Latest news

10:45ПСЖ икки нафар супер трансфер бўйича келишувга эришди — Фабрицио Романо  4 10:13«Арсенал» Европа чемпионини сотиб олмоқчи  0 09:45«Барселона» собиқ футболчиси ярим йиллик Саудия Арабистонидаги фаолиятидан сўнг Европага қайтмоқчи  5 09:18Англия терма жамоасини бошқариш учун асосий номзод номи маълум  4 08:50ОКМК сафида албаниялик легионер кўрикдан ўтмоқда  1 08:21Мессига гапирган гапи учун Аргентина вазир ўринбосари ишдан олинди  14 07:57Қорақалпоғистонда жойлашган «Турон» стадиони халқаро стандартларга мос реконструкция қилинади  8 07:28Бугун Ўзбекистон ОТЖ олимпиададан олдин сўнгги назорат учрашувида майдонга тушади  13 01:35Ташкилотни кескин танқид қилган Марсело Бьелсага КОНМЕБОЛ томонидан иш очилди  7 01:15Расман: Моуринью бошқарувидаги "Фенербахче" Сен-Максименни ижарага олди  2 00:55Вагиз Галиулин: “Ўзбекистон Суперлигаси савияси Россия биринчи дивизионидан анча юқорилаб кетди”  8 00:33Расман: Австралия терма жамоаси дарвозабони "Рома"га ўтди  2 00:10"Ордабаси" ЕЧЛ саралашидаги юришини биринчи босқичдаёқ тугатди   8 23:35Килиан Мбаппе: "Перес – дунёдаги энг зўр президент"  21 23:05Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини мағлуб қилди  2

АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди News

АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди

Англия чемпионати 1-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

АПЛ. "Арсенал" – "Ноттингем Форест" 2:1

Голлар: Эдди Нкетиа (Габриэль Мартинелли) 26', Букайо Сака (Вильям Салиба) 32', Тайво Авонийи (Энтони Эланга) 82'

"Арсенал": 1. Аарон Рэмсдейл, 5. Томас Партей, 4. Бен Уайт, 2. Вильям Салиба, 12. Юрриен Тимбер (18. Такэхиро Томиясу 50'), 8. Мартин Эдегор, 41. Деклан Райс, 29. Кай Хаверц, 7. Букайо Сака, 14. Эдди Нкетиа (19. Леандро Троссард 74'), 11. Габриэль Мартинелли (6. Габриэл Магальяйнс 86').

Захира: 31. Карл Хайн, 15. Якуб Кивиор, 10. Эмиль Смит Роу, 20. Жоржиньо, 21. Фабиу Виейра, 24. Рис Нельсон.

"Ноттингем Форрест": 1. Мэтт Тернер, 30. Вилли Боли, 4. Жо Уорелл (11. Крис Вуд 90'), 26. Скотт Маккенна, 24. Серж Орье, 22. Райан Йейтс, 5. Орел Мангала (8. Шейху Куяте 90'), 43. Ола Айна (7. Неко Уильямс 72'), 28. Данило (9. Тайво Авонийи 71'), 20. Бреннан Джонсон (21. Энтони Эланга 83'), 10. Морган Гиббс-Уайт.

Захира: 34. Итан Хорват, 19. Мусса Ниакате, 32. Льюис О'Брайен, 23. Ремо Фройлер.

Огоҳлантиришлар: Ола Айна 28', Юрриен Тимбер 45+4', Орел Мангала 81'

Arsenal

Edward Nketiah - 26', Bukayo Saka - 32'

Premier League . Round 1

12/08/2023, 17:00

1
:
2
Finished

Nottingham Forest

Taiwo Awoniyi - 82'

Stadium: Emirates Stadium, 59984 spectators

Referee: Michael Oliver

45'
90'
26'  Edward Nketiah
26'  Gabriel Martinelli
32'  Bukayo Saka
32'  William Saliba
45'  Jurrien Timber
50'  Jurrien Timber (Takehiro Tomiyasu)
73'  Edward Nketiah (Leandro Trossard)
86'  Gabriel Martinelli (Gabriel)
90'  Ben White
28'  Ola Aina
71'  Danilo (Taiwo Awoniyi)
72'  Ola Aina (Neco Williams)
80'  Brennan Johnson (Anthony Elanga)
81'  Orel Mangala
82'  Taiwo Awoniyi
82'  Anthony Elanga
90'  Joe Worrall (Chris Wood)
90'  Orel Mangala (Cheikhou Kouyate)


90+8. Ўйин якунланди!

90+7. Эдегорнинг дарвоза томон тепган тўпи ноаниқ бўлди.

90+5. Баҳснинг сўнгги дақиқалари жуда қизиқарли ўтмоқда. Икки жамоа ҳам қатор ҳужумлар уюштирмоқда, бироқ улардан наф чиқмаяпти.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

86. Меҳмонлар гол уриб олгач янада фаоллашди. Ўйин якуни жуда қизиқдиганган ўхшайди.

Эланга катта тезликда олдинга ўтди ва тўпни Тайво Авонийига узатди, унинг зарбаси голга айланди!

82. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Ноттингем Форест" ҳисобни қисқартирди!

81. Яна бир зарба Райсдан! Дарвоза томон ерга сапчитиб тепган тўпини Тернер аранг қайтарди.

76. Райсдан хавфли зарба!!! Ерлатиб тепилган тўп дарвозабоннинг қўли ва дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди...

70. Айнанинг зарбаси кичик рекошетга учраб майдонни тарк этди, меҳмонлар дастлабки бурчак зарбасини амалга оширади.

64. Ўйин темпи ёмон эмас. Ҳозирча бирор хавфли ҳужум кўрмадик, шундай бўлса-да, ўйинни "зерикарли ўтяпти" деб ҳам айтиб бўлмайди.

56. Жонсон жуда қулай вазиятдан дарвозага зарба берди, Рэмсдейл қайтарди! Ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бўлгани маълум бўлди.

51. Томиясунинг ерлатиб берган зарбасини Тернер қийинчиликсиз ушлаб олди.

48. Тимбернинг биринчи бўлимда олган жараҳоти яна безовта қилди ва буёғига ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+6. Биринчи бўлим якунланди.

45+4. Юрриен Тимберга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Райснинг чамаси 25 метрлардан тепган тўпини Тернер ушлаб олди.

38. Мартинелли рақибнинг икки футболчисидан ажойиб тарзда ўтиб кетиб, тўпни узатди, бироқ ҳужумни якунлайдиган футболчи топилмади.

37. "Ноттингем Форест" ҳам олдинга ўтди. Орьенинг узатмаси омадсиз чиқди.

34. "Эмирейтс"га йиғилган мухлислар янада жонланди, "Арсенал"нинг ҳужумлари кўпайиб бормоқда.

Сака ўзига келиб тушган тўпни тўғрилаб олиб жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди ва ажойиб гол муаллифига айланди!

32. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! Сакадан супер гол!

31. "Канонирлар" гол ургач ҳам тинмаяпти. Ҳаверцнинг чап қанотдан жарима майдончаси томон узатган тўпини рақиб ҳимоячилари аранг қайтариб юборишди.

Мартинелли супер ҳаракатлар билан рақиб жарима майдончасига кирди ва тўпни Нкетиага узатди, Эддининг дарвоза томон берган зарбаси голга айланди!

26. ГОООООООООООООООООООООЛ! Нкетиа учрашувда ҳисобни очди!

21. Тернер тўпни тепаётган вақтда Нкетиа оёқ қўйди ва тўп қайтиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

19. Ўйин темпи юқори эмас. Баҳс асосан майдон марказида ўтмоқда.

13. Эдегор Нкетиани битта узатма билан ажойиб вазиятга чиқарди, бироқ ушбу вазиятда Эдди ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани маълум бўлди.

11. Жонсон дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, бироқ бу зарба ноаниқ бўлди.

10. Саканинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини шериклари дарвозага аниқ йўллай билмади.

5. Баҳснинг илк дақиқалари мезбон жамоа устунлиги билан бошланди.

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Тошкент вақти билан 16:30 да бошланиши режа қилинган учрашув "Эмирейтс" стадионидаги янги турникетларда пайдо бўлган муаммо туфайли 30 дақиқага кечиктирилди!

- Учрашув Тошкент вақти билан 16:30 да бошланади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика