Latest news

09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0

АПЛ клублари агар молиявий қонунбузарликлар исботланса, "Ман Сити"ни лигадан четлатишларини истамоқда News

АПЛ клублари агар молиявий қонунбузарликлар исботланса, "Ман Сити"ни лигадан четлатишларини истамоқда

Улар кубоклардан маҳрум қилишдан маъно кўрмаяпти.

"Манчестер Сити"нинг молиявий қоидабузарликлари бўйича АПЛ клубларининг позицияси маълум бўлди.

"Sky Sports" хабарига кўра, кўплаб клублар "Манчестер Сити" 9 мавсум давомида молиявий қоидаларни бузганликда айбдор деб топилса, АПЛдан четлатилишини хоҳламоқда. "Манчестер Сити"нинг айби исботланган тақдирда, уларга нисбатан ҳамдардлик билдирилмайди.

"Катта олтилик" деб аталадиган клублар "Ман Сити" билан боғлиқ масалага алоҳида эътибор қаратмоқда. Олтиликка "Сити"дан ташқари "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Арсенал", "Челси" ва "Тоттенхэм" киради.

Қайд этилишича, жазо сифатида "Ман Сити"ни совринлардан маҳрум қилишдан маъно йўқ. АПЛдагиларнинг фикрича, бу кераксиз чалкашликларни келтириб чиқаради. Жарима барча мумкин бўлган жазо усулларидан энг кам самара келтирадигани ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, "Манчестер Сити" сўнгги 11 йил ичида 6 марта АПЛ чемпионлигини қўлга киритган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика