АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Брентфорд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
16 jan 2022 20:50
News
АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Брентфорд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
"Ливерпуль" – "Брентфорд" 3:0
Голлар: Фабиньо 44', Алекс Окслейд-Чемберлен 69', Такуми Минамино 77'
"Ливепуль": 1. Алиссон, 66, Трент Александер-Арнолд, 32. Жоэль Матип, 4. Вирджил ван Дейк, 26. Эндрю Робертсон, 14. Джордан Хендерсон, 3. Фабиньо, 17. Кертис Джонс, 15. Алекс Окслейд-Чемберлен (18. Такуми Минамино 74'), 9. Роберто Фирмино (7. Джеймс Милнер 78'), 20. Диогу Жота (49. Кайде Гордон 82').
Захира: 62. Куивин Келлехер, 5. Ибраима Конате, 12. Джо Гомес, 21. Константинос Цимикас, 76. Неко Уильямс, 80. Tyler Morton.
"Брентфорд": 40. Альваро Фернандес, 20. Кристофер Айер, 18. Понтус Янссон, 5. Итан Пиннок, 30. Мэдс Рёрслев, 27. Витали Янельт, 6. Кристиан Нергор, 26. Шендон Баптист (11. Йоан Висса 68'), 3. Рико Генри (7. Серхи Каньос 49'), 19. Брайан Мбеумо (8. Матиас Йенсен 75'), 17. Айвен Тони.
Захира: 49. Йонас Лессль, 9. Маркус Форсс, 14. Саман Годдос, 28. Мэдс Бидструп, 29. Мадс Бех, 36. Фин Стивенс.
Огоҳлантиришлар: Кристофер Айер 19'
Liverpool Fabinho - 44', Alex Oxlade-Chamberlain - 69', Takumi Minamino - 77' |
Premier League . Round 22 16/01/2022, 19:00 0
:
3
Finished
|
Brentford |
Stadium: Anfield, 52824 spectators
Referee: Jonathan Moss
90+2. Ўйин якунланди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
88. Кайде Гордон дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, унинг берган зарбасини эса Фернандес қайтариб юборди.
85. Статистика! Бурчак зарбалари бўйича устунлик - 9:0.
83. Учинчи голдан кейин ўйин бироз сокинлашди.
Ҳимоячилар хатога йўл қўйишди, тўп Фирминога келиб тушди. У эса Минаминонига тўпни узатиб берди ва япониялик футболчи гол урди.
77. ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Минамино ҳисобни учтага оширди.
76. Трент Александер-Арнолд узоқ масофадан дарвоза томон зарба берди, бироз ноаниқ.
72. Алекс Окслейд-Чемберлен жароҳат олиб, майдонни тарк этди.
Робертсон чап қанотдан тўпни жарима майдончаси томон узатди, Чемберлен эса бош билан зарба бериб гол урди.
69. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Алекс Окслейд-Чемберлен ҳисобни иккитага оширди.
69. Статистика! Дарвоза томон зарбалар бўйича устунлик - 20:3. Аниқ зарбалар бўйича устунлик - 9:0.
67. Жота бир ҳимоячини алдаб дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва зарба берди, Альваро Фернандес эса ажойиб сейв кўрсатди.
62. ЗАРБАААААААААААААААААААААААААААААААААА! Жота ҳам жарима майдончаси ташқарисидан ерлатиб зарба берди, тўп эса дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпга Фирминонинг берган зарбасини эса дарвозабон ушлаб олди.
59. ЗАРБААААААААААААААААААААААААААААААА! Брайан Мбеума жарима майдончаси ташқарисидан ажойиб зарба йўллади, тўп бирозгина ноаниқ кетди!
53. Бўлим хотиржамлик билан бошланди. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+1. Биринчи бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
44. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! Фабиньо бурчакдан узатилган тўпга бош билан зарба берди ва дарвозани ишғол қилди.
43. Бу сафарги ҳужум мезбонлардан. Учрашув қизиб бормоқда.
42. Янельт дарвоза томон чиройли зарба берди, Алиссон сейв кўрсатди. Бунинг устига ҳакам вазиятни оффсайд деб баҳолади.
41. Матип жарима майдончаси ташқарисигача келиб дарвоза томон зарба берди, унинг зарбаси рекошетга учраб дарвозабоннинг қўлига келиб тушди.
39. "Брентфорд" ҳужумларни оширмоқда.
37. Шендон Баптистдан зарба!!! Бироқ бирозгина тўп ноаниқ кетди...
34. "Ливерпуль"дан ажойиб ҳужум!!! Трент Александер-Арнолд тўпни олдинга - Эндрю Робертсонга узатди. У эса тўхтатмасдан жарима майдонча томон тўпни узатди, Роберто Фирминонинг бош билан берган зарбаси эса бироз ноаниқ кетди.
25. "Ливепуль" жамоаси ўйинни тўлиқ назорат қилмоқда. Жамоа бир қатор ҳужумларни амалга оширяпти, лекин улардан ҳозирча наф чиқмаяпти.
22. ЗАРБААААААААААААААААА! ван Дейк бурчакдан узатилган тўпни ўзига тўғрилаб олиб дарвоза томон ерлатиб зарба берди, дарвозабон сейв кўрсатиб жамоасининг жонига оро кирди.
12. Трент Александер-Арнолд ўнг қанотдан жарима майдончаси томон ёриб кириб дарвозга зарба берди, аммо тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.
9. Майдон эгалари бурчак зарбасини амалга оширгандан кейин "Бретфорд" дарвозаси олдида палапартишликлар бўлди, лекин вазият гол билан якунланмади.
6. Бугун "Ливепуль"нинг ҳужум чизиғида хатолар кузатилмоқда. Жамоа аъзолари - Салаҳ ҳамда Манеларнинг йўқлиги билиняпти.
3. Қанот ҳаками майдонга кеч чиқиб келганди. Энди эса унга бош ҳакам қандайдир жиҳозни яхшироқ ўрнатиб қўйди.
2. Ўйин майдон эгаларининг устунлиги ила бошланди. Ливерпулликлар тўпни назорат қилишмоқда.
1. Ўйин бошланди.
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Майдонда "You'll Never Walk Alone" мадҳияси айтилмоқда.
- Учрашув Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.
Comments