Latest news

16:55ПРО-Лига. "Арал" "Шўртан" устидан иродали ғалабага эришди   3 16:48"Манчестер Сити" "Барселона" ҳимоячиси учун 70 миллион беришга тайёр  2 16:20"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Райян" ҳақида нималарни билишимиз керак?  4 15:55ПРО-Лига. "Машъал" – "Бухоро" (онлайн натижа)  2 15:52"Бавария" Бундеслиганинг иккинчи тўпурарини ҳам ўз сафида кўрмоқчи   0 15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  8 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  2 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  8 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  6 12:00ПРО-Лига. Бугун етакчилар жанги гувоҳи бўламиз  3 11:45"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар  11 11:22Рой Кин: "Манчестер Юнайтед" — шунчаки ўртамиёна клуб"  4 10:50Мареска: "Челси" АПЛнинг энг кучли таркибларидан бирига эга"  1 10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  3 09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   2

АПЛ. 24-тур превьюси News

АПЛ. 24-тур превьюси

Бугун Англияда Премьер-лиганинг 24-турига старт берилади.

Турни очиб берувчи марказий ўйинга бағишланган превьюни аввалроқ эътиборингизга ҳавола этган эдик. Қуйида қолган ўйинлар превьюсини ўқишингиз мумкин.

АПЛ, 24-тур
"Кристал Пэлас" – "Сандерленд"

04.02.2017, 20:00
"Селхерст Парк"
Бош ҳакам:
Андре Марринер (Бирмингем)

"Кристал Пэлас" қишки трансфер ойнасида бир қатор янги ўйинчиларни харид қилди. Лекин, янгилардан Шлупп ва Саколарнинг хизматидан фойдалана олмайди. Ван Анхольт эса олдинги ўйиндаги каби майдонга туша олади. Сэм Эллардайс шогирдлари 23-турда "Борнмут"ни сафарда енгишди ва бу турга яхши кайфиятда келишди. "Сандерленд"нинг ҳолати ҳам ёмон эмас, ҳар ҳолда жамоа ўтган тур "Тоттенхэм"дан очко тортиб олди.

Қизиқ:

- "Кристал Пэлас" бу мавсум уйда энг кам 7 очко жамғарган клуб (2 ғалаба, 1 дуранг, 8 мағлубият);
- Жермейн Дефо "Пэлас"га қарши охирги бешта Премьер-лига ўйинида 4та гол урган;
- Кристиан Бентеке АПЛда қолган жамоаларга қараганда, "Сандерленд"га кўпроқ гол урган (7та гол).



"Эвертон" – "Борнмут"
04.02.2017, 20:00
"Гудисон Парк"
Бош ҳакам:
Майкл Жонс (Честер)

Тажрибали ижрочиларга эга бўлган "Эвертон" бу турда "Борнмут"ни қабул қилади. Эдди Хау шогирдлари аввалги турда ўз майдонларида ютқазиб қўйишган ва бугун "Гудисон Парк"да ҳам уларни катта синов кутиб турибди. Бу ўйинда мезбонларнинг имкониятини юқорироқ баҳолаш мумкин.

Қизиқ:

- Биринчи даврадаги 1:0 ҳисобидаги ғалаба "Борнмут"нинг "Эвертон" устидан барча мусобақалар доирасида охирги еттита учрашувдаги ягона ютуғи ҳисобланади (1 ғалаба, 1 дуранг, 5 мағлубият);
- "Эвертон" айни пайтга келиб "Гудисон Парк"да 2015-2016 йилги мавсумдагига қараган 1 очко кам жамғарган (22 очко);
- Росс Баркли бу мавсум энг кўп голли вазиятлар яратган инглиз футболчиси ҳисобланади (48та).


"Халл Сити" – "Ливерпуль"
04.02.2017, 20:00
"Кей Си"
Бош ҳакам:
Ли Мэйсон (Болтон)

Олдинги турда дарвозабон Якупович кўрсатган фантастик ўйин сабаб МЮдан сафарда очко тортиб олган "Халл Сити"ни бу сафар чемпионатнинг энг "ёввойи" жамоасига қарши баҳс кутиб турибди. "Ливерпуль" таркибида Мане асосий таркибда тушиши мумкин. Бундай ҳолатда "қизиллар" Лаллана - Коутиньо - Мане - Фирмино тўртлигидан фойдаланиш имконига эга бўлади. Бу эса рақибга катта босим ўтказиши аниқ.

Қизиқ:

- "Халл Сити" АПЛда "Ливерпуль"га қарши охирги тўртта уй учрашувидан фақат биттасини ютқазган, иккитасини эса ютган (2 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият);
- Жеймс Милнер "Халл"га қарши охирги олтита Премьер-лига учрашувида 6та голда иштирок этган (5та гол, 1та голли пас).



"Саутгемптон" – "Вест Хэм"
04.02.2017, 20:00
"Сент-Мэрис"
Бош ҳакам:
Грэм Скотт (Оксфордшир)

Чемпионат аутсайдерларидан бири бўлган "Суонси"дан учралган мағлубият "Саутгемптон"нинг аҳволи яхши эмаслигини англатади. камига асосий ҳимоячи Ван Дейк узоқ муддатга сафдан чиқди. "Вест Хэм" "Ман. Сити"дан учралган қақшатқич зарбанинг аламини "авлиёлар"дан олишга уринади.

Қизиқ:

- "Саутгемптон" Премьер-лигада "Вест Хэм"га қарши сўнгги иккита ўйинни ўз фойдаларига ҳал этишган. Улар "Вест Хэм"ни 1998 йилнинг апрелидан буён кетма-кет учта ўйинда мағлуб этишмаган;
- "Вест Хэм" АПЛда "авлиёлар"га қарши охирги еттита сафар ўйинида ғалаба қозонмаган (4 дуранг, 3 мағлубият);
- Энди Кэрролл Премьер-лиганинг охирги тўққизта сафар ўйинида 6та голда иштирок этган (5 гол, 1 голли пас).


"Уотфорд" – "Бернли"
04.02.2017, 20:00
"Викариж Роуд"
Бош ҳакам:
Майкл Оливер (Нортумберленд)

"Арсенал"ни сафарда енгиб, ўтган турнинг энг катта шов-шувини кўтарган "Уотфорд" бу сафар "Бернли"ни меҳмон қилади. "Бернли" ўз майдонида қанчалик хавфли бўлса, сафарда шунчалик ожиз. Ҳар ҳолда, натижалар шундай хулоса чиқариш учун етарли. Бу қарама-қаршиликда Маццари шогирдларининг имкониятларини бироз юқорироқ баҳолаймиз.

Қизиқ:

- Бу жамоаларнинг юқори лига доирасида "Викариж Роуд"да ўтказган ўзаро дастлабки учрашуви бўлади;
- "Бернли" бу мавсум чемпионатдаги 10та сафар ўйинида бор йўғи 1 очко йиққан (0 ғалаба, 1 дуранг, 9 мағлубият), ана шу ўнта баҳсда тўртта гол урилган;
- Трой Дини "Бернли"га қарши охирги учта лига ўйинининг барчасида гол урган.



"Вест Бромвич" – "Сток Сити"
04.02.2017, 20:00
"Хауторнс"
Бош ҳакам:
Кевин Френд (Лестершир)

"Вест Бромвич" бу мавсум ўз майдонида кўтаринки руҳда ўйнамоқда. Жамоанинг ҳужум учлиги бўлган Брант - Филлипс - Рондон сўнгги пайтларда самарадорликни бироз пасайтирди. Балки, шу учрашувда улар ўзларини ёрқинроқ намойиш этишар. "Сток Сити" эса чемпионатда "чақилмас ёнғоқ" ҳисобланади. Улар ҳар қандай рақибга қарши туриб беришлари мумкин, ўз навбатида кучсизроқ жамоаларга қарши таслим бўлишлари ҳам тез-тез учраб туради.

Қизиқ:

- "Вест Бромвич" "Сток"ка қарши охирги тўртта чемпионат ўйинида ютқазмаган (3 ғалаба, 1 дуранг);
- Питер Крауч охирги бешта АПЛ ўйинидан тўрттасида гол урган;
- "Бромвич" ҳозирнинг ўзида уй ўйинларида ўтган йилгидан битта кўп гол урган (21та гол).


"Тоттенхэм" – "Мидлсбро"
04.02.2017, 22:30
"Уайт Харт Лэйн"
Бош ҳакам:
Марк Клаттенбург (Ньюкасл-апон-Тайн)

"Тоттенхэм" ҳужумларида асосий қуроллардан бири бўлиб қолган Дэнни Роуз жароҳат олган ва катта эҳтимол билан бугун ўйнамайди. Унинг ўрнида чап қанотда ўйнаши мумкин бўлган Вертонгенда ҳам жароҳат бор. Демак, Почеттино ёш ҳимоячиларидан бирига имкон беришга мажбур бўлади. Шунга қарамай, бу жуфтликда устунлик тўлиғича "шпорлар" томонида.

Қизиқ:

- "Тоттенхэм" Чемпионшипдан чиққан жамоаларга қарши охирги 27та Премьер-лига ўйинидан 25тасида ғалаба қозонган;
- "Шпорлар" чемпионатда сўнгги олтита уй учрашувида ғалаба қозонишган, уй ўйинларидаги энг узун ғалабали серия 8та ўйинга тенг (2009 йил, август);
- Фақатгина "Челси" (10) ва "Тоттенхэм" (11) бу мавсум АПЛ сафар ўйинларида "Мидлсбро"дан камроқ гол ўтказиб юборган (12).



"Манчестер Сити" – "Суонси"
05.02.2017, 18:30
"Этихад Стэдиум"
Бош ҳакам:
Майк Дин (Хесволл)

Эртанги куннинг дастлабки баҳсида катта устунлик мезбонлар томонида бўлиши мумкин. Сабаби, "шаҳарликлар" олдинги турда "Вест Хэм"ни савалашди ва айни пайтда ўзларига келиб олганликларини кўрсатиб қўйишди. Янги футболчи Габриэль Жезус Агуэронинг ўрнига биринчи бор асосий таркибда туширилганидаёқ гол+пасни амалга оширди. У ўзига берилган имкониятдан биринчи уринишнинг ўзида фойдаланди. Буёғи Гвардиолага бош оғриғи. Пеп бу сафар асосий таркиб учун Агуэро ва Жезуслардан бирини танлаши керак. Балки, иккисини ҳам тушириб, бразилияликни қанотга олиши ҳам мумкин.

Қизиқ:

- "Манчестер Сити" жамоаси "Суонси"га қарши охирги 11та Премьер-лига ўйинидан фақат биттасини ютқазган (8 ғалаба, 2 дуранг, 1 мағлубият);
- "Суонси" АПЛда "Этихад стэдиум"га уюштирган бешта сафаридан барчасида енгилган. Ана шу учрашувларда ўз дарвозасидан 12та тўп олиб чиқиб, бор йўғи иккита гол урган;
- Пол Клемент "Суонси" бош мураббийи сифатида тўртта Премьер-лига ўйинидан учтасини ютди.



"Лестер" – "Манчестер Юнайтед"
05.02.2017, 21:00
"Кинг Пауэр"
Бош ҳакам:
Энтони Тейлор (Манчестер)

Амалдаги чемпион "Лестер" муваффақиятсизлигини давом эттирадими? Ўйинларда катта устунликка эга бўлса-да, доим ҳам ғалабани ўз томонига оғдира олмаётган "Манчестер Юнайтед" балки бу сафар имкониятларидан фойданалиб уч очкони қўлга киритар. "Лестер" таркибида Слиманида кичик жароҳат бор, шунинг учун Раньери уни майдонга тушириб таваккал қилмаса керак. МЮда эса Фил Жонс жароҳат олган. Қолганлар эса ўйнашга тайёр.

Қизиқ:

- "Манчестер Юнайтед" жамоаси "Лестер"га қарши барча мусобақалардаги охирги 17та учрашувдан фақат биттасини ютқазган (13 ғалаба, 3 дуранг, 1 мағлубият);
- "Қизил иблислар" Премьер-лигада 14та ўйиндан бери ютқазишмаган (7 ғалаба, 7 дуранг);
- Жэйми Варди "Манчестер Юнайтед"га қарши "Кинг Пауэр"да ўтказилган иккита Премьер-лига ўйинида тўртта голда иштирок этган (2та гол, 2та голли пас).



Премьер-лига турнир жадвали >>> АПЛ


Толибжон Қосимов

Eplmanager.com сайтида бугун янги "3xPLUS League" совринли лига ишга тушади. Жамоа тузинг ва совринларни ютиб олинг. Жамоа тузишга ўтиш

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика