Latest news

00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  31 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0

Жанговар тарзда кечган ўйинда "Ливерпуль" "Кристал Пэлас"ни мағлубиятга учратди News

Жанговар тарзда кечган ўйинда "Ливерпуль" "Кристал Пэлас"ни мағлубиятга учратди

Англия Премьер-лигаси 13-тур доирасидаги "Кристал Пэлас" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

"Кристал Пэлас" - "Ливерпуль" 1:2

Голлар: Заа (82) - Мане (49), Фирмино (85).

"Кристал Пэлас": Гуаита, Уорд, Кэйхилл, ван Анхолт, Томкинс, Таунсенд, Макартур, Миливоевич, Куяте, Заа, Айю.

"Ливерпуль": Алиссон, Робертсон, ван Дейк, Ловрен, Александер-Арнолд, Вейналдум, Фабиньо, Окслейд-Чемберлен, Хендерсон, Мане, Фирмино.


Crystal Palace

Wilfried Zaha - 82'

Premier League . Round 13

23/11/2019, 20:00

2
:
1
Finished

Liverpool

Sadio Mane - 49', Roberto Firmino - 85'

Stadium: Selhurst Park, 25486 spectators

Referee: Kevin Friend

45'
90'
43'  James Tomkins
70'  Joel Ward (Martin Kelly)
72'  Cheikhou Kouyate (Jeffrey Schlupp)
76'  Jordan Ayew (Christian Benteke)
82'  Wilfried Zaha
82'  Andros Townsend
49'  Sadio Mane
49'  Andrew Robertson
54'  Fabinho
64'  Alex Oxlade-Chamberlain (Divock Origi)
79'  Jordan Henderson (James Milner)
85'  Roberto Firmino
89'  Roberto Firmino (Joseph Gomez)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ.

90+2. Заа жуда ҳам қулай имкониятдан гол ура олмади. Унинг жарима майдончаси ичида берган зарбаси дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетди.

90+1. Бош ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди.

89. "Ливерпуль" ҳимояга кўпроқ урғу бермоқда. Жо Гомез Фирминонинг ўрнига майдонга тушди.

85. ГООООООООЛ!! Жарима майдончаси ичига оширилган тўпга Ван Дейк зарба берди, қайтарилган тўпни эса Фирмино дарвозага аниқ йўллади.

82. ГООООООООООЛ!!! Жарима майдончаси ичида ажойиб ўйнаган Заа тўпни Алиссон дарвозасига жойлаб қўйди.

78. Уххххххх!! Бентекенинг илк зарбасиданоқ ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Деярли қайчи услубида зарба берган Кристианга озгина аниқлик етишмади.

76. Ўйинни қутқариш учун майдонга Кристиан Бентеке тушди. У Айюни алмаштирди.

72. Яна бир ўзгариш: Шлупп Куятени алмаштирди.

71. "Кристал Пэлас"да ўзгариш. Жароҳатланган Уорд ўрнига Келли туширилди.

69. Тўпга эгалик қилиш бўйича яққол устунлик меҳмонларда: 35%-65%

64. "Ливерпуль"да ўзгариш: Окслейд-Чемберлен ўрнига Ориги тушди.

59. "Ливерпуль"нинг голдан сўнг ўзига бўлган ишончи ортгандек кўринмоқда. "Кристал Пэлас" ҳам вақти-вақти билан ҳужумлар ташкил этишга уринмоқда.

54. Фабиньо рақиб ортидан қўполлик ишлатди. Ҳакам эса уни сариқ карточка билан "сийлади".

49. ГООООООООООООООЛ!!!! Мане ҳисобни очди. "Кристал Пэлас" футболчиларининг жарима майдончаси ичидаги хатосидан сўнг тўп Манега келиб тушди. Унинг йўллаган зарбаси дарвоза устунига теккан ҳолда дарвозага кириб кетди.

46. Ҳакам иккинчи бўлимга старт берувчи ҳуштакни чалди.

ТАНАФФУС

46. Бош ҳакам биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди.

45. Йўқ. VARдан сўнг Айю жарима майдончаси ичида рақибни итаргангани маълум бўлмоқда.

43. ГОООООООООООЛ!!! Бурчакдан узатилган тўпни Томкинс боши билан дарвозага йўллади. Алиссон эса бу вазиятда тўпга улгурмади.

41. Ортда қолган дақиқаларда тўлиқ устунлик "Кристал Пэлас"да бўлди. Тўпга кўпроқ эгалик қилган "Ливерпуль" эса деярли ҳеч нарса қила олмаяпти.

34. Дарвозага зарба бериш бўйича устунлик "Кристал Пэлас" тарафида: 5-1

29. Устунлик "Кристал Пэлас"да. Мезбонлар "Ливерпуль" дарвозаси томон ҳужумлар уюштиришда давом этишяпти.

24. Мезбонлардан навбатдаги хавфли ҳужум. Гари Кэйхиллнинг боши билан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди.

22. Яққол хавфли вазиятлар содир бўлмаяпти. "Ливерпуль" тўпни кўпроқ назорат қилаётган бўлса, мезбонлар қарши ҳужумларда хавфлироқ кўринмоқда.

17. Ухххххххх!! "Кристал Пэлас" ҳисобни очишга яқин келди. Куятенинг жарима майдончаси ичига ташлаб берган тўпига Айю зарба берди, аммо ноаниқ.

12. Ҳозирча "Кристал Пэлас" дарвоза томон зарба бермади. Меҳмонларнинг битта зарбаси ҳам ноаниқ кетди.

7. "Ливерпуль" ҳимоячиси Александр-Арнольд тўпни орқароққа, яъни Алиссонга етказиб берди. Аммо, унинг зарбаси кучли чиқди ва бразилиялик посбон тўпни майдонда олиб қола олмади.

4. Ҳозирча устунлик "Ливерпуль" тарафида. Мерсисайдликлар ўйинда 1-рақам бўлиб ҳаракатланишларини кўрсатмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Ассалом алейкум "Championat.asia" ўқувчилари. Тез орада бошланадиган АПЛ доирасидаги қизиқарли кечиши кутилаётган "Кристал Пэлас" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика