Latest news

20:16Ўзбекистон терма жамоаси афсоналари Россия фахрийлари билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 19:56"Барселона" Майамида ташкил этиладиган "Вильярреал"га қарши ўйин ортидан 5 млн евро ишлаб олади  0 19:25"Манчестер Юнайтед"нинг Лига кубоги 2-босқичидаги рақиби аниқланди  2 18:58"Манчестер Сити"нинг янги футболчиси 10-рақамли либосни олади  0 18:30"Одил Аҳмедов ФА" U-16 "Реал", "Динамо" Тбилиси ва "Црвена Звезда" билан ўйнайди   1 18:12"Атлетико" "Ал Насср" аъзосига даъвогар  0 17:44"Реал" собиқ футболчиси Туркия клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 17:15"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаев учун ЦСКАга пул ўтказолмаяпти  13 16:52"Бухоро" "Хоразм" билан муроса кўчасини танлаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси  4 16:18Гринвуд "Ал Насср"га қўшилиши мумкин  3 15:55"Нефтчи" посбони, 1:0 ҳисобида ютган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари   3 15:41Элдор Шомуродов "Викинг"га қарши баҳсдан сўнг нималар деди?  6 15:13Суперлига 18-тур рамзий терма жамоаси  6 14:46"Манчестер Сити" Родриго борасида "Реал" билан музокараларни бошлади  3

АПЛ: 21-тур. Бугунги ўйинлар анонси News

АПЛ: 21-тур. Бугунги ўйинлар анонси

Бугун Анлия Премьер-лигаси 21-тур учрашувлари давом эттирилади ва иккита ўйин бўлиб ўтади.

Эътиборингизга ушбу икки ўйин превьюсини тақдим этамиз.

НЬЮКАСЛ - МАНЧЕСТЕР СИТИ 19:05

Туринг қизиқарли кечиши кутилаётган учрашувларидан бири мана шу жамоалар ўртасидаги тўқнашувдир.

Бу жамоаларнинг АПЛ доирасидаги ўзаро сўнгги 14 қарама-қаршиликларида “Манчестер Сити” мағлубиятга учрамаган. Сўнгги саккистасида эса фақатгина ғалаба қозонган. 

Барча мусобақаларни эътиборга оладиган бўлсак “Ньюкасл” ўзининг сўнгги уч учрашувида кетма-кет мағлубиятга учради. Чемпионат жоирасида эса “зағизғонлар” 190 дақиқадан буён умуман гол ура олишмаяпти.

“Шахарликлар” эса ўзининг сўнгги 9 ўйинида мағлуб бўлмади. Ушбу мавсумда ўтказилган 20 учрашувдан фақатгина иккитасида “Сити” гол ура олмади: “Стоук” ва “Сандерленд”га, сафардаги бахсларда.


“Ньюкасл” ҳимояда жиддий муаммоларга дуч келяпти. Чунки Фабрисио Коллочини жароҳатланган, Матье Дебюши эса дисквалификация қилинган. Йоан Кабайе жароҳатини тиклади ва майдонга тушишга тайёр.

“Манчестер Сити” сафидаги Мика Ричардс ва Яя Туре жароҳатларидан халос бўлиб, ўйинда иштирок этишга шай. Жек Родуэлл, Стеван Йоветич ва Серхио Агуэро ҳамон жароҳатларини даволаш билан овора.

“СА” тахмини: 40% - 60%

СТОУК - ЛИВЕРПУЛЬ 21:10

Чемпионат доиарсида “Ливерпуль” 1984-йидан буён сафарда “Стоук”ни юта олмай келяпти. Ўйинларнинг учтасида “Стоук” ғалаба қозонган ва тўрт бора дуранг қайд этилган.

“Кулоллар” бу мавсумда ўз уйларидан сўнгги тўққиз ўйинда мағлубият нималигини билмай келишяпти. “Ливерпуль” чемпионатдаги сўнгги 7 ўйиндан 5тасида ғалаба қозонган. Шуни ҳам таъкидалш керакки, Луис Суареснинг ҳозиргача киритган 20та голидан фақат бештаси сафар ўйинларида киритилган.  

Ижара шартнларига кўра бу ўйинда “Стоук” таркибида Усама Ассаиди майдонга туша олмайди. Шунинг дек дарвозабон Асмир Бегович ва Томас Соренсен жароҳатлари туфайли ўйинда иштирок этишмайди. Дарвозани бугун Жек Бутланд эгаллайди. Роберт Хут ҳам тиззасини операция қилидирганидан кейин, тўлиқ соғайиб улгурмаган.



“Ливерпуль” учун сўнгги  вақтлардаги энг яхши янгиликлардан бири: Даниэль Старриж соғайди ва майдонга тушишга тайёр. Ундан ташқари  Мамаду Сако ҳам сафга қайтишга шай. Даниэль  Аггер жароҳати сабаб бир ойча жамоага ёрдам бера олмайди.

“СА” тахмини: 45%-55%

Аброр Қодиров тайёрлади


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика