Latest news

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  24 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  44 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  8 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  17 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  6 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  5 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  4

Анзур Исмоилов: "Хитойдан қўрқадиган жойимиз йўқ" News

Анзур Исмоилов: "Хитойдан қўрқадиган жойимиз йўқ"

Терма жамоамиз марказий ҳимоячиси Анзур Исмоилов учун Хитой бегона рақиб эмас.
У Хитой чемпионатида фаолият олиб бормоқда, табиийки бу мамлакат миллий терма жамоаси ҳақида кўпроқ маълумот билади. Кечаги машғулотдан сўнг Анзурдан қисқача интервью олдик.

- Анзур, Хитой билан ўйинга тайёргарлик қандай бўляпти?
- Ҳаммаси жойида. Машғулотлар одатдагидек давом этяпти. Менимча, чиройли ўйин бўлади. Ким яхши тайёр бўлса, ўша жамоа ютади.

- Терма жамоамизнинг ҳозирги ҳолати қандай?
- Биз кўтарилиш босқичидамиз дея оламан. Хитойдан қўрқаётган жойимиз йўқ, насиб қилса, уларни мағлуб этамиз.



- Хитой 1-турда Саудия Арабистонини мағлуб этди. Бу кутилмаган натижа ҳисобланадими?
- Кутилмаган натижа деса бўлади, чунки кўпчилик Саудиянинг ғалабасига ишонганди. Хитой эса омад туфайли ғалаба қозонди деб ўйлайман.

- Сиз Хитой чемпионатида ўйнайсиз, шундай экан уларнинг терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз?
- Уларда миллий жамоага доим чақириладиган 50 нафар ўйинчи бор. Хуллас, номзодлар кўп. Бу жамоанинг ярим ҳимояси ва ҳужуми кучли. Шимолий Корея билан солиштирганда хитойликлар анча кучли ва улар футбол ўйнашни яхши кўришади.

Х.Холиқов суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика