АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди
23 feb 23:24
News


АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди
"Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 0:2
23 февраль, 21:30 | "Этиҳад"
Голлар: Салоҳ (14), Собослаи (37), Жонс (56).
"Манчестер Сити": Эдерсон, Льюис, Абдуқодир Ҳусанов, Аке (Диаш, 78), Гвардиол, Нико (Ковачич, 78), Де Брйюне (Макати, 66), Савиньо, Фоден, Доку, Мармуш (Гундоган, 77).
"Ливерпуль": Алиссон, ван Дейк, Конате, Диас (Гакпо, 79), Собослаи, Маккалистер, Салоҳ (Эллиот, 90+2), Жонс (Эндо, 74), Робертсон (Тсимикас, 74, Гравенберх, Александр-Арнолд.
Manchester City |
Premier League . Round 26 23/02/2025, 21:30 2
:
0
Finished
|
Liverpool Mohamed Salah - 14', Dominik Szoboszlai - 37' |
Stadium: Etihad Stadium
Referee: Anthony Taylor
Учрашув якунланди. "Ливерпуль" "Этиҳад"да ғалаба қозониб, "Арсенал" билан фарқни 11 очкогача етказди. Бу деярли чемпионлик.
Бу ўйин орқали Абдуқодир марказий ҳимояни тўлиқлигича ўзиники қилиб олди дейиш ҳам мумкин. Балки иккинчи голда позицион хато қилгандир, лекин 2-3 вазиятда жуда зўр ҳаракат қилди. Ҳали бу йигитча АПЛни ёндириб ташлайди. Бугун эса "Ливерпуль" "Этиҳад"дан 3 очко билан қайтади. Лекин биз Абдуқодирни қайтадан кашф қилиб бораверамиз.
Ўйинга 4 дақиқа қўшилди.
Айтганча, бу Гвардиоланинг ўз уйида "Ливерпуль"га илк мағлубияти бўлади.
89. "Ливерпуль" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди. Гакпога узатилган тўпни Ҳусанов эгаллаб олди ва ҳужумнинг олдини олди.
"Сити" мухлислари Абдуқодирга 3-4 марта раҳмат айтишлари керак экан. Бир ўзи туриб беряпти "Ливерпуль"га. Льюис ҳам ёмон эмас, лекин у кўпроқ вақтини ҳужумда ўтказмоқда.
83. ҲУСАНООООВВВВВ!!!! Учинчи гол бўлишини хоҳламади ва подкати билан голни қайтарди! Диашнинг қўпол хатосидан кейин шу вазият юзага келди.
81. Ҳозирча Ҳусанов "Сити" ҳимоячилври орасида энг яхшиси бўлиб турибди деб бемалол айта оламиз.
78. Захирадан тушаётганлар орасида Диаш борлигини кўриб, Ҳусанов захирага олинадиёв деб ўйлагандим. Аке ўйиндан олинди. Ҳусанов ўйин охиригача майдонда қолади.
76. ЗАРБААААААА!! Салоҳнинг зарбасини Эдерсон ушлаб олди.
75. ЗАРБААААААА!! "Сити" ҳужуми зарба билан якунланди. Льюиснинг зарбаси дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.
72. "Сити"нинг узоқ давом этган ҳужуми Докунинг зарбаси билан якунланди. Алиссон тўпни осонликча ушлаб олди.
70. "Сити" ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда. Лекин ҳеч нарса ўхшамаяпти.
67. Савиньо жарима майдончасига ёриб кирди. Лекин у охирида ўз техникаси қурбони бўлди.
64. УХХХХХХХ!! Диаснинг кучли ва чиройли зарбасини Эдерсон қайтарди.
60. Салоҳнинг қанотдан узатмасини Ҳусанов қайтариб юборди.
59. ЗАРБААААААА!! Мармушнинг зарбаси ноаниқ кетди.
58. Гол инобатга олинмади. Оффсайд. Ҳусанов елкасини бироз олдинга ташлаганида гол инобатга олинарди. Ҳусановдан 1000 IQ. АПЛда 50 йилдан бери ўйнаётгандек.
56. ГОООООЛЛЛЛ!! Жонс ҳисобни ўзгартирмоқда.
56. УХХХХХХХ!! Ҳусанов тўпни бир амаллаб олиб қўймаганида ҳисоб ўзгариши мумкин эди.
54. "Ливерпуль" ҳужумга ўтди. "Сити" ҳимояси ҳозирча бехато ўйнамоқда. Нико тўпни олиб қўйди.
51. Ҳусановни биз ўнг қанот ҳимоясида кўряпмиз.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Абдуқодир Ҳусанов биринчи бўлимда 48 пасдан 47тасини аниқ шеригига узатди. Бу 98 фоиз натижа дегани.
Танаффус!
45+2. Де Брюйненинг зарбасини кўрганлар борми? Комментда баҳо берарсиз...
Тайм якунида Абдуқодир ўнг қанотда ҳужумга ўтмоқда.
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.
43. Льюис марказда тўпни рақибидан олиб қўйди ва ҳужумни бошлади. КДБ томонидан Мармушга узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди.
42. Кевин де Брюйненинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
37. ГООООЛЛЛЛ!! Собослаи ҳисобдаги фарқни оширди. "Ливерпуль"нинг узоқ давом этган ҳужуми Доминикнинг зарбаси билан якунланди. Тўп Абдуқодирнинг оёқлари орасидан ўтиб кетди.
35. "Ливерпуль" чиройли ҳужум уюштирди. Қанотдан марказга оширилган тўпни ҳимоячи Аке бурчакка чиқариб юборди.
34. "Сити" ҳужумга ўтди. Докуга узатилган тўп учун Жереми ва ван Дейк курашди. Якунда тўп майдондан чиқиб кетди.
32. Мармушга жуда қаттиқ ташланган Маккалистернинг ўзига ёрдам керак бўлиб турибди.
30. Мармуш гол урганди. Бироқ бу ҳисобга олинмади.
30. Савиньога ишлатилган фолдан кейин "Сити" жарима зарбасига эга бўлди. Масофа бироз узоқроқ бўлса-да, Фоден зарба йўллади. Тўпни Алиссон ушлаб олди.
26. Шу дақиқада 26-рақамли футболчиларнинг "жанги" бўлди. Унда меҳмон "26" фол ишлатди деб топилди.
22. "Сити" бурчак зарбасига эга бўлди. Мармушнинг узатмасини "Ливерпуль" футболчилари қайтариб юборишди.
20. Голдан кейин "Сити" қисқа паслар орқали ҳужум уюштиришга ҳаракат қилмоқда. Лекин иш зарбагача етиб бормаяпти.
15. ГОООЛЛЛ!! Салоҳ жуда чиройли гол уриб, ҳисобни очди. Унинг зарбаси Акега тегиб, дарвозага кириб кетди.
14. Луис Диас ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва марказга оширди. Ҳусанов тўпни бурчакка чиқариб юборди.
12. АБДУҚОДИР НИМА ҚИЛДИ! Салкам голдан қутқарди ҳозир. Юрагига қойил, жарима майдончаси ичида Салоҳга "подкат" ташлади ва тўпни олиб қўйди.
11. Ҳозирча Ҳусанов жуда яхши ўйин кўрсатмоқда.
10. "Ливерпуль" ҳужумга ўтганди. Жонс томон узатилган тўпни Ҳусанов олиб қўйди ва Эдерсонга оширди.
8. Баҳсдаги илк аниқ зарба Фоден томонидан йўлланди. Алиссондан эса ўйиндаги илк сейв.
6. Ҳозирча томонлар хатоларсиз ўйнамоқда.
3. Илк бурчак зарбага "Сити" эга бўлди. Фоденнинг узатмасини Алиссон уриб юборди. Иккинчи темпдаги ҳужумдан кейин ван Дейк тўпни бурчакка чиқариб юборди.
2. Баҳсдаги илк зарба. Аниқроғи Салоҳнинг зарбаси ҳимоячи Льюисдан ўтмади.
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Жамоалар майдонга чиқиб келишган. Баҳс старт олиш арафасида.
- Ҳурматли футбол ишқибозлари! АПЛда тур марказий ўйини старт олиш арафасида.
Similar news

Comments
Бирор инсон ўша ўйинларни кўряптимикан? Йўқ албатта, одамларни шунчалик ахмоқ деб ўйлашади шекилли.