АПЛ. "Ливерпуль" бугун "Энфилд"да "Кристал Пэлас"ни қабул қилади (превью)
24 jun 2020 23:12
News
АПЛ. "Ливерпуль" бугун "Энфилд"да "Кристал Пэлас"ни қабул қилади (превью)
Ўз майдонида рақибларини аяб ўтирмайдиган "Ливерпуль" кетма-кет 4 ўйинда зафар қучган "Кристал Пэлас" билан ўйнайди.
25.06 00:15 (Тошкент вақти) “Ливерпуль” – “Кристал Пэлас”
"Ливерпуль" 30-турда "Эвертон" билан дуранг(0:0) ўйнади ва ҳали чемпионликни расмийлаштирмаган.
"Кристал Пэлас" эса ўтган турда "Борнмут"ни ютган (2:1). Жамоа кетма-кет 4 ўйинда ғалаба қозонди.
Таркиблар бўйича
Жеймс Милнер Мерсисайд дербисида олган жароҳати туфайли "Кристал Пэлас" билан ўйинни ўтказиб юборади.
Юрген Клопп Робертсоннинг хихматларидан фойдаланишни интиқлик билан кутмоқда.
Марказий ҳимоячи Жоэль Матипнинг иштирок этиши сўроқ остида. Марказда Жо Гомес ван Дейк билан тандем бўлиб ўйнаши эҳтимоли юқори.
Салоҳ "Эвертон"га қарши ўйнаши кутилмоқда. Умуман олганда, биз бугун ўша машҳур трио (Мане-Салоҳ-Фирмино)ни яшил майдонда кўришимиз мумкин.
11 талик учун Кейта ва Вейналдум ўзаро кураш олиб боришади.
"Кристал Пэлас"да ҳимоячиилар Томкинс, Келли ва Шлупп жароҳат туфайли ўйинни ўтказиб юборишади.
Ярим ҳимоячилар Маккарти ва Майер ўз имкониятларини кутишяпти.
Ўзаро ўйинлардаги натижалар
Жами ўйинлар сони | “Ливерпуль” ғалабаси | Энг йирик ютуғи | “К. Пэлас” ғалабаси | Энг йирик ютуғи | Дуранг |
55 та | 30 (55%) | 9:0 | 11 (20%) | 3:1 | 14 (25%) |
Ўйинга оид фактлар:
- "Ливерпуль" сўнгги 22 уй ўйинида зафар қучган (Премьер-лига).
- "Ливерпуль" охирги 22 уй баҳсидан 21 тасида камида 2 та гол урган (Премьер-лига).
- "Ливерпуль" "Кристал Пэлас"га қарши охирги 6 учрашувида фақат ғалаба қозонган (барча мусобақалар).
- "Кристал Пэлас" охирги 4 ўйинда гол ўтказиб юбормаган (Премьер-лига).
Тахминий таркиблар
"Ливерпуль" (4-3-3): Алиссон - Арнолд, Гомес, ван Дейк, Робертсон - Хендерсон, Фабиньо, Вейналдум - Салоҳ, Фирмино, Мане
"Кристал Пэлас” (4-3-3): Гуайта - Уорд, Данн, Кэхилл, ван Анхолт - Куяте, Миливоевич, Макартур - Айю, Бентеке, Заха
Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Клайн, Милнер, Шакири ("Ливерпуль"), Томкинс, Келли, Шлупп ("Кристал Пэлас")
Сўроқ остида: Матип, Робертсон, Салоҳ ("Ливерпуль")
Liverpool Trent Alexander-Arnold - 23', Mohamed Salah - 44', Fabinho - 55', Sadio Mane - 69' |
Premier League . Round 31 25/06/2020, 01:15 0
:
4
Finished
|
Crystal Palace |
Stadium: Anfield, 0 spectators
Referee: Martin Atkinson
Шерзод Нурматов тайёрлади.
Comments