Latest news

08:24Гарначо МЮ раҳбариятига ультиматум қўйди  3 08:01Пролига. Бугун Қорақалпоғистон дербиси бор  1 07:27Суперлига. Бугун учта учрашув бор  0 07:15Суперлига. "Нефтчи" бир киши кам бўлиб, "Насаф" устидан ғалаба қозонди. "Динамо" эса "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  2 01:58"Ман Сити" Макатини 20+ млн фунтга сотиши мумкин. "Ноттингем" билан келишув сўнгги босқичда  0 01:32"Эвертон" Грилишни ижарадан кейин 50 млн фунтга сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади  0 01:01"Ман Сити" Савионинг кетиши фонида Симонснинг агенти билан алоқада бўлиб турибди. "Челси" ҳам "Лейпциг" хавбеки бўйича музокаралар олиб бормоқда  1 00:49"Тракторсози" — Эрон Суперкубоги соҳиби! Ҳамробеков жамоаси соврин учун курашда Машариповсиз ўйнаган "Истиқлол"ни таслим этди  2 00:44Вадим Абрамов: "Футболни тўғри ўйнаш керак, шунда ҳаммаси жойига тушади"  12 00:34Камолиддин Тожиев: "Барча ўйинларда охиригача курашяпмиз"  6 00:31"Комо" ПСЖ футболчисига қизиқмоқда  0 23:54Виталий Левченко: "Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз"  7 23:15Рўзиқул Бердиев: "Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади"  16 23:05"Ливерпуль" "Брентфорд" етакчисига даъвогар  0 22:27"Атлетико" 22+4 млн евро эвазига италиялик футболчини харид қилди  0

АПЛ. "Ливерпуль" мавсумни ишончли ғалаба билан бошлади News

АПЛ. "Ливерпуль" мавсумни ишончли ғалаба билан бошлади

Англия Премьер-лигасининг янги 2019/20 йилги мавсумини очиб берадиган "Ливерпуль" - "Норвич" учрашувининг асосий таркиблари маълум бўлди.

АПЛ 2019/2020 йилги мавсум

1-тур, 10 август 00:00

Ливерпуль – Норвич 4:1 

«Энфилд» стадиони

Голлар: 7' Хэнли (автогол) - 1:0, 19' Салах - 2:0, 28' ван Дейк - 3:0, 42' Ориги - 4:0, 64' Пукки - 4:1.

Бош ҳакам: Майкл Оливер

Ассистентлар: Стюарт Бюрт, Симон Беннет

4-ҳакам: Грахам Скотт

ВАР: Андре Марринер

Вар ассистенти: Скотт Леджер

Огоҳлантиришлар: Литнер (60), Буэндиа (65).

Ливерпуль – Алиссон (39, Адриан), Робертсон, ван Дейк, Александер-Арнолд, Гомес, Фабиньо, Вейналдум, Хендерсон, Фирминоv (86, Милнер), Салах, Ориги (74, Мане).

Захира: Матип, Шакири, Мильнер, Кейта, Мане, Чэмберлейн.

Норвич – Крул, Годфри, Ааронс, Льюис, Хэнли, Штиперманн (58, Литнер), Трибулл (70, Эрнандес), Маклин, Кэнтуэлл, Буэндиа, Пукки (83, Дрмич).


           ОНЛАЙН МАТНЛИ ТРАНСЯЦИЯ    



 Учрашув ўз ниҳоясига етди. "Ливерпуль" мавсумни ишончли ғалаба билан бошлади 4:1



90+1. Эрнандеснинг жуда қаттиқ ва аниқ зарбасини Адриан қайтаришга муваффақ бўлди. Меҳмонлар сўнгги дақиқаларда майдон эгаларини шошириб қўйишди

90. Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди

87. Умуман олганда, "Норвич" иккинчи бўлимда ғалаба қозонмоқда (0:1)

86. Ўзгариш. Фирминьо ўрнига Мильнер тушди

85. Зарбааа! Тим Крул Арнолднинг зарбасини қайтарди

84. "Ливерпуль"да яна бир ажойиб имконият. Тўп ёнида Салах ва Арнольд турибди 

83. Ўзгариш. Пукки ўрнига Дрмич майдонга тушди. Айтганча, ўтган мавсум Пукки Чемпионшипда 29 та гол ва 8 та ассист қайд этган.

82. Ўйин темпи анча юқори. Тўп умуман тиним билаётгани йўқ. Майдоннинг ҳамма ерини айланиб келмоқда

81. Мане чап қанотдан қочишга улгурганди, аммо ҳимоячи сўнгги лаҳзада улгурди. Бурчак зарбаси эса бесамар якунланди

80. "Канарейкалар" қўрқмасдан ҳужумлар уюуштиришмоқда. Уларда яна бир стандарт вазият ва Адриан ўз ўрнида

79. Эрнандес берган зарбадан сўнг Адриан ўзини кўрсатди ва тўпни ушлаб олди

74. Кутилган ўзгариш. Ориги қарсаклар остида майдонни тарк этди ва худди шу қарсаклар Мане учун ҳам чалинди

70. Ўзгариш. Трибулл ўрнига Эрнандес тушди

65. Буэндия ҳам огоҳлантирилди

64. ГОЛ! Ниҳоят меҳмонлар ҳам гол уришди. Гол муаллифи Пукки!

60. Огоҳлантириш. Литнер майдонга тушиши биланоқ биринчи қиладиган иши сариқ карточка ишлаш бўлди

58. Ўзгариш. Штиперман ўрнига Морис Литнер майдонга тушди

57. Хендерсонга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима зарбасидан эса мезбонлар наф чиқара олишмади

54. Салааххх! ОХХ! Салахнинг бурама зарбасига ьироз аниқлик етишмади, бир мунча сониядан сўнг Фабиньонинг 25-30 метлардан берган зарбаси ҳам хавфли чиқди

52. Трент ўнг қанотдан ёриб кириб зарба берди ва бурчак зарбаси ишлаб олди

48. Фирминьо ўзи кулгани сингари омад унга ҳеч кулмаяпти. Тўпга амаллаб зарба берган бразилиялик форвард мўлжалда 5 см адашди

46' Икки жамоа вакилларидан 2-бўлимда ҳам чиройли футбол кутиб қоламиз

Иккинчи бўлим бошланди!



45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди!

42. Ориги ГОЛ! 4:0.Александр-Арнольддан ассист!



39. Ўзгариш. Адриан Алиссон алмаштирди

34. "Ливерпуль" жуда хотиржам ва голга чанқоқлиги билан ажралиб турибди

28. ГОЛ! Ван Дейк ва ҳисоб 3:0. Бурчак зарбасидан унумли фойдаланишди!

26. Узоқдан Штиперман супер зарба берди ва Алиссондан фантастик сейв

22. Алиссондан ажойиб сейв, аммо бу ерда Пукки офсайдда эканлиги маълум бўлди

19. ГОЛ! Салах! 2:0. Фирминьонинг узатмасидан фойдаланган мисрлик футболчи совуққонлик билан гол урди!



10. "Норвич"нинг яхши комбинациясидан сўнг ноаниқ зарба берилди

7. Ушбу мавсумнинг биринчи голи киритилди! АВТОГОЛ! Хэнли ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди


4. "Ливерпуль" жамоаси бурчак зарбасига эга бўлди, лекин меҳмонлар ҳимояда ишончли ўйнашди

2. Ушбу мавсумдан бошлаб АПЛда VAR тизими ишга тушди




АНГЛИЯДА МАВСУМ БОШЛАНДИ!


"Энфильд" стадионида "You'll Never Walk Alone" қўшиғини мерсисайдликлар биргаликда куйлашди.


Янги мавсум бошланмоқда...


Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика