Latest news

14:51Постекоглу: "Арсенал" ўйинни назорат қилди, бу нормал ҳолат эмас"  0 14:26"Локомотив" ўртоқлик учрашувида "Хоразм"ни енгди  2 14:03Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнаши маълум  8 14:01"Сурхон" Ўзбекистон МТЖнинг гуруҳдаги рақиби билан ўйнайди  1 13:10"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси АҚШга йўл олиши мумкин  4 12:35Эшитдик-да! "Андижон"га бўйдор легионер ҳимоячи келмоқда  10 12:22Расман: "Ювентус" португалиялик ҳимоячи сотиб олди  3 12:03АҚШнинг хусусий инвестиция компанияси А Серия клубининг 100% акциясини сотиб олди  0 11:52ЎФА учта клубнинг трансфер тақиқини шартли равишда бекор қилди  1 11:48Мафтуна Шойимова: "Тўплар нисбати якунда юқорироқ ўрин эгаллаш учун керак бўлиб қолиши мумкин"  0 10:17Феруза Турдибоева: "Ўз ўйинимизни намойиш эта олдик"  2 10:06«Реал Мадрид» ТОП ҳимоячи билан деярли келишувга эришди  9 09:33Маркус Рашфордга асосий даъвогарлар маълум  2 08:55Неймар фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 08:13«Ливерпуль» «Ал Ҳилол»нинг 80 миллион евролик таклифини қабул қилмади  6

АПЛ. "Челси" ишончли ғалабага эришди News

АПЛ. "Челси" ишончли ғалабага эришди

АПЛ 12-туридан жой олган "Челси" — "Кристал Пэлас" учрашувида мезбонлар ғалаба қозонишди.

Абрахам ва Пулишичнинг голлари "Аристократлар"га 3 очко тақдим этди.

Chelsea

Tammy Abraham - 52', Christian Pulisic - 79'

Premier League . Round 12

09/11/2019, 17:30

0
:
2
Finished

Crystal Palace

Stadium: Stamford Bridge, 40525 spectators

Referee: Mike Dean

45'
90'
17'  Willian
31'  Emerson
33'  Mateo Kovacic
52'  Tammy Abraham
52'  Willian
73'  Tammy Abraham (Michy Batshuayi)
79'  Christian Pulisic
80'  Christian Pulisic (Callum Hudson-Odoi)
87'  Mason Mount (Billy Gilmour)
21'  Wilfried Zaha
44'  Joel Ward (Martin Kelly)
70'  James McArthur (Jeffrey Schlupp)
82'  Cheikhou Kouyate (James McCarthy)
90'  James McCarthy

Челси — Кристал Пэлас 2:0 (0:0, 2:0)

9 ноябрь, 17.30, «Стэмфорд Бридж» 

Гол: Абрахам, 52 — 1:0, Пулишич, 79 — 2:0.

Челси – Аррисабалага, Зума, Эмерсон, Томори, Джеймс, Канте, Ковачич, Пулишич (Ҳадсон-Одой, 80), Маунт (Гилмур, 87), Виллиан, Абрахам (Батшуаи, 73).

Захирадаги ўйинчилар: Кабальеро, Аспликуэта, Кристэнсен, Жиру.

Кристал Пэлас – Гуаита, Уорд (Кэлли, 44), Кэйхилл, ван Анхолт, Томкинс, Куяте (МакКарти, 82), Таунсенд, Макартур (Шлюпп, 70), Миливоевич, Заа, Айю.

Захирадаги ўйинчилар: Хеннеси, Данн, Райдуолл, Бентеке.

Огоҳлантиришлар: Уиллиан (17), Заа (22), Эмерсон (31), Ковачич (33), МакКарти (90+3).


 УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Челси" АПЛ жадвалида ҳозирча иккинчи ўринга кўтарилиб олди. 


90+4. Уиллианнинг айланма берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

90+3. Сариқ карточка. МакКарти Ковачичга нисбатан бутсасининг ташқи қисми билан ҳаракат қилгани учун жазоланди.

— Иккинчи бўлимга ҳам дақиқа қўшиб берилди.

87. Маунт ўрнини Гилмур эгаллади.

86. Захирадан майдонга тушган МакКарти бугунги ўйинда жамоасининг илк аниқ зарбаси муаллифига айланди. Кепа ўз ўрнида.

82. Жэймс МакКарти сенегаллик футболчи Куятени алмаштирди.

80. Пулишич қарсаклар остида майдонни тарк этди, Каллум Ҳадсон-Одой унинг ўрнида ҳаракат қилади.

79. ГОООООООООООЛ! Пулишич катта саҳнага чиқмоқда! Нейтралликни бузаётганим учун узр. Аммо, "Челси" ёшлари кўрсатаётган ўйин, ранг-барангликка шунчаки қойил қолиш керак, азизлар! RESPECT 

76. Эмерсон зарба йўллади. Гуаита тўп тегиб майдон ташқарисига  юмалаган ҳолда чиқиб кетди. Бурчак зарбаси эса муваффақиятли чиқмади.

73. Гол муаллифи Абрахам майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Миши Батшуаи туширилди.

70. Томкинснинг боши билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

70. Ўзгариш. Макартур ўрнига Шлюпп туширилди. 

68. "Челси" молиявий ёрдамсиз ҳам ажойиб бир механизмга айланиб улгурганини кўряпмиз. Ўз академиясидан чиққан ёшлар АПЛ жамоаларини, шунингдек ЕЧЛда ҳам рақибларини қийнаб қўйишмоқда.

59. ЗАРБАА! Пулишич! Гуаитадан ажойиб сейв!

52. ГОООООООЛ! ТЭММИ АБРАХАМ! Уиллианнинг заргарона узатмасидан кейин Абрахам дарвозанинг узоқ пастки бурчагини аниқ нишонга олди ва АПЛдаги голлари сонини 10 тага етказиб олди. Тўпурарлар жадвали

50. Жоржиньо сариқ карточкалари кўпайиб кетгани боис ушбу ўйинни ўтказиб юбормоқда.

46. Иккинчи таймни "Челси" бошлаб берди. 

45+4. УИЛЛЛЛИАААНН! Унда ажойиб имконият бўлганди. Ҳимоячилар Уиллиан берган зарбага тўсқинлик қилишди ва ҳисоб 0:0 лигича қолмоқда. ТАНАФФУС

— Учрашувнинг биринчи бўлимига 4 дақиқа қўшиб берилди.

44. Мажбурий ўзгариш: Уорд ўйинни давом эттира олмагани сабабли, унинг ўрнига Кэлли туширилди.

35. "Челси"нинг икки футболчиси, Эмерсон ва Ковачич, огоҳлантирилди.

29. Маунтнинг зарбаси жонли девордагилардан бирига тегди ва "аут" "Челси" фойдасига. 

28. "Челси"да жуда яхши имконият. Мезбонлар 20 метрдан жарима зарбаси йўллаш имкониятига эга бўлиб туришибди. Мэйсон Маунт ушбу вазиятда фаол ҳаракат қилганини айтиб ўтамиз.

23. Эмерсоннинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устидан чамаси бир метрлар атрофида ўтиб кетди.

22. Уилфрид Заа ҳам огоҳлантирилди. Уиллианга нисбатан қўпол ўйнади ва "аристократлар" жарима зарбасига эга бўлишмоқда.

21. Иккинчи декададан (10 дақиқалик) сўнг, "Челси" яққол устунлик қилмоқда: Тўп назорати – 73:27 (%). Дарвозага зарба бериш бўйича: 5(1):0(0).

17. Илк сариқ карточка "Челси" сардори Уиллианга кўрсатилди. 

12. Дастлабки 10 дақиқада майдон эгалари бир неча маротаба хавфли ҳужумлар уюштиришди ва устунлик улар тарафида. Тэмми Абрахам, Кристиан Пулишича ва яна бир қатор ёш футболчилар бугунги ўйинда ҳам Лэмпарднинг ишончини оқлаш учун тер тўкишни бошлаб юборишди. "Аякс"га қарши ўйинни эслаяпсизми? Ох, қандай ажойиб ва драматик руҳда кечганди! Ушбу ўйинни яна бир бор кўришингизни тавсия қилиб қоламан! Айтганча бугунги ўйинни сиз ва мен Нодир Абдурасулов биргаликда кузатиб боряпмиз. 

1. Учрашув бошланди!

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика