. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 74% – 26%

32. Жоау Канселунинг тўпни ичкарига ошириш режаси зўр эди, аммо техник тарафлама маҳорат етишмади.

29. Пол Тирни ҳуштагини чалди, Неко Уильямс Канселуга нисбатан қоидани бузди.

23. ГОООООООООООООЛ! "Сити" Ҳендерсоннинг хатосидан унумли фойдаланиб, тезкор равишда вазият яратиб, ҳисобни оширди. Гюндоганнинг фоаллигидан сўнг Ҳоланд ўнг оёқда бўш қолган дарвозага тўп киритди ва дублини расмийлаштирди – 2:0!

20. Родри тўпни эгаллаб олишга ошиқиб рақибга нисбатан қўпол ҳаракат қилди.

17. Зарбааа! Уильямснинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Лоди бош билан зарба берди, сал ноаниқ.

12. ГООООООООООЛ! Фоденнинг ичкарига узатган тўпи рикошет орқали Ҳоланд томон келди, ҳужумчи ҳимоячи қўриқлаб турганига қарамасдан, чап оёқда дарвозани ишғол қилди – 1:0!  

8. Зарбааа! Хулиан Альвареснинг марказ томон йўналтирган зарбасини Дин Ҳендерсон сўнгги лаҳзада сейв кўрсатиб, қайтариб қолди!

7. Хулиан Альварес бурчак зарбасидан келган тўпни дарвоза томон тепди, аммо ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди. 

5. "Шаҳарликлар" футболчилари анъанага кўра тўп назоратини қўлга олишган.

3. Зарба! Илкай Гюндоганнинг олисдан йўллаган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.

1. Ўйин бошланди! 

"Йиртқич" бугун гол урармикан?

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика