Latest news

13:06Гёкереш "Арсенал"да дебют қилмасиданоқ рекорд қўйди  0 12:34"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи"  1 12:06Далот МЮ Мбеумо ва Кунья билан шартнома имзолаганидан хурсанд, чунки у энди уларга қарши ўйнашга мажбур эмас  0 11:39МЮ АПЛ ва Бундеслига юлдузлари билан ҳужумни кучайтирмоқчи  0 11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  4 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  2 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  3 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  5 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  12 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  6 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  5 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2

АПЛ. "Ливерпуль" иродали ғалабага еришди News

АПЛ. "Ливерпуль" иродали ғалабага еришди

Англия чемпионати 6-туридан ўрин олган "Ливерпуль" – "Шеффилд Юнайтед" баҳси матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Ливерпуль – Шеффилд Юнайтед 2:1 

«Энфилд»

Голлар: Фирмино 41', Жота 64' – пенальти Берге 13'

Ливерпуль – Алиссон, Арнолд, Робертсон, Гомес, Фабиньо, Мане, Вейналдум, Диогу Жота (Милнер, 83), Хендерсон, Салох, Фирмино (Минамино, 83).

Шеффилд Юнайтед – Рэмсдейл, Болдок, Иган, Ампаду, Стивенс, Ландстрем (Макголдрик, 76), Берге, Осборн, Башем, Макберни, Брюстер (Бёрк, 54).

Огоҳлантириш: Ландстрем (3), Стивенс (66), Берге (86). 



Ўйин якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+2. Зарбааа!  Бёркнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

87. Зарба!  Маненинг зарбаси аниқ чиқмади. 

86. Вейналдумни йиқитган Берге сариқ карточка олди. 

84. Ҳакам Башем Гомесга нисбатан қоидани бузди деб топди. 

83. "Ливерпуль"да 2 та ўзгариш: Жота ўрнига Милнер, Фирмино ўрнига Минамино тушди. 

81. Ууухх! Малоҳ бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва зарба берди, тўп дарвоза устунига тегди. 

79. "Қизиллар" ҳужумга ўтишди, Жота рақиб жарима майдони тарафда йиқилиб тушди. 

77. Зарбаааа!  Ҳозиргина майдонга тушган Макголдрикнинг зарбаси озгина ноаниқ чиқди. 

76. "Шеффилд Ю"да ўзгариш: Ландстрем ўрнига Макголдрик туширилди. 

75. Бергенинг зарбаси "блокбанди". "Шеффилд" иккинчи марта ҳужум уюштиради. 

74. Меҳмонлар сафида Макголдрик майдонга тушишга шайланяпти.

73. "Ливерпуль" ўйин темпини пасайтиришга уринмоқда. Жамоани олдинда ЧЛ доирасидаги "Мидтьюлланд"га қарши баҳс кутмоқда.

70. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 67% - 33% 

68. Фабиньонинг узатмаси Башем томонидан қайтариб юборилди. 

65. Даража - бу даража. "Ливерпуль" тинмасдан ҳужумга ўтди ва барибир мақсадига етди. 

64. ГООООООООООООООЛЛ! Жота!  2:1!  Манедан узатма, Жотадан бош билан урилган гол! 

63. Гол ВАРда текширилди ва офсайд туфайли бекор қилинди. 


62. ГООООООООООЛЛ! Салоҳ ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди! 

61. Зарбааа! Бёрк ичкарига кириб бориб,  зарба берди, тўп Гомес ва унинг ўзига тегиб, майдонни тарк этди. 

59. Ууухх! Алиссон "қовун тушириши"га оз қолди. Дарвозабон Бёркнинг жиддий таъқибига учради, аммо тўпни олдириб қўймади.

56. Хендерсоннинг Мане томон паси сал кучлироқ чиқди, сенегаллик футболчи тўпга етиб бориб, Робертсонга пас берди, шотландияликнинг зарбаси тўғри бориб Иганга тегди.

54. "Шеффилд Ю"да ўзгариш: Брюстер ўрнига Бёрк майдонга тушди. 

53. Зарбааа! Салоҳнинг ўз услубидаги ажойиб зарбасига аниқлик етишмади. 

52. "Ливерпуль"нинг комбинацион ўйини ва Слоҳнинг ҳаракатлари жамоага бурчак тўпини олиб келди. 

49. Маненинг яхши ўйланган паси ҳимоячилар томонидан бартараф этилди. 

48. Зарбааа!  Болдокнинг кучли зарбаси манзилга аниқ бормади. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:1. Танаффус! 

45+1. Робертсоннинг узатмасини рақиб ҳимоячилари қайтаришга эришдилар. 

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

44. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 67% - 33% 

42. Салоҳ иккинчи голни уришига бир баҳя қолди, аммо у офсайдда экан, вазият ҳам "ўхшамади".

41. ГОООООООООООЛЛ!  Фирмино бош билан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1! 

38. Болдок қулай позициядан зарба йўллаши мумкин эди, аммо Бергега пас берди, у эса ортиқча ҳаракатлари орқали тўпни йўқотди.

36. Фабиньо имкон бўлиши билан олдинга бормоқда, курашларда ғолиб чиқяпти, аммо тўп оширишда хатоликка йўл қўймоқда. 

35. Салоҳ ҳаводан келган тўпни ўзига бўйсундира олди, бироқ Иган тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди.

32. Хендерсоннинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. 

29. "Ливерпуль"нинг ўйлаган режалари ҳозирча амалга ошмаяпти, пасларда ҳам ноаниқликлар кўп. 

27. Болдок ва Вейналдум ўртасида кичик тўқнашув юзага келди, Клопп ўз шогирдини ўз вақтида тўхтатиб, жанжалнинг олдини олди. 

26. Майдон эгалари тўпга эгалик қилмоқдалар. 

24. Зарба!  Осборннинг кучли зарбасини Алиссон ишонч билан қайтарди. Тасанно! 

22. Берге зарба йўллади, аммо унинг зарбаси "блокланди", бурчак тўпи.

21. Ууухх! Макберни қулай вазиятдан оқилона фойдалана билмади. Ампадунинг узатмаси қулай тарзда унга етиб борганди.  

18. Зарбааа!  Вейналдумнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади. 

15. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 65% - 35% 

Ушбу ўйиндан ташқари сиз айни пайтда UFC 254 турнири тафсилотлари билан ҳам ОНЛАЙН РАВИШДА танишиб боришингиз мумкин. Кечанинг марказий жангида Хабиб - Гэтжи тўқнашуви бўлади.

13. ГОООООООООООООООООЛЛЛ!  Берге пенальтидан унумли фойдаланди – 0:1! 

12. Фабиньо Макбернини йиқитган вазият ВАРда текширилди. Пенальти! 

10. Фабиньо Макбернига нисбатан қоидани бузди, меҳмонлар қулай ва яқин нуқтадан жарима зарбасини амалга оширадиган бўлди.  

8. Башем Манени йиқитишга мажюур бўлди. 

7. Салоҳ тезлик билан рақиб жарима майдони томон югуриб борди, аммо у ерда уни Стивенс кутиб олиб, вазиятни бартараф қилди.

6. Меҳмонлар бурчак тўпига эга бўлишди, Макберни томон келаётган тўпни Алиссон илиб олди.

5. "Шеффилд" ўйинни анча суст бошлади, бу жамоа учун қимматга тушиши мумкин. 

3. Ландстрем 3-дақиқадаёқ сариқ карточка ишлаб олди. 

3. Ууухх! Арнолднинг олис масофадан йўллаган зарбасини Рэмсдейл қийинчилик билан қайтарди. 

2. "Қизиллар"да дастлабки ҳужум. Маненинг ичкарига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Диққат! Футболга қайтамиз. Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. 

Жамоалар чигил ёзди машғулотларини олиб бораётган бир пайтда ҳамюртимиз Лилия Шакирова UFC 254'да Лоурен Мёрфига қарши ўз жангини ўтказмоқда. Омад тилаймиз!  

У бугунги ўйинни асосий таркибда бошлайди

Меҳмонлар шу ерда

Робертсон бугун "Ливерпуль" учун ўзининг Премьер-лигадаги 100-ўйинини ўтказади!

Муҳташам "Энфилд" ўйинни қабул қилишга тайёр! 

- Ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун АПЛ 6-туридан ўрин олган "Ливерпуль" – "Шеффилд Юнайтед" тўқнашуви гувоҳига айланамиз. Ушбу учршувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.   

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика