АПЛ клуби президенти: “Мавсум тикланмаса, августга келиб банкрот бўламиз”
05 apr 2020 20:30
News
АПЛ клуби президенти: “Мавсум тикланмаса, августга келиб банкрот бўламиз”
“Бёрнли” раҳбари Майк Гарлик Премьер-лига бу мавсуми давом этмайдиган бўлса, клубнинг банкрот бўлиш эҳтимоли борлигини айтди.
“Агар биз мавсумни тикламасак ва кейинги мавсум учун келишувларни амалга ошира олмасак, у ҳолда август ойига қадар клубимизда пул қолмайди. Бу факт.
Бошқа клублар ҳақида гапира олмайман, барчанинг молиявий аҳволи турлича. Бироқ, “Бёрнли”даги вазиятни ишонч билан айта оламан.
Шу боис, мавсумни хавфсиз якунлаш бўйича қарор қилганмиз. Мавсум давом этишини жуда хоҳлаймиз. Видеоконференцияда буни бир овоздан қўллаб қувватладик. Барча ўз ишини қилишни истайди. Мавсумнинг тикланиши эса АПЛ клублари учун энг мақбул вариантдир”, дейди Гарлик.

"Бернли" коронавирус туфайли қанча маблағ йўқотишини маълум қилди
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments