Latest news

18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  0 17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  1 17:40Футзал. "Оил Стар" ва ЎзСҚБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалида тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  1 17:242 та дубль қайд этилган "Машъал" – "Қизилқум" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:57U-14 Ривожланиш Кубоги. Голларга бой ўйинда Ўзбекистон Латвиядан устун келди  1 16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  1 16:31Футзал. БМБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк учрашувида ОКМКни мағлуб этди  0 16:03Бозоров, Қобилов, Сайфиев, Ўринбоев ва бошқалар ... Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси   0 15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  6 15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  5 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  39 14:05"Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан жанговар дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  1 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  1

АПЛ. "Ливерпуль" – "Тоттенхэм" ўйинига бағишланган превью News

АПЛ. "Ливерпуль" – "Тоттенхэм" ўйинига бағишланган превью

Премьер-лига 25-тури марказий ўйинига бағишланган превьюни ўқишингиз мумкин.

"Ливерпуль" – "Тоттенхэм"
11.02.2017, 22:30
"Энфилд Роуд"
Бош ҳакам:
Энтони Тейлор (Манчестер)

Премьер-лига 25-турининг марказий ўйинида "Ливерпуль" жамоаси "Тоттенхэм"ни қабул қилади. "Қизиллар" 2017 йилни жуда ёмон бошлашди. Клопп шогирдлари охирги бешта турда ғалаба нималигини билишмади. Уларда гоҳида асосий таркиб ўйинчилари жароҳат олишса, гоҳида бошқа бир сабабларга кўра ўйнай олишмади.

"Шпорлар" эса охирги 11та ўйиндан тўққизтасини ўз фойдаларига ҳал қилишган ва икки бор дуранг ўйнашган. Почеттино шогирдлари ҳозир яхши формадалар.

"Ливерпуль" сафида Лаллана, Ловрен ва Клаванлар сўнгги машғулотларни ўтказиб юборишди. Катта эҳтимол билан бугун улар майдонга тушишмайди. Айниқса, марказий ҳимоядаги муаммолар Клоппга қийинчилик туғдириши тайин. Марказда Матип билан бирга Лейванинг тушиш эҳтимоли юқори. Олдинда Мане, Коутиньо, Фирмино учлиги ҳаракат қилади.

Таркибдаги йўқотишлар борасида "шпорлар" ҳам яхшигина азият чекишган. Асосий ҳимоячилар Ян Вертонген ва Дэнни Роузлар жароҳат туфайли ўйинни ўтказиб юборишади. Вертонгеннинг жароҳати 3та марказий ҳимоячи тактикасини 4-2-3-1 схэмасига ўзгартиришга сабаб бўлади. Бунда мраказда Альдервейрельд ва Дайер ўйнаса, қанот ҳимоясида Уолкер ва Дэвис тўп тепади.



Қизиқ:

- Айни пайтда "Ливерпуль" АПЛда "Тоттенхэм"га охирги 8та ўйинда ютқазмаган (5 ғалаба, 3 дуранг);
- Ушбу қарама-қаршиликда Премьер-лигада жами 9та автогол қайд этилган. Бу чемпионатда ўзаро ўйинлардаги энг кўп автогол урилган жуфтлик;
- "Тоттенхэм" жамоаси "Энфилд"га уюштирган 24та сафаридан 15тасида енгилган ва фақат икки марта ғалаба қозонган (2 ғалаба, 7 дуранг, 15 мағлубият).


Тахминий таркиблар:

"Ливерпуль":
Миньоле, Клайн, Матип, Лейва, Милнер, Вейналдум, Хендерсон, Жан, Мане, Коутиньо, Фирмино.

"Тоттенхэм": Льорис, Уокер, Дайер, Альдервейрельд, Дэвис, Ваньяма, Дембеле, Сон, Эриксен, Алли, Кейн.

Ўйнамайди: Ингз, Груйич, Эйджария - Ламела, Вертонген, Роуз, Триппьер.
Сўроқ остида: Ловрен, Клаван, Лаллана (ҳаммаси "Ливерпуль").



Мураббийлар фикрлари:

Юрген Клопп ("Ливерпуль"): "Албатта, 5:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўйинни таҳлил қилиш осон ва қизиқ, лекин мен "Халл Сити"дан учралган мағлубият сабабини топдим. Биринчи бўлимда биз жуда ёмон ўйнадик, аслида эса бундай қилмаслигимиз керак. Ортга қарашга вақт йўқ, жамоа янги беллашувни ўтказиши керак, биз "Тоттенхэм"га қарши тайёр бўлишимиз керак".

Маурисио Почеттино ("Тоттенхэм"): "Ливерпуль" билан ўйин ҳудди "Мидлсбро" ва бошқа клубларга қарши учрашувлар каби муҳим. Чунки, ҳар сафар уч очко учун кураш олиб борилади. Сўзсиз, бу ҳал қилувчи ўйин бўлмайди, олдинда ҳали анча тур бор. Агар ғалаба қозонсак, ўз жойимизни сақлаб қоламиз ва "Челси"га босим ўтказишда давом этамиз. Мақсадимиз - етакчи билан фарқни қисқартириш".


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ


Толибжон Қосимов

Eplmanager.com сайтида бугун янги совринли лига ишга тушди. Жамоа тузинг ва совринларни ютиб олинг. Жамоа тузишга ўтиш

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика