Latest news

08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  1 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  1 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  5 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  10 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  15 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  1

Анзур Исмоилов: "Мен "МатчТВ"га интервью бермадим" News

Анзур Исмоилов: "Мен "МатчТВ"га интервью бермадим"

Куни кеча "МатчТВ" каналининг расмий сайтида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов билан интервью чоп этилди.

Суҳбат жуда узун чоп этилган ва ундаги аксар гапларга мухлисларда эътироз бўляпти. Бу борада футболчининг ўзи биз билан боғланиб, интервьюни у бермаганлигини айтиб ўтди:

- Интервьюда жуда хунук гап-сўзлар мавжуд. Қандай қилиб ўзим тўп тепиб юрган чемпионат борасида ёмон фикр билдиришим мумкин? Қолаверса, МТЖ томон айтилган гаплар ҳам тўғри эмас. Афтидан "МатчТВ" мени қидирган-у, менга яқин бирон кишидан интервью олган. Бу борада бугун улар билан гаплашдим, улар "Анзур билан гаплашдик" дейишяпти. "Анзур менман, мен билан суҳбатлашдингларми десам", "йўқ" дейишди. Аксар маълумотларни интернет сайтларидан олганликларини айтиб, интервьюни ўчириб ташлашга ваъда беришди. Улардан номимдан ким интервью бергани ва ўша кишининг телефон рақамини сўрадим, уни топиб беришга ваъда беришди, кутяпман. Шунда барчаси ойдинлашса, ажаб эмас, - дейди Анзур Исмоилов.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика