Latest news

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  19 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  44 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  5 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  15 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Анзур Исмоилов: "Бугун "Пахтакор" "Бунёдкор"дан бир бош устун ўйнади" News

Анзур Исмоилов: "Бугун "Пахтакор" "Бунёдкор"дан бир бош устун ўйнади"

"Пахтакор" пойтахт дербисида "Бунёдкор"га ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Ўйинда устунликни қўлига олган ва буни ҳисобда ҳам акс эттирган "шерлар" ҳақли тарзда ғалабани тантана қилди. Учрашувдан сўнг эса мезбонларнинг тажрибали ҳимоячиси Анзур Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугун очиқ ва ҳужумкор ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам футбол ўйнади. Тезкор гол уриб олдик. Стадионда барчаси аъло даражада, чим ҳолати ҳам яхши. Биз қатори "Бунёдкор" футболчилари ҳам ғалаба учун майдонга тушганди. Бугун рақибдан бир калла кучлироқ ўйнадик. Ўйин ташкил қилиш томонидан, вазиятлардан фойдаланиш борасида ҳам устунлик биз томонда бўлди. Жиззахда қийналгандик. Боиси майдонга шу куни сув сепилмаганди. Шунингдек ҳаво соат олтида ҳам иссиқ эди. Энди у мағлубиятга баҳона бўлолмайди. Ҳамма айб ўзимизда бўлди. "Бунёдкор"га тезкор гол уришимизни кутмагандик. "Пахтакор" ўзига ярашадиган биринчи ўринга қайтиши керак деб ўйлайман. 

Кўрган бўлсангиз "Бунёдкор" ҳам ҳимояга ётиб олмади. Тўпни назорат қилди, ҳужумлар уюштирди. Биз шунчаки ўзимиз яратган вазиятларни гол билан тугатдик, холос. Ҳисоб йириклаша бошлагач ўйин назорати ҳам жамоамиз томонга ўта бошлади. Энди меҳмонларда ҳам голдан сўнг олдинга ўтишдан бошқа чора қолмаганди. Шунинг учун ҳимояси бузилиб кетди",- дейди Анзур Исмоилов.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика