АПЛ. Лондон дербиси тақдирини битта гол ҳал қилди
06 nov 2022 18:55
News
АПЛ. Лондон дербиси тақдирини битта гол ҳал қилди
Chelsea |
Premier League . Round 15 06/11/2022, 17:00 1
:
0
Finished
|
Arsenal Gabriel - 63' |
Stadium: Stamford Bridge, 40142 spectators
Referee: Michael Oliver
Учрашувни Габриэлнинг ягона голи эвазига ўз фойдасига ҳал қилган "тўпчилар" яна АПЛ етакчисига айланиб олишди. "Челси" эса мавсумдаги 4-мағлубиятини ҳамшаҳаридан қабул қилиб олди.
Майкл Оливернинг учрашувга якун ясаб берадиган ҳуштаги чалинди. "Арсенал" мухлисларини навбатдаги ғалаба билан табриклаймиз! (АПЛ турнир жадвали)
90+3. "Арсенал" ғалабани сақлаб қолса, яна мусобақа карвонбошисига айланиб олади.
Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
89. Партини қоидага зид равишда тўхтатган Стерлинг ҳам огоҳлантирилди.
85. Тирнига нисбатан қоидани бузган Галлахер огоҳлантирилди.
80. Тўп жарима майдони ичидаги Кукурельянинг қўлига тегган бўлиши мумкин. Пенальти эҳтимоли текшириляпти.
75. Эдегор жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади.
73. Жесус Силвага нисбатан қоидани бузди.
68. Зинченконинг узатмасини Сака дарвозага йўллади. Ноаниқ.
63. Гооооол! Сака бурчакдан оширган тўпни Габриэл Мангальяйнс дарвозага киритиб қўйди — 1:0.
60. Чалобага ҳам сариқ карточка кўрсатилди.
55. "Корнер"дан кейин Партининг зарбасига аниқлик етишмади.
50. Мартинеллига нисбатан қоидани бузган Аспиликуэта огоҳлантириляпти.
47. Эдегорнинг жарима майдонига узатмасини Тьяго Силва бартараф қилди.
46. 2-бўлимга старт берилди. Тўпни "канонирлар" ўйинга киритишди.
45+1. Биринчи бўлим "Арсенал"нинг ҳужумлари остида ниҳоясига етди. Танаффус!
41. Кукурельяга нисбатан қўполлик қилган Сака Огоҳлантирилди.
32. "Челси" футболчилари бурчак зарбаси тепишди. Силванинг урунишига аниқлик етишмади.
29. Мартинеллининг узатмасини Жесус боши билан дарвозага йўллади. Бироз ноаниқ.
27. Уайтга нисбатан қўпол ўйнаган Обамеянг огоҳлантирилди.
20. Габриэль рақиб жарима майдонига бостириб кириб, зарба йўллади. "Челси" ҳимоячилари зарбани ёпишди.
15. Жесусга нисбатан қоида бузилганди. "Арсенал" жарима зарбасидан наф чиқара олмади.
11. "Челси" ҳам олдинги чизиқдаги фолликни оширди. Ўйин рақиб ярим майдонига кўчди.
7. Тўп назоратидаги устунлик ҳозирча "тўпчилар" томонида.
4. Кукурелья ўз хатосини бартараф қилиб, тўпни қайтарди.
3. Букайо Сака мезбонлар жарима майдонининг ёнгинасида стандарт ишлади.
1. Баҳсга старт берилди. Тўпни "аристократлар" ўйинга киритиб беришди.
— Учрашув олдидан уруш қурбонлари хотирасига 1 дақиқалик сукут сақланди. Бугунги дерби ҳам ҳеч қандай жангдан кам бўлмаса керак.
Асосий таркиблар
"Челси": Менди, Аспиликуэта, Тиаго Сильва, Чалоба, Лофтус-Чик, Жоржиньо, Моунт, Кукурелья, Хаверц, Обамеянг, Стерлинг
"Арсенал": Рамсдейл, Уайт, Салиба, Габриэль, Зинченко, Парти, Жака, Сака, Эдегор, Мартинелли, Жесус.
Comments