Latest news

19:25Про лига. "Олимпик-MobiUz" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 19:18Португалия клублари Ойбек Бозоровни кузатиб бормоқда  2 19:05Суперлига. "Динамо" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди  5 19:00Суперлига. "Нефтчи" – "Насаф" 1:0 (матнли трансляция)  24 18:35U-21 биринчилиги. Сардор Мирзаевнинг голи эвазига ОКМК ёшлари "Пахтакор"ни мағлуб қилди, "Қўқон-1912"дан суперкамбэк ва бошқа натижалар  0 17:35"Динамо" 15 йилдан буён Самарқандда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  12 17:13Биринчи лигада иккинчи давра старт олди: "Жиззах ФА"дан илк ғалаба, "Цементчи"дан 11:0 ва бошқа натижалар  1 16:52"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди?  3 16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  1 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  5 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  21 15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  4 15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  2 13:33Иско жиддий жароҳат олди  3 13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0

АПЛ. "Арсенал" мавсумни йирик ғалаба билан бошлади, Габриэл ва Виллиандан қойилмақом дебют! News

АПЛ. "Арсенал" мавсумни йирик ғалаба билан бошлади, Габриэл ва Виллиандан қойилмақом дебют!

Англия чемпионати 1-туридан ўрин олган дастлабки баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Фулхэм – Арсенал 0:3 

"Крэйвен Коттэж"

Голлар: Ляказетт 9', Габриэл 49', Обамеянг 57'

Фулхэм – Родак, Брайен, Одои, Хектор, Рим, Онома (Бобби Рид, 75), Кебано (Замбо-Ангисса, 63), Кэрни, Рид, Кавалейру, Камара (Митрович, 63).

Захира: Ареола, Кристи, Ле Маршан, Нокар.  

Арсенал – Лено, Бельерин, Габриэл, Холдинг, Мэйтленд-Найлз, Эль-Ненни, Жака (Себальос, 79), Виллиан (Пепе, 75), Тирни, Обамеянг, Ляказетт (Нкетиа, 87).

Захира: Мэйси, Колашинац, Уиллок, Сака.

Огоҳлантиришлар: Гектор (26), Обамеянг (39), Бельерин (55), Кэрни (61).


Ўйин якунланди. "Арсенал" АПЛ янги мавсумини чиройли ғалаба билан бошлади. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!  

90+2. Митрович ўйин қоидасини бузди. 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Пепе ажойиб хатти-ҳаракатлари орқали бурчак тўпи ишлади. 

89. "Арсенал" тўпни "Фулхэм"га умуман бермасдан ўзида сақлаб турибди.  

87. "Арсенал"да ўзгариш: Ляказетт ўрнига Нкетиа майдонга тушди.  

84. Уух! Пепе жуда хавфли вазиятни юзага келтирди, Аммо ҳимоячилар тўпни қайтаришди. 

84. "Арсенал" тўлиқ устунликк эга ва "канонирлар" олдинга интилмоқдалар. 

82. Яна ўша Гектор Ляказеттни йиқитди, жарима тўпи ўйинга киритилди. 

81. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 47% - 53% 

79. "Арсенал"да ўзгариш: Жака ўрнига Себальос тушди. 

78. Ууухх! Бельериннинг ажойиб паси Обамеянгни дарвозабон билан бирга*бир ҳолатга олиб чиқди, у дарвозабонни алдаб ўтиб, зарба берди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтаришди. 

75. "Арсенал"да алмаштириш: Виллиан ўрнига Пепе туширилди. 

75. "Фулхэм"да ўзгариш: Онома ўрнига Бобби Рид тушди. 

74. Жака жароҳат олиб, майдонда ётибди, Гектор унга нисбатан қўпол ўйнаганди.  Гранит Жакага тиббй ёрдам кўрсатилди. 

72. Гектор чап қанотдан олдинга бораётган Обамеянгни йиқитди, жарима тўпи. 

71. Ууух! Қандай вазият!  Обамеянгдан пас, Ляказеттдан зарба! Родак тўпни қайтарди.  Ушбу вазиятдан кейин офсайд қайд этилди.  

69. Кэрни Обамеянгга нисьатан қўполлик ишлатди, жарима. 

67. Зарба! Митровичнинг зарбаси Ленога қийинчилик туғдирмади. 

64. Обамеянгдан пас, аммо Родак дарвозасидан чиқиб келиб, тўпга ўз вақтида эга чиқди.

63. "Фулхэм"да 2 та ўзгариш: Камара ўрнига Митрович, Кебано ўрнига Замбо-Ангисса тушди. 

61. Виллианни йиқитган Кэрнига сариқ карточка кўрсатилди. 

60. Бельериннинг яхши ўйланган паси йўлига Рид тўғаноқ чиқди.

59. Эктор Бельерин рақиб ҳужумини қайтариб қолди.  

57. ГОООООООООООООООООЛ! Обамеянг! Қандай ажойиб гол! "Асренал" сардори ҳисобни 0:3 кўринишига келтирди! 

55. Бельерин Кавалейруга нисбатан ишлатган қўполлиги учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

52. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 47% - 53% 

49. ГООООООООООООООООЛЛЛ!  Габриэл бош билан гол урди!  Ассистент - Виллиан. Икки дебютант - икки бразилияликка шунчаки тасанно! 

49. Холдинг ҳимоячи эканлигига қарамасдан ажойиб ҳаракатларни амалга оширди ва Ляказеттни олдинга бошлади, унинг пасини ҳимоячилар қайтаришди, бурчак тўпи. 

47. Обамеянг тезлик билан рақиб жарима майдони ичига кириб бориб, пас берди, аммо тўп ҳимоячиларга тегиб қолди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус!  

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

45. Кебано ўнг қанотдан ҳужумга ўтди, Тирни уни йиқитди ва жарима тўпи белгиланди. 

42. "Арсенал" марказий ҳимоя чизиғи, яъни Холдинг-Габриэл жуфлиги ишончли ўйин намойиш этмоқдалар.   

40. Ууухх! Мэйтленд-Найлзнинг қанотдан узатган паси хавфли чиқди, аммо Ляказетт бу тўпга улгурмади. 

39. Обамеянг Одоига нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантириш олди. 

38. Кебанодан узатма, Тирни тўпни қайтарди. 

37. Зарба! Обамеянг ижросидаги зарбани Родак қайтариб қола олди. 

35. "Фулхэм"да Одои бошқаларга нисбатан кўпроқ ажралиб турибди, 

33. Мэйтленд-Найлздан ажойиб пас, бироқ Ляказетт тўпга улгармади. 

32. Тирни Лаказеттга пас берди, у эса Бельеринни олдинга бошлади, охир-оқибат тўп Виллианга қадар етиб келди, унинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди. 

31. Виллиан ва Габриэлнинг дебюти чакки эмас, ҳар икки бразилияликнинг ўйини юқори савияда. 

30. "Арсенал" тўпни олдириб қўйди, "Фулхэм" ҳужум ташкил этишга уриняпти. 

27. Уууух! Виллан ижросидаги жарима зарбаси дарвоза устунига тегди.

26. Гектор Ляказеттга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди, жарима зарбаси. 

25. Виллиан қўл билан ўйнади деб топилди ва тўп энди "Фулхэм"да. 

24. Онома Жакани майдонга қулатди, жарима зарбаси белгиланди.

22. Ляказетт Кэрнига нисбатан қоидани бузди, бироқ ўзи жабрланди, жарима тўпи. 

21. Зарба!  Эль-Неннининг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди, қайтган тўпга Жака зарба берди, аммо ноаниқ. 

19. Брайен тўпни ичкарига узатди, Лено тўпни илиб олди. 

17. Мэйтленд-Найлз Одоининг йўлига тўғаноқ бўлиб, "подкат" ташлади. Одои озроқ лат еди. 

15. "Тўпчилар" тўп назоратини ўз қўлларига олишган. Тирни фаол тарзда қанотдан ҳужумга интилмоқда.

12. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 54% - 46% 

10. Гол ВАРда кўрилди ва бош ҳакам голни инобатга олди. 

9. ГОООООООООООООЛ! Ляказетт ҳисобни очди - 0:1! Виллианнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Александр Ляказетт дарвоза тўрига жойлаб қўйди. 

7. Зарба! Одои зарба берди, Лено ўз ўрнида!  

6. Бугун АПЛнинг энг ёш мураббийлари тўқнашувига гувоҳ бўлмоқдамиз. Кўрамиз, улардан қай бири устун келаркан. 

4. Габриэл марказда Камарани йиқитди. 

2. Камара бирга-бир ҳолатга чиқиб кетди, яхши ҳамки, Лено ўз вақтида дарвозадан чиқиб келиб, тўпга эга чиқди.  

1. Ўйин бошланди! 

- Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Виллиан бугун "Арсенал" сафида расмий ўйиндаги дебютини ўтказади 

Ўйинолди суратлар

Ўйин Тошкент вақти билан 16:30 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун "Фулхэм" - "Арсенал" ўйини билан Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми старт олади. Учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика