Latest news

12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  2 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  0 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  0 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  6 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  10 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  12 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  17 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  8 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8

АПЛ. 4-тур шарҳи ва "EPLMANAGER"да ғолиб аниқланди News

АПЛ. 4-тур шарҳи ва "EPLMANAGER"да ғолиб аниқланди

10-12 сентябрь кунлари Англия Премьер-лигасининг 4-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Тўртинчи тур учрашувларини Манчестер дербиси очиб берди. Унда Пеп Гвардиола шогирдларининг қўли баланд келди. Мезбонлар сафида Златан Ибрагимович ўз жамоасининг ягона голига муаллифлик қилган бўлса, Де Брюйне ва Ихеаначонинг голлари "шаҳарликлар"га ғалаба олиб келди.


"Тоттенхэм" "Сток Сити"ни 4:0 ҳисобида таслим этди. Сон Хён Мин, Алли ва Кейн муаллифлигидаги голларга меҳмонлар жавоб бера олишмади. "Арсенал" эса ўз мухлисларини асабийлаштиришда давом этмоқда. "Тўпчилар" ўз майдонида "Саутгемптон"ни қабул қилиб, сўнгги дақиқада пенальтидан урилган гол туфайли 3 очкони қўлга киритишди. "Ливерпуль" АПЛнинг амалдаги чемпиони "Лестер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. "Тулкилар" дарвозасига урилган тўртта голга, Клаудио Раньери жамоаси Вардининг ягона голи билан жавоб берди. Наҳотки ушбу эртак якунланган бўлса?

"Челси" бу турда очко йўқотишга мажбур бўлди. "Суонси" кўкларни қийнаб қўйган паллада, "аристократлар"га Диего Коста ёрдамга келди ва ўз жамоаси учун бир очко ишлади. "Сандерленд" ва "Эвертон" ўртасидаги баҳс Ромелу Лукакунинг "қайта туғилиши" бўлди. Бельгиялик ўз ҳисобига хет-трик ёздириб қўйди ("EPLMANAGER"да супер-капитан - 51 очко). Шундай қилиб, АПЛнинг фентези-лигасидаги Осиё Очиқ Чемпионати ғолибини аниқлашда Лукаку муҳим ролни эгаллади.


Осиё Очиқ Чемпионати ғолиби "FC ABS" жамоаси бўлди ва у сўнгги турда 88 очко тўплашга муваффақ бўлди. Унинг таъқибчиси 9 очко ортда қолди.

Бундан ташқари, ушбу совринли лигада иккинчи ўрин ҳам Ўзбекистон вакилига насиб этди. Ушбу совринли лиганинг кучли ўнлигида 5 нафар ўзбекистонлик борлиги бизни қувонтиради. Ғолиб эса Ўзбекистонни "EPLMANAGER" сайтидаги ҳозирча энг муваффақиятли мамлакатга айлантирди. Кейинги совринли мусобақаларда ҳам ҳамюртларимизга омад тилаб қоламиз.


Ҳафтанинг энг яхши футболчилари:

1 - Romelu Lukaku (Everton) 17 очко

2 - Son Heung-Min (Tottenham) 16 очко

3 - Michail Antonio (West Ham United) 12 очко

4 - Etienne Capoue (Watford) 10 очков


"EPLMANAGER"нинг 4-турида энг кўп очко жамғарган фойдаланувчи


Осиё Очиқ Чемпионати ғолиби билан интервьюни тез орада эълон қиламиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика