Latest news

15:19"Ал Иттиҳод" "Арсенал" ярим ҳимоячиси бўйича расмий таклиф юборган  0 15:00⚡️Юсупов ёки Неъматов? Сентябрь ойидаги ўйинларда терма жамоа дарвозасини ким қўриқлайди? Катанец жавоб берди  3 14:18⚡️Сречко Катанец Париж-2024да иштирок этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида қандай фикрда?   13 13:53ЖЧ-2026 саралаши. БАА терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати маълум  4 13:24ЖЧ-2026 саралаши. Эрон бўлажак ўйинлар учун таркибини эълон қилди. Рўйхатда клубсиз футболчилар ҳам бор  6 12:49Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" ўйини ҳақида: "Кечирасизлар, аммо тушунинг, мен Гарри Поттер эмасман"  14 12:23ЖЧ-2026 саралаши. Қатар бўлажак ўйинлар учун таркибини эълон қилди. Рўйхатда Испания клубидан чақирилган футболчи ҳам бор  5 11:54Футзал. Марокаш футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  0 11:40Жейдон Санчо: "Тўғрисини айтсам, ёшлигимда Дидье Дрогба ва Фрэнк Лэмпард кумирларим эди"  5 11:11Карикатура: Каземиро "Олд Траффорд"да "Ливерпул"га эшикларни очиб берди  6 10:33Муҳаммад Салоҳ келаси ёзда "Ливерпул"ни тарк этиши мумкинлигини маълум қилди  0 09:51Эрик тен Хаг: "Мен сиздек инсонларга ачинаман"  15 09:20Арне Слот 88 йиллик ноҳуш анаънага чек қўйди  4 08:47Sofascore. 10 дақиқа ҳаракат қилган Шомуродов, 82 дақиқа ҳаракат қилган Довбик билан деярли бир хил баҳога лойиқ кўрилди  5 08:35Туркия чемпионати. "Башакшехир"да йирик ғалаба, Пёнтекдан хет-трик! (+мусобақа жадвали)  2

АПЛ. "Арсенал"ни "арилар" талади, "қизил иблислар" эса "йўлбарслар"ни енга олмади. 23-тур шарҳи News

АПЛ. "Арсенал"ни "арилар" талади, "қизил иблислар" эса "йўлбарслар"ни енга олмади. 23-тур шарҳи

Tags :  АПЛEplmanager
Сешанба ва чоршанба оқшомида Англияда Премьер-лига 23-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Айни пайтда лигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган "Суонси" ўз майдонида темпни ушлай олмаётган "Саутгемптон"ни қабул қилди. Гульфи Сигурдссоннинг голи ва голли паси мезбонларга ғалаба келтирди. Ушбу баҳсда "оққушлар"нинг янги хариди Лусиано Нарсингх ҳам битта голли пасни амалга оширди. "Саутгемптон" таркибида эса ягона голга Шейн Лонг муаллифлик қилди.

Турнир жадвалида сўнгги поғонада бораётган "Сандерленд" кутилмаганда ўз майдонида "Тоттенхэм"дан очко тортиб олди. Учрашувда ҳисоб очилмади.

"Мидлсбро" бу тур "Вест Бромвич"ни меҳмон қилди. Ўйинда Жэймс Моррисон ҳисобни очган бўлсада, мезбонларнинг испаниялик ҳужумчиси Альваро Негредо пенальтидан вазиятни ўнглади ва якуний нуқтани қўйди - 1:1.

Бу мавсум Англияда ўз майдонида ҳаммадан кўп очко жамғарган "Бернли" бу сафар ҳам ўз анъанасига содиқ қолди. Шон Дайч шогирдлари амалдаги чемпион "Лестер"ни минимал ҳисобда таслим этишди. Учрашувдаги ягона голни Сэм Воукс киритди.

Қуйи поғоналардан бораётганлардан яна бири "Кристал Пэлас" бу сафар сафарда "Борнмут"ни мағлуб этди. Сэм Эллардайс қишки трансфер ойнасида анча фаол бўлди ва бу ўз самарасини берди десак ҳам бўлади. Скотт Дэнн ва Кристиан Бентекелар томонидан киритилган голлар жамоани 18-ўринга олиб чиқди.

23-турнинг энг кутилмаган натижаси Лондонда қайд этилди. Чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Арсенал" ўз майдонида "Уотфорд"га ютқазиб қўйди. Ўйиннинг бошларида Юнус Қобул ва Трой Динилар томонидан киритилган голларга иккинчи бўлим бошида Алекс Ивоби битта гол билан жавоб берди. Бу мағлубият "тўпчилар"ни "шпорлар"дан қуйига тушириб қўйди.



Турнинг марказий ўйинида эса ғолиб аниқланмади. "Энфилд"да ўтган учрашувда "Челси" ҳимоячиси Давид Луиз жаримадан тўп киритиб ҳисобни очди, 58 дақиқада эса Вейналдум мувозанатни тиклади. 77 дақиқада лондонликлар тўпурари Диего Коста пенальтидан унумли фойдалана олмади. Миньоле Костанинг зарбасини бартараф этди.

Чоршанба оқшомидаги ўйинларни "Вест Хэм" - "Манчестер Сити" қарама-қаршилиги бошлаб берди. Шу куни манчестерликлар сафида биринчи бор асосий таркибда майдонга тушган бразилиялик Габриэль Жезус ўз ҳисобига битта гол ва голли пас ёздириб қўйди. Бу унга учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун етарли бўлди. "Сити" меҳмонда 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. "Шаҳарликлар"нинг голларига Жезусдан ташқари, Де Брюйне, Сильва ҳам Яя Турелар муаллифлик қилишди.



Яна бир кутилмаган натижа "Олд Траффорд"да кузатилди. "Манчестер Юнайтед" клуби аутсайдер "Халл Сити"ни енга олмади. Бунга меҳмонлар дарвозабони асосий сабабчи десак адолатли бўлади. Якуповичнинг ақлбовар қилмас сейвлари шу куни жамоасига бир очко тақдим этди. "Қизил иблислар" эса юқоридагиларга яқинлашиб олиш имкониятини қўлдан чиқаришди.

Турни "Сток Сити" ва "Эвертон" жамоалари ўртасидаги учрашув якунлаб берди. Ўйиннинг еттинчи дақиқасидаёқ Питер Крауч мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 39 дақиқада Раян Шоукросс кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб юборди. Учрашув 1:1 ҳисобида ўз якунига етди.

АПЛ. 23-тур

"Суонси" - "Саутгамптон" 2:1
"Сандерленд" - "Тоттенхэм" 0:0
"Мидлсбро" - "Вест Бромвич" 1:1
"Бернли" - "Лестер" 1:0
"Борнмут" - "Кристал Пэлас" 0:2
"Арсенал" - "Уотфорд" 1:2
"Ливерпуль" - "Челси" 1:1
"Вест Хэм" - "Манчестер Сити" 0:4
"Манчестер Юнайтед" - "Халл Сити" 0:0
"Сток Сити" - "Эвертон" 1:1


"Eplmanager"да 22-турнинг энг кўп очко жамғарган жамоаси:



Турнинг энг яхши футболчилари:


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика