Latest news

17:14"Атлетико" Лунинни "Реал"дан 15 млн еврога харид қилишга тайёр эди  0 16:32"Манчестер Юнайтед" де Лигт учун "Бавария"га 45 млн фунт таклиф қилади  1 16:02"Ливерпуль" Саудия Арабистони клублари учун ван Дейкка нарх қўйди  1 15:38"Барселона" де Йонг билан шартномани узайтирмоқчи  3 15:10Улуғбек Ҳошимов: "Ўзим катта бўлган жамоага қайтиш ёқимли. "Пахтакор" билан катта ютуқларга эришишни мақсад қилганман"  3 14:33"Ал Иттиҳод" Эдерсонни харид қилишга уриниб кўради, "Ман Сити" 50-60 млн евро хоҳламоқда  0 13:47"Астон Вилла" "Барселона" собиқ ўйинчисини сотишга тайёр  0 13:20"Манчестер Юнайтед" Маунтни сотишга тайёр  1 12:55ПСЖ йирик трансферга қўл уришга яқин  1 12:39Қирғизистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзимиз йўл қўйган хатоларимиз сабабли мағлуб бўлдик. Осиё кубогида Японияни мағлуб этганимиздан сўнг босимни ҳис қилдик"  1 12:17"Барселона" Уильямснинг товон пулини фаоллаштиришга тайёр  1 11:48Феликс "Бенфика"га қайтиши мумкин?!  0 11:20"Реал" ўйинчилари ва ходимлари Мбаппенинг ўзини тутишидан ҳайрон  6 10:51Карло Анчелотти «Реал»да Килиан Мбаппедан қайси чизиқда ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:21Ҳусниддин Нишонов: "Ҳозир фақатгина жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямизни яхшилаш ҳақида ўйламоқдамиз"  1

АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Вест Хэм"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди News

АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Вест Хэм"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди

Англия чемпионати 28-туридан ўрин олган учрашуви якунланди.

АПЛ. "Ливерпуль" – "Вест Хэм" 1:0

Голлар: Садио Мане 27'

"Ливерпуль": 1. Алиссон, 66. Трент Александер-Арнолд, 5. Ибраима Конате, 4. Вирджил ван Дейк, 26. Эндрю Робертсон, 14. Джордан Хендерсон, 8. Наби Кейта (7. Джеймс Милнер 90'), 3. Фабиньо, 10. Садио Мане, 23. Луис Диас (17. Кертис Джонс 90+6), 11. Мохамед Салах (20. Диогу Жота 79').

Захира: 62. Куивин Келлехер, 12. Джо Гомес, 15. Алекс Окслейд-Чемберлен, 18. Такуми Минамино, 27. Дивок Ориги, 67. Харви Эллиот.

"Вест Хэм": 1. Лукаш Фабианьский, 31. Бен Джонсон, 15. Крейг Доусон, 4. Курт Зума, 3. Аарон Крессуэлл, 28. Томаш Соучек, 8. Пабло Форнальс (51. Даниел Честерс 90+3), 20. Джеррод Боуэн (22. Бенрахма Мохамед Саид 53'), 10. Мануэль Лансини, 11. Никола Влашич (16. Марк Нобл 61'), 9. Майкл Антонио. 

Захира: 13. Альфонс Ареоля, 23. Исса Диоп, 24. Райан Фредерикс, 26. Артур Масуаку, 33. Алекс Крал, 40. Армстронг Око-Флех.

Огоҳлантиришлар: Крейг Доусон 32', Диогу Жота 89', Садио Мане 90+4'

Liverpool

Sadio Mane - 27'

Premier League . Round 28

05/03/2022, 21:30

0
:
1
Finished

West Ham United

Stadium: Anfield, 53059 spectators

Referee: Jonathan Moss

45'
90'
27'  Sadio Mane
27'  Trent Alexander-Arnold
79'  Mohamed Salah (Diogo Jota)
89'  Diogo Jota
90'  Naby Keita (James Milner)
90'  Sadio Mane
90'  Luis Diaz (Curtis Jones)
31'  Craig Dawson
53'  Jarrod Bowen (Said Benrahma)
61'  Nikola Vlasic (Mark Noble)
90'  Pablo Fornals (Daniel Chesters)


90+6. Учрашув якунланди!

90+5. Жотанинг дарвозага йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди. 

90+1. Саненинг рақиб жарима майдончаси ичидан дарвоза томон йўллаган зарбаси Зуманинг қўлига тегди, бироқ масофа жуда яқинлигини инобатга олиб ҳакам пенальти белгиламади.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Ливерпуль" тезкор қарши ҳужумга ўтганди, бироқ Жотанинг жарима майдончасига узатган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди.

80. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Антонио ўнг қанотдан катта тезликда жарима майдончаси томон кириб келди, бироқ у зарба беролмади, Наби Кейта тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

78. Салаҳ дарвозагача бўлган 4 метрлик масофадан гол уролмади.

75. Луис Диасдан хавфли зарба, аммо бирозгина ноаниқ!

73. Учрашув темпини юқори деб бўлмайди. Ҳар икки жамоа ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қиляпти, аммо ҳозирча улар хавфли кўринишга айланмаяпти.

72. Маненинг дарвоза томон йўллаган икки зарбаси ҳам ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

70. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Лансини дарвозага 5 метр масофада зарба берди, аммо унинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

66. Энди дарвозага зарба йўллаш навбати Салаҳга - унинг зарбасини Фабианьский ушлаб олди.

64. Луис Диаснинг дарвоза томон айлантириб йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди. 

Маълумот учун, ушбу учрашувда Nike компаниясининг янги тўпларидан фойдаланилмоқда. 

56. Иккинчи бўлим хотиржамлик билан ўтмоқда.

52. Джеррод Боуэн жароҳат олиб майдонни тарк этди. 

50. Трент Александер-Арнолд дарвоза томон ҳаволатиб йўллаган зарбаси секин бўлди ва уни дарвозабон ушлаб олди.

48. ван Дейк рақиб билан елкама-елка курашда хатога йўл қўйди, Джеррод Боуэн тўпни ўзига тўғрилай олмади, Робертсон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+1. Биринчи бўлим якунига етди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44. Салаҳнинг дарвоза томон берган зарбаси дарвоза тўсинининг анчагина устидан ўтиб кетди.

43. Антонионинг дарвозага йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

39. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Пабло Форнальс дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, тўпни Алиссоннинг устидан ошириб қўймоқчи бўлди, аммо дарвоза чизиғидан Трент Александер-Арнолд тўпни қайтариб юборди. Иккинчи темпда давом этган ҳужумдан ҳам наф чиқмади.

38. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Трент "Вест Хэм" жарима майдончаси ичида тўпни марказроққа узатди, ҳужумчилардан бирининг йўллаган зарбаси ўхшамади, ҳимоячилар тўпни чизиқдан қайтариб юборишди.

33. Трент Александер-Арнолднинг жарима зарбасидан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

31. Луис Диас барчадан ўзиб кетиб жарима майдончаси томон юрди, уни эса рақиб футболчилари йиқитишди. 

28. Гол ҳисобга олинди, ўйин қоидаси бузилмаган. 

28. Гол ўйиндан ташқари ҳолатдан урилган бўлиши мумкинлиги ВАР орқали кўриб чиқилмоқда.  

Трент Александер-Арнолд дарвоза томон тўпни йўллади, юзага келган палапартишликдан Мане тўпни дарвозага тўғрилаб юборди ва гол урди. 

27. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Садио Мане ҳисобни очди!

22. Конатенинг дарвоза томон ерлатиб берган зарбасини Алиссон қайтарди.

20. Садио Маненинг чамаси 23 метрлардан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

14. Майкл Антонио тўпни ўзига мослаштириб олиб дарвоза томон кучли зарба берди, Алиссон эса тўпни муштлари билан уриб юборди. 

10. Учрашувнинг 10 дақиқаси ортда қолди. Ўйинга қараб билиш мумкинми, асосий устунлик мезбонларда, меҳмонлар эса қарши ҳужум тактикасида ўйнамоқда.   

4. "Ливерпуль" дастлабки дақиқаларданоқ устунликни ўз қўлига олди. Бурчакдан узатилган тўпни ван Дейк товони билан дарвозага йўналтирди, аммо зарба ноаниқ кетди. 

2. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Салаҳ дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиб зарба берди, аммо Лукаш Фабианьский ажойиб сейв кўрсатиб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

1. Ўйин бошланди!

"Энфилд" узра мухлислар ижросида You'll Never Walk Alone қўшиғи янграмоқда. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика