Latest news

16:32"Манчестер Юнайтед" де Лигт учун "Бавария"га 45 млн фунт таклиф қилади  1 16:02"Ливерпуль" Саудия Арабистони клублари учун ван Дейкка нарх қўйди  1 15:38"Барселона" де Йонг билан шартномани узайтирмоқчи  3 15:10Улуғбек Ҳошимов: "Ўзим катта бўлган жамоага қайтиш ёқимли. "Пахтакор" билан катта ютуқларга эришишни мақсад қилганман"  3 14:33"Ал Иттиҳод" Эдерсонни харид қилишга уриниб кўради, "Ман Сити" 50-60 млн евро хоҳламоқда  0 13:47"Астон Вилла" "Барселона" собиқ ўйинчисини сотишга тайёр  0 13:20"Манчестер Юнайтед" Маунтни сотишга тайёр  1 12:55ПСЖ йирик трансферга қўл уришга яқин  1 12:39Қирғизистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзимиз йўл қўйган хатоларимиз сабабли мағлуб бўлдик. Осиё кубогида Японияни мағлуб этганимиздан сўнг босимни ҳис қилдик"  1 12:17"Барселона" Уильямснинг товон пулини фаоллаштиришга тайёр  1 11:48Феликс "Бенфика"га қайтиши мумкин?!  0 11:20"Реал" ўйинчилари ва ходимлари Мбаппенинг ўзини тутишидан ҳайрон  6 10:51Карло Анчелотти «Реал»да Килиан Мбаппедан қайси чизиқда ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:21Ҳусниддин Нишонов: "Ҳозир фақатгина жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямизни яхшилаш ҳақида ўйламоқдамиз"  1 10:16Нишоновнинг бенефисига айланган Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  1

АПЛ. Бир кўчада байрам, бирисида эса ғам — "Манчестер Сити" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди News

АПЛ. Бир кўчада байрам, бирисида эса ғам — "Манчестер Сити" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди

Англия чемпионати 28-тури доирасидаги "Манчестер Сити" ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйин якунланди.

АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 4:1

Голлар: Кевин Де Брюйне 5', Джейдон Санчо 22', Кевин Де Брюйне 28', Рияд Марез 69', Рияд Марез 90+2'

"Манчестер Сити": 31. Эдерсон Мораес, 2. Кайл Уокер, 5. Джон Стоунз, 14. Эмерик Ляпорт, 27. Жуан Канселу, 17. Кевин Де Брюйне (8. Илкай Гюндоган 80'), 16. Родриго Эрнандес, 10. Джек Грилиш, 20. Бернарду Силва, 47. Фил Фоден, 26. Рияд Марез. 

Захира: 33. Скотт Карсон, 7. Рахим Стерлинг, 9. Габриэль Жезус, 11. Александр Зинченко, 25. Фернандиньо, 79. Люк Мбете-Табу, 87. Жамес МcАтеэ, 48. Лиам Делап.

"Манчестер Юнайтед": 1. Давид де Хеа, 29. Аарон Уан-Биссака, 2. Виктор Линделеф, 5  Харри Магуайр, 27. Алекс Теллес, 18. Бруну Фернандеш, 39. Скотт Мактоминей, 17. Фред, 25. Джейдон Санчо, 6. Поль Погба (10. Маркус Рэшфорд 64'), 36. Энтони Эланга (14. Джесси Лингард 64').

Захира: 26. Дин Хендерсон, 3. Эрик Байи, 20. Диогу Дало, 4. Фил Джонс, 8. Хуан Мата, 31. Неманья Матич, 46. Ханнибал Межбри.

Огоҳлантиришлар: Харри Магуайр 63'

Manchester City

Kevin De Bruyne - 5', Kevin De Bruyne - 28', Riyad Mahrez - 68', Riyad Mahrez - 90'

Premier League . Round 28

06/03/2022, 20:30

1
:
4
Finished

Manchester United

Jadon Sancho - 22'

Stadium: Etihad Stadium, 53165 spectators

Referee: Michael Oliver

45'
90'
5'  Kevin De Bruyne
5'  Bernardo Silva
28'  Kevin De Bruyne
68'  Riyad Mahrez
68'  Kevin De Bruyne
80'  Kevin De Bruyne (Ilkay Gundogan)
90'  Riyad Mahrez
90'  Ilkay Gundogan
22'  Jadon Sancho
22'  Paul Pogba
63'  Harry Maguire
64'  Anthony Elanga (Jesse Lingard)
64'  Paul Pogba (Marcus Rashford)


90+5. Ўйин якунланди! Бугун бир кўчада байрам бўлади, яна бир кўча эса ғамга ботади...

90+2. Гол ҳисобга олинди!

90+1. Гол ВАР орқали кўриб чиқилмоқда.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

Марез дарвозабон билан бирга-бир чиқиб кучли зарба берди ва гол урди!

90. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Марез ҳисобни учтага оширди!

89. Грилиш чапдан тўпни жарима майдончаси ичидаги Гюндоганга узатди, аммо Илкай тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади.

86. "Манчестер Сити" мухлислари аллақачон ғалабани нишонлашни бошлаб юборишди. Мухлислар майдонга қарамаган ҳолда ўзаро жипслашиб, тўлқинни ҳосил этишмоқда. 

84. Статистика: 1-бўлимда хавфли вазиятлар - 10:5, 2-бўлимда 9:0.

81. ЗАРБА! Ўнг қанотдан тўп ҳаволатиб Канселуга узатилди, у чалқанча усулда дарвоза томон зарба берди, аммо де Хеа бу вазиятда супер сейв билан тўпни қайтарди!

73. Марезнинг дарвозага йўллаган навбатдаги зарбасини де Хеа қайтариб юборди.

"Ман Сити" бурчак зарбасини амалга оширди: тўп жарима майдончаси ташқарисида турган Марезга узатилди, унинг дарвозага йўллаган зарбаси эса гол билан якунланди! 

69. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Ҳисоб иккитага оширилди!

"Манчестер Сити"нинг иккинчи голидан сўнг де Хеа дарвозасининг ортидан олинган сурат:

62. Де Брюйненинг жарима зарбасидан ерлатиб йўллаган зарбасини де Хеа ушлаб олди.

59. Статистика: тўп назорати бўйича устунлик - 74% : 26%.

54. Грилиш жарима майдончасига кириб бориб тўпни Марезга узатди, у эса дарвозага зарба берди, ҳимоячилар эса тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.  

50. Фоден рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйиб дарвозага ерлатиб зарба берди, бироқ ноаниқ кетди.

49. Бернарду Силванинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

48. Бўлим мезбонлар устунлигида бошланди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

45+4. Биринчи бўлим якунланди!

45+3. Бруно дарвозага зарба берди, тўп ҳимоячилар томонидан майдон ташқарисига чиқариб юборилди. 

45. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Марезнинг айлантириб берган зарбасини де Хеа қайтариб юборди.

41. Бруно жарима майдончасига кириб бориб тўпни Санчога узатди, бироқ унинг берган зарбаси анчагина ноаниқ кетди. 

40. Баҳс давом этмоқда. Фоден дарвоза томон ерлатиб зарба берди, аммо тўп дарвозага бормади.

35. Учрашувда тўхталиш юзага келди, жамоалар бош мураббийлари вазиятдан фойдаланган ҳолда ўз шогирдларига кўрсатмалар бермоқда.  

31. Ўйин назорати тўлалигича мезбонлар тарафга ўтмоқда. "Ман Сити" умуман тинмаяпти.

Фоден жарима майдончасига кириб келиб дарвозага зарба берди, де Хеа уни қайтарди, Бернарду яна зарба берди, де Хеа яна қайтарди ва учинчи зарбани Де Брюйне берди ҳамда гол урди!

28. ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Ман Сити" ҳисобни яна оширди!

27. "Ман Сити" гол ургач меҳмонлар ҳужумлар сонини оширган эди, ҳисоб тенглашгач эса мезбонлар кўпроқ ҳужум уюштиришмоқда.

Погба тўпни чапга - Санчога узатди, у тезликни бироз секинлаштириб, Уокердан ўтди ва дарвозага "юмшоқ" зарба йўллади ҳамда гол урди! 

22. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Ўйинда ҳисоб тенглашди!

20. "Манчестер дерби"сини стадиондан туриб Сер Алекс Фергюсон кузатиб бормоқда. 

19. Ўйиндаги эътиборга молик жиҳат - Роналду қайдномада йўқ. У бугун майдонга тушмаслиги аниқ.

17. Де Брюйне жарима майдончасига кириб бориб зарба берди, де Хеа тўпни қайтарди, Фоден эса ҳимоячилар ўртасида палапартишлик содир бўлди, ҳакам ҳужумда фол бўлганини қайд этди.

16. Ўйиннинг темпини юқори деб бўлмайди. Тўп назорати асосан мезбонларда.

8. Бруно тўпни Фредга узатди, у эса дарвозага яқин келиб зарба бера олмади, "Ман Сити" ҳимоячилари ажойиб ҳаракат қилишди.

Грилиш чап қанотдан олдинга юриш қилди, у Бернарду Силвага тўпни узатди, Силва эса тўпни марказда турган Де Брюйнега берди, Кевин эса гол урди!

5. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Ман Сити" ҳисобни очди!

2. Ўйиннинг илк дақиқалари хотиржамлик билан бошланди. 

1. Учрашувга старт берилди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади. 

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика