Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Апеннинда супер ўйинлар ёхуд 26-тур превьюси News

Апеннинда супер ўйинлар ёхуд 26-тур превьюси

“А” серияда ушбу ҳафта 26-ўйинлари бўлиб ўтади.
Турнинг марказий учрашувлари Рим ва Миланда мамлакат грандлари иштирокида ўтказилади. Унда “Рома” “Интер” билан, “Милан” эса “Ювентус” билан майдонга тушади.

1 март, шанба
00:45. РОМА – ИНТЕР
Тахминимиз – 2:1

Бугун турни “Олимпико”да ўтадиган беллашув очиб беради. Биринчи даврада римликлар 3:0 ҳисобида зафар қучишганди. Вальтер Маццари жамоалари ҳар доим етакчиларга қарши яхши ўйнай олмаган. Бу сафар у Руди Гарсияга қарши қандай чора қўллашини кўриб оламиз. Бошқа тарафдан миланликларда босим камроқ. “Рома” “Юве”ни таъқиб қилаётгани боис бугун 3 очкога эга бўлиши шарт. Шу сабабли Тотти ва Майкон сингари етакчиларсиз майдонга тушишига қарамай, “Рома” очко йўқотишни хоҳламайди. Ишқибозларни ажойиб ва эҳтиросларга бой баҳс кутиб турганига шубҳа йўқ.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Додо, Бальцаретти, Тотти, Майкон – Кампаньяро.



2 март, якшанба
16:30. КАЛЬЯРИ – УДИНЕЗЕ
Тахминимиз –
2:2
Сардинияда ўтадиган учрашувда меҳмонларнинг имконияти юқорироқ. Ҳеч йўғи очко олиб кетиш учун. Охирги турларда Франческо Гвидолин шогирдлари ўзларига келиб олишди. Диего Лопес учун мазкур баҳс охирги имконият эканлигини “Кальяри” раҳбарияти таъкидлаб ўтган.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Конти, Экдаль – Габриэль Сильва, Лаццари, Бубнич, Домицци.

19:00. ВЕРОНА – БОЛОНЬЯ
Тахминимиз –
2:1
Вероналиклар Европа Лигасига чиқиш учун курашни давом эттиришмоқда. Мандорлини жамоаси бутун Италияни ҳайратга солишдан чарчамаяпти. Диамантидан айрилган “Болонья”га қолган учрашувларда қийин бўлиши турган гап. “Верона” сафида Лука Тони майдонга тушмайди.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Тони, Гонсалез, Майетта – Пасьенца, Аквафреска, Делла Рокка.

19:00. ЖЕНОА – КАТАНИЯ
Тахминимиз
– 3:1
Генуяликлар мавсумни анча яхши ўтказишмоқда. Ҳар ҳолда, ўтган мавсумга нисбатан солиштирсак, шундай хулоса келиб чиқади. Бир қатор ёш футболчилар ишончни оқлаб бўлдилар. Сицилияликлар эса “А” серияда қолиш учун уринишяпти. Сафар ўйинларида “Катания”га ижодкорлик борасида маҳорат етишмаяпти.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Гамберини, Доннарумма, Кучка, Вршалько, Матузалем – Кастро, Баррьентос, Альмирон, Бергессио.

19:00. АТАЛАНТА – КЬЕВО
Тахминимиз –
2:1
Бергамодаги беллашувда мезбонларнинг ғалабага бўлган имконияти кўпроқ. Чунки “Аталанта” ўз майдонида ижобий натижаларга эришиб келади. “Кьево” эса мавсум бошида йўқотган очколари ўрнини кетма-кет эришилган ютуқлар ҳисобига қоплай олди.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Каццола, Бриенца, Скалони, Ника, Беллини – Сардо, Паредес.

19:00. САССУОЛО – ПАРМА
Тахминимиз –
1:3
“Сассуоло” бошқарувига Альберто Малезани келди. Ушбу мураббий “Парма” билан УЕФА Кубогида зафар қучган. Энди эса “Парма” уни янада қийин аҳволга солиб қўйиши мумкин. Роберто Донадони шогирдлари охирги марта “Ювентус”га ноябрь ойида имкониятни бой беришганди. Шундан буён пармаликларни доғда қолдирадиган жамоа топилмаяпти.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Терранова, Алекс, Ачерби, Мазукки, Манфредини, Циглер – Корич, Мунари.



19:00. ТОРИНО – САМПДОРИЯ
Тахминимиз –
3:2
“Торино” ҳам ҳужумкор ва мазмунли ўйинлари билан мухлисларда илиқ таассурот қолдирмоқда. Туринликлар мураббийи Вентура кўп нарсаларни ўзгартира олди. Черчи ва Иммобиле жуфтлиги чемпионатдаги энг сермаҳсул тандемга айланиш имкониятига эга. Ўз майдонида “Сампдория”га қарши беллашувда “Торино” очко йўқотмаса керак. Чунки меҳмонлар сафида тўрт нафар асосий таркиб футболчилари майдонга тушмайди.

22:30. ЛИВОРНО – НАПОЛИ
Тахминимиз
– 1:1
Ўртамиёна ва аутсайдерлар билан ўйинларда очко йўқотиш бўйича “мутахассис” жамоага айланган “Наполи” бу сафар Ливорнога сафар қилади. Демак, яна бир бор шундай ҳолатни кутиш хато бўлмайди. Игуаиннинг ўйнай олмаслиги неаполликларга муаммо туғдириши аниқ.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Силигарди, Пиккини, Лучи – Сунига, Рафаэль, Альбиоль, Игуаин.

00:45. МИЛАН – ЮВЕНТУС
Тахминимиз – 1:2

Италия ва умуман жаҳондаги энг катта қарама-қаршиликлардан бири барчанинг эътиборини тортиши табиий. Фақат мазкур беллашувда томонларда йўқотишлар сони кўпроқ. Мезбонлардан Шаарави, Аббьяти, Балотелли, Сапата ва Мунтари, “Юве”дан Асамоа, Кьеллини ва Видалнинг майдонга тушмаслиги ишқибозларга ёқмаяпти. Шунга қарамай, Балотелли, Асамоа ва Кьеллинида ҳали оз бўлса ҳам имконият мавжуд. Кларенс Зеедорф ҳозир кейинги мавсум учун жамоа қуришни бошлаб юборган. Туринликлар эса якка пешқадам сифатида “Сан Сиро”га ташриф буюришади.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Эль-Шаарави, Кристанте, Сильвестре, Аббьяти, Балотелли, Сапата, Мунтари – Асамоа, Кьеллини, Видаль, Вучинич, Пепе.



00:45. ФИОРЕНТИНА – ЛАЦИО
Тахминимиз –
3:1
“Лацио” охирги ҳафталарда яхши ҳолатда эмасдек кўринмоқда. Мезбонлар сафида дисквалификация туфайли Валеро майдонга тушмайди ва бу катта қийинчилик яратиши мумкин. Лекин флоренцияликлар ўз уйларида бор кучлари билан ҳаракат қилишади. Мазкур беллашувда ғалаба қозониш мезбонлар учун ҳал этса бўладиган вазифа ҳисобланади.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Эгази, Росси, Ребич, Паскуаль, Диаките, Пизарро, Валеро – Альфаро, Поштига, Эдерсон, Диас.


Беҳзод Назаров тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика