Latest news

16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  0 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  5 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0

АПЛ клубларидан қайси футболчилар Африка кубогида иштирок этади? News

АПЛ клубларидан қайси футболчилар Африка кубогида иштирок этади?

Бугун Африка миллатлар кубоги старт олиши ҳақида хабар бердик.
Eplmanager.com сайти ишқибозларини Англия премьер-лигасидан Африка кубогига қайси футболчиларнинг йўл олиши қизиқтириши табиий.

САККИЗ БАХТЛИ КЛУБ

"Челси", "Тоттенхэм", "Манчестер Сити", "Вест Бромвич", "Бернли", "Миддлсбро", "Саутгемптон" ва "Суонси" клублариа Африка кубоги ҳеч қандай таъсир қилмайди. Яъни ушбу клублар сафида 2017 йилги Африка миллатлар кубогида иштирок этувчи футболчилар умуман йўқ.

Гамбиялик Барроу ("Суонси"), нигериялик Мозес ("Челси") ва Ихеаначо ("Ман Сити"), кениялик Ваньяма ("Тоттенхэм"), экваториал гвинеялик Нсуэ ҳамдаа бенинлик Гестед (иккиси "Мидлсбро") каби футболчиларнинг терма жамоалари бу йилги мусобақага чиқа олмади. "Саутгемптон" вакили марокашлик Софьян Буфаль аслида Африка кубогига йўл олаётганди. Бироқ терма жамоа сафида футболчи жароҳат олди ва ортда қайтадиган бўлди.

Камерун қитъа кубогида иштирок этади. Бироқ "Вест Бром" аъзоси Ньом терма жамоадан чақирув олмади. Ниҳоят "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Яя Туре анча олдин терма жамоадаги фаолияти якунланганини эълон қилган.



БИРГИНА ЙЎҚОТИШ

Қора қитъада ўтадиган мусобақага Англиянинг 6та клуби ўзининг бир нафардан футболчисини юборади. Албатта қайсидир клублар ўзларининг етакчи футболчилари хизматидан фойдалана олишмайди. Бироқ 11 киши ўйнайдиган спорт турида бу у қадар катта йўқотиш эмас.  

"Эвертон": Идрисса Гейе (Сенегал)
"Ливерпуль": Садио Мане (Сенегал)
"Манчестер Юнайтед": Эрик Байлли (Кот д'Ивуар)
"Арсенал": Муҳаммад Эльнени (Миср)
"Борнмут": Макс Градель (Кот д'Ивуар)
"Уотфорд": Адлен Гедиура (Жазоир)



ИККИ ЙЎҚОТИШ

Учта клуб эса Африка миллатлар кубогига икки нафардан футболчисини қўйиб юборишга мажбур бўлади.

"Кристал Пэлас": Уилфрид Заха (Кот д'Ивуар), Бакари Сако (Мали)
"Халл Сити": Дьемерси Мбокани (ДР Конго), Аҳмад Эл Муҳаммади (Миср)
"Вест Хэм": Шейху Куяте (Сенегал), Андре Айю (Гана)



"АФРИКА КУБОГИНГАЯМ"


Ҳа, январь ойи ўртасида бошланадиган Африка кубогига уч нафардан футболчисини юбораётган клуб мураббийлари беихтиёр шундай деб юборишса керак. Айниқса улар клубнинг етакчилари бўлишса. Бу борада "Лестер"нинг аҳволига ачинмай иложи йўқ.

"Сток Сити": Маме Бирам Диуф (Сенегал), Вилфрид Бони (Кот д'Ивуар), Рамазон Собхи (Миср)
"Сандерленд": Дидье Ндонг (Габон), Ваҳби Хазри (Тунис), Ламин Коне (Кот д'Ивуар)
"Лестер": Рияд Марез, Ислам Слимани (Жазоир), Даниэль Амартей (Гана)


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика