Latest news

18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  1 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  6 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  15 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  44 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  7 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  13 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1

Анзур Исмоилов: “Тўртта хориж тилида бемалол гаплаша оламан” News

Анзур Исмоилов: “Тўртта хориж тилида бемалол гаплаша оламан”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов Хитойдаги фаолиятини яна камида икки йил давом эттиради.

Футболчи “Чанчун Ятай” клуби раҳбарияти билан ўзаро келишган ҳолда шартномасини яна шунча муддатга узайтирди. Анзур 2011 йилдан буён ушбу клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. “Чанчун Ятай” 2015 йилги мавсумни Хитой Суперлигасида 9-ўринда тугатди.

- Якунига етган Хитой чемпионатида “Чанчун Ятай” турнир жадвалида 9-ўринни эгаллади. Мавсум аввалида клуб олдига қандай вазифа қўйилганди?
- Кучли саккизталикдан жой олиш кўзда тутилганди. Очколар етарли эди, лекин тўплар нисбатига кўра 9-ўринга тушиб қолдик. Саккизинчи поғонадаги “Чунцин Лифан” жамоаси бу борада бизни ортда қолдирди.


- Мавсумни бир текис ўтказа олмадинглар. Айниқса, биринчи даврада кўп очко йўқотдинглар. Бунинг сабаби нимада?
- Тўғри айтдингиз, барқарорлик етишмаслиги оқибатида мураббийимиз истеъфога чиқарилди. Шундан сўнг яхши ўйнай бошладик. Бунинг натижасида иккинчи даврада ўзимиздан яхши таассурот қолдирдик. Умумий қилиб гапирадиган бўлсам, жорий мавсум “Чанчун Ятай” учун ёмон келмади. Бундан ҳам яхши қатнашишимиз мумкин эди. Бир нечта ўйинларда сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар эвазига ё мағлубиятга учрадик ёки дуранг билан кифояландик. Бироз омад ҳам келмади.

- Беш йилдан бери Хитой чемпионатида ўйнаяпсиз.  Шу муддат ичида ўсиш кўзга ташландими?
- Хитой клубларининг кетма-кет ОЧЛнинг финал босқичига етиб келаётгани, чемпион бўлаётгани ана шу ўсишдан дарак бериб турибди. Ҳар бир клуб таркибида 4-5 нафардан легионер бор. Хитой чемпионатида 4+1 лимити амал қилади. Айнан хорижлик футболчилар чемпионат савиясининг ошишига хизмат қилишмоқда. Лотин Америкаси, Африка, Осиё давлатлари терма жамоаларининг асосий таркиб ўйинчилари Чин юртида тўп суришмоқда. Табиийки, бу ҳолат ўсишга замин яратяпти.

- Хитой тилини ўрганиб олгандирсиз?
- Албатта. Ҳозир тўртта - инглиз, португал, рус ва Хитой тилларида бемалол гаплаша оламан.

- Легионер футболчи учун хориж чемпионатида 5 йил ўйнаш - мақташга арзигулик ютуқ...
- Шундай. Икки-учта жамоадан таклиф бўлаётганига қарамай, клуб раҳбарияти мени қўйиб юборгиси келмади. Бунинг натижасида яқинда келишувни яна 2 йилга узайтирдим.


- Таклифларни кўриб чиқмадингизми?
- Менимча, бунга ҳожат йўқ. Чунки  ҳозирги жамоамда барча шароитлар қониқтиради. Клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва мухлислар олдида ҳурматим баланд. Футболчи учун энг муҳими ҳам шу. Ўз вақтида Туркия клубларидан таклиф тушганди. Лекин шартномам борлиги учун музокараларни тўхтатдим.

- Бу кетишда фаолиятингизни Хитой чемпионатида якунласангиз керак?
- Билмадим. Олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Хитой чемпионати Осиё қитъасидаги кучли биринчиликлар қаторига киради. Легионерларнинг унча-бунчаси клуб кўригидан ўта олмайди. Чемпионат йилдан-йилга кучайиб боряпти. Ўз майдонимиздаги ўйинларга 30 минг мухлис киради. ОЧЛ ғолиби бўлишга яқин турган «Гуанчжоу Эвергранд» ўйинларини кўриш учун эса 60 минг томошабин келади. Бу йил чемпионлик учун курашда “Гуанчжоу”га асосий рақобатни Шанхай жамоаси туғдирди. Якунда икки очкога ўзиб кетган “Гуанчжоу” чемпионликни қўлга киритди. Бу жамоанинг таркиби жуда кучли.


- Лекин Хитой терма жамоасининг ўйинлари чемпионатига монанд эмас. Бунинг сабаби нимада?
- Фикримча, худди Англияда бўлган ҳолат. Премьер-лига кучли, лекин Анг­лия терма жамоаси халқаро мусобақаларда яхши натижа кўрсата олмаяпти. Лекин ўтган 2-3 йилга қараганда, бу сафарги натижаларда ижобий томонга ўзгариш бор. Ёш футболчилар етишиб чиқяпти. Авлодлар алмашинуви даври барча терма жамоаларда учрайди. Бу ҳолат истайсизми-йўқми, ўз таъсирини ўтказади.

- Хитойга қачон йўл оласиз?
- Яманга қарши учрашувдан сўнг таътилга чиқдим. Январь ойидан клубимизнинг янги мавсумга тайёргарлиги бошланади. Шунга яқин Чин юртига жўнаб кетаман.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика