Latest news

02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  0 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  2 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  46 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  530 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1

АПЛ. ЕЧЛ йўлланмалари учун кураш авжида. 37-тур превьюси News

АПЛ. ЕЧЛ йўлланмалари учун кураш авжида. 37-тур превьюси

Бугун Англия Премьер-лигасида 37-тур беллашувлари давом эттирилади.

Қуйида бугунги ўйинлар превьюсини эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 37-тур
"Манчестер Сити" – "Лестер"

13.05.2017, 16:30
"Этихад стэдиум"
Бош ҳакам:
Роберт Мэдли (Йоркшир)


"Борнмут" – "Бернли"
13.05.2017, 19:00
"Виталити Стэдиум"
Бош ҳакам:
Ли Проберт (Уилтшир)

Ҳар икки жамоа ҳам чемпионатни биринчи ўнталикда тугатишга ҳаракат қилмоқда. "Борнмут" охирги 5та ўйинда 12 очко жамғарди. Мезбонлар яхши формада, камига меҳмонларнинг асосий марказий ҳимоячилари Бен Ми ва Майкл Кин беллашувни ўтказиб юбориши мумкин.

Қизиқ:

- Бу ҳар икки жамоа учун Премьер-лигадаги ўзаро иккинчи тўқнашув. Биринчи даврада "Бернли" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган;
- Стивен Уорд "Борнмут"га қарши охирги иккита ўйинида гол урган (2014 йил январида "Брайтон" таркибида, 2016 йилнинг декабрида эса "Бернли" таркибида).



"Мидлсбро" – "Саутгемптон"
13.05.2017, 19:00
"Риверсайд"
Бош ҳакам:
Энтони Тейлор (Манчестер)

Премьер-лигани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган "Мидлсбро" буёғига мухлислар кўнглига бироз таскин беришга уринади. "Боро" Чемпионшипга бир мавсумдаёқ қайтмоқда.

"Саутгемптон" АПЛда бешта учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа бу йил ўзига ўхшамади. Бу кетишда мавсум якунида жамоада мураббий алмашади.

Қизиқ:

- "Саутгемптон" АПЛда "Мидлсбро"га қарши охирги бешта сафар ўйинидан фақат биттасида ютқазган (3 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият);
- "Мидлсбро" бу мавсумдаги бешта ғалабасидан тўрттасини ўз майдонида қўлга киритган.



"Сандерленд" – "Суонси"
13.05.2017, 19:00
"Стадиум оф Лайт"
Бош ҳакам:
Андре Марринер (Бирмингем)

"Сандерленд" олдинги турда сафарда "Халл Сити"ни таслим этган эди. Лекин, бу натижалар энди мухлисларни овутишга яраши мумкин холос. "Суонси" эса Чемпионшипга тушиб кетмаслик учун курашмоқда. Бугун "оққушлар"ни қўллаш учун 3 минг мухлис "Стадиум оф Лайт"га ташриф буюради.

Қизиқ:

- Гулфи Сигурдссон яна битта гол урса, бир мавсумда гол уриш ва голли пас бериш борасидаги натижаси икки хонали рақамни англатадиган "Суонси"нинг биринчи футболчиси бўлади (9 гол, 12та голли пас);
- Жермейн Дефо "Суонси"га қарши сўнгги 4 ўйинда 5та гол урган.



"Сток Сити" – "Арсенал"
13.05.2017, 21:30
"Британниа"
Бош ҳакам:
Майк Дин (Хесволл)

"Арсенал" жуда омадсиз мавсумга қарамай, чемпионатни тўртликда тугатиш имкониятини сақлаб қолган. Арсен Венгер шогирдлари декабрдан бери илк бор кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозониши мумкин.

"Сток Сити" уйда "Арсенал"га доимо катта муаммолар туғдириб келган. Бунга яққол мисол, "тўпчилар" "Сток" уйида 2010 йилдан бери уч очко олишни уддалай олишмаяпти.

Қизиқ:

- "Сток Сити" АПЛда "Арсенал"га қарши охирги 8та уй учрашувларидан фақат биттасида имкониятни бой берган (4 ғалаба, 3 дуранг, 1 мағлубият);
- "Арсенал" "Сток Сити"га қарши сафар ўйинларининг фақатгина 12,5% да ғалаба қозонган. Бундан ёмонроқ натижа "Манчестер Юнайтед"га қарши "Олд Траффорд"да кечган ўйинларда қайд этилган (12%);
- Питер Крауч АПЛда "Арсенал"га 8та гол урган. "Канонирлар" ҳужумчи учун "Блэкберн" билан бирга энг севимли жамоа.



"Кристал Пэлас" – "Халл Сити"
14.05.2017, 16:00
"Селхерст Парк"
Бош ҳакам:
Мартин Аткинсон (Лидс)

Сэм Эллардайс "Кристал Пэлас"ни қабул қилиб олгач, жамоани хавфли ҳудуддан олиб чиқди. Лекин, ҳали ҳам АПЛда қолиш масаласи тўлиқ ҳал этилмаган. "Халл Сити" эса айни пайтда 18 поғонада ва Премьер-лигада қолиш учун фақат ғалабага интилади.

Қизиқ:

- Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида 3:3 ҳисоби қайд этилган. Бу олдинги тўртта ўйиндаги голларни қўшгандагидан ҳам кўп дегани;
- "Кристал Пэлас" чемпионат доирасида ўз майдонида "Халл Сити"ни учта ўйиндан бери юта олмаяпти.



"Вест Хэм" – "Ливерпуль"
14.05.2017, 18:15
"Олимпия"
Бош ҳакам:
Нил Суорбрик (Ланкашир)

Ҳудди "Саутгемптон" каби мавсумни жуда ёмон ўтказган "Вест Хэм" эртага ЕЧЛ йўлланмаси учун курашаётган "Ливерпуль"дан очко тортиб олишга уринади.

Клопп мавсумни дахшатли бошлади, лекин кейинчалик мувозанатни ушлай олмади. Бунинг натижаси ўлароқ, жамоа тўртталикдаги ўрнини сақлаб қолишга ҳаракат қилиб юрибди.

Қизиқ:

- "Вест Хэм" Премьер-лига доирасида "Ливерпуль"га қарши охирги иккита уй учрашувини ўз фойдасига ҳал этган;
- "Ливерпуль" Премьер-лигада Лондон жамоаларига қарши олдинги тўртта сафар ўйинидан учтасида ғалаба қозонган ва битта дурангга эришган. Клопп шогирдлари бу мавсум пойтахт жамоаларига сафарда ютқазмаган.



"Тоттенхэм" – "Манчестер Юнайтед"
14.05.2017, 20:30

"Уайт Харт Лэйн"
Бош ҳакам:
Жонатан Мосс (Йоркшир)

"Тоттенхэм" олдинги турда "Вест Хэм"га 0:1 ҳисобида ютқазиб чемпионлик учун охирги имконияти ҳам йўққа чиқарган эди. Эртанги ўйинда Почеттино шогирдлари уйда ютқазмаслик анъанасини сақлаб қолишга уринишади.

Ўз навбатида "Манчестер Юнайтед" ҳам 26та ўйинлик мағлубиятсиз сериясини ўтган турда якунлади. "Арсенал" бу ишни уддалади. Моуриньо бор кучни Европа лигасида ғолиб чиқишга қаратган ва эртага тўлиқ асосий таркиб тушишига ишониш қийин.

Қизиқ:

- "Тоттенхэм" АПЛда "Манчестер Юнайтед"га қарши охирги 15та уй учрашувидан фақат биттасида ғалаба қозонган. У ҳам бўлса ўтган мавсумда (1 ғалаба, 6 дуранг, 8 мағлубият);
- Жозе Моуриньо Премьер-лигада "Уайт Харт Лэйн" стадионидан тўртта ўйиндан бери ғалабасиз қайтмоқда (2 дуранг, 2 мағлубият);
- Харри Кейн АПЛда ўзи қарши ўйнаган 25та жамоадан 23тасига гол урган. Лекин, "қизил иблислар"га қарши олтита ўйинда ҳам муваффақият қозона олмаган.




Англия Премьер-лигаси турнир жадвали - АПЛ

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика