Анзур Исмоилов 60та ўйин ўтказганлиги учун тақдирланди
24 dec 2014 14:35
News
Анзур Исмоилов 60та ўйин ўтказганлиги учун тақдирланди
У 12 ўйинига келибгина биринчи сариқ карточкасини олган. Терма жамоадаги биринчи голини эса 2013 йил Иорданияга урган эди. Статистика бизга турли қизиқарли маълумотларни тақдим этади, Иорданияга қарши ўйинда футболчи ўзининг юбилей, 60 ўйинини ўтказди.
Барчаси ажойиб ўтди, бундан футболчилар ҳам хурсанд бўлдилар.
Терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов билан келишган ҳолда, бундан кейин терма жамоада юбилей ўйинини ўтказиб келаётган футболчиларни турли кўринишда тақдирлаб борамиз. Ҳозирча 50та ва ундан кўп ўйинда майдонга тушган футболчиларни тақдирлаймиз. Ўсиб келаётган кейинг авлодга ўрнак бўлсин дея бошланаётган ишимиз ҳали оммавий бўлиб кетишига ишонамиз. Айни пайтга келиб 17 нафар футболчи терма жамоамиз шарафини 50тадан ортиқ ўйинда ҳимоя қилганлар.
Терма жамоада энг кўп ўйнаган футболчи бу Темур Кападзе 114та! Кападзе Осиё чемпионатида ўзининг 120 ўйинини ўтказиши мумкин. Ундан кейин Сервер Жепаров турибди. Жорий йилнинг 5 март куни БАА билан бўлиб ўтган ўйинда сардоримиз 100 ўйинини ўтказди. Ҳозирда ўйинлар сони 104тага этиб улгурди.
Учинчи ўринда, фахрийлар сафига кириб улгурган посбонимиз, Игнатий Нестеров 86та! 90тага 4та қолди. Ундан кейинги ўринда турган Александр Гейнрих ҳисобида 84та ўйин мавжуд. Бешинчи поғонадан
Миржалол Қосимов ўрин олган, 67та ўйин. Андрей Фёдровда 65та ўйин, Николай Ширшов ва Асрор Алиқуловда 63тадан. Одил Аҳмедов ва Максиш Шацких кучли 10ликни ёпиб беришади, уларнинг ҳисобида 62 ва 61тадан ўйин бор. Авваллари ўртоқлик ўйинларини жуда кам бўлганлигини инобатга олсак, футболчилик фаолиятини тугатган ўйинчиларимиз учун бу натижа чакки эмас.
Маҳсус соврнини топшириш жараёни, сал аввал мен терма жамоа гвардиячиларининг статистикасини ўқиб эшиттирдим.
Миржалол Қосимов билан келишган ҳолатда, 23 декабрь куни Анзур Исмоиловга бағишлаб, кичик дастур режасини тузиб чиқдик. Унга кўра мен ва терма жамоамиз оператори Жамолиддин Солихов спорт дўконидан эсдалик совғасини олдик.
Иордания билан бўлиб ўтган учрашувдан кейин ўйини 50тага етган гвардиячилар қуйидагича кўриниш олди:
Футболчи |
Туғилган йили |
Ўйин |
Дақиқа |
Тимур КАПАДЗЕ |
05.09.1981 |
114 |
8464 |
Сервер ЖЕПАРОВ |
03.10.1982 |
104 |
8118 |
Игнатий НЕСТЕРОВ |
20.06.1983 |
86 |
7435 |
Александр ГЕЙНРИХ |
06.10.1984 |
84 |
4938 |
Миржалол ҚОСИМОВ |
17.09.1970 |
67 |
5112 |
Андрей ФЁДОРОВ |
10.04.1971 |
65 |
5736 |
Асрор АЛИҚУЛОВ |
12.09.1978 |
63 |
5306 |
Николай ШИРШОВ |
22.06.1974 |
63 |
4818 |
Одил АҲМЕДОВ |
27.11.1987 |
62 |
5189 |
Виктор КАРПЕНКО |
07.09.1977 |
61 |
3996 |
Максим ШАЦКИХ |
30.08.1978 |
61 |
4824 |
Анзур ИСМОИЛОВ |
21.04.1985 |
60 |
4557 |
Азиз ҲАЙДАРОВ |
08.07.1985 |
58 |
4439 |
Бахтиёр АШУРМАТОВ |
25.03.1976 |
54 |
4353 |
Улуғбек БОҚОЕВ |
28.11.1978 |
53 |
2702 |
Февзи ДАВЛЕТОВ |
20.09.1972 |
52 |
4132 |
Александр ХВОСТУНОВ |
09.01.1974 |
50 |
3980 |
50таликка яқинлашиб қолган футболчилар
Виталий ДЕНИСОВ |
23.02.1987 |
49 |
3795 |
Жасур ҲАСАНОВ |
02.08.1983 |
40 |
2572 |
Ислом Тўхтахўжаев |
30.10.1989 |
39 |
2999 |
Санжар ТУРСУНОВ |
29.12.1986 |
38 |
2495 |
Шавкат МУЛЛАЖОНОВ |
19.01.1986 |
28 |
1941 |
Бундан буён терма жамоамизда юбилей рақамларни забт этаётган футболчиларни шу тарзда тақдирлаб боришни мақсад қилдик. Агар бунга расмий кўриниш берсак янада жиддийроқ бўлар эди. Аслида бу нарсалар биз, журналистларнинг зиммасидаги иш. Мана секин бошлаб ҳам юбордик.
Бу Анзурга "CA"нинг совғаси ))
“Иордания билан ўйин Анзурнинг фаолиятидаги 60чиси бўлди. Бундай натижага эришиш осон эмас Умуман олганда шу залга йиғилиб ўтирган экансизлар, демак сизлар ҳам меҳнат қилгансиз. У янада давомли бўлиб, мана шундай натижаларга эришиш учун кўп ишлаш керак. ҳаётингизни футбол билан боғладингизми, демак унга беэътибор бўлманг. Агар яхши ишлашда давом этсангиз, мана Кападзега ўхшайсиз ёки Жепаровга. Бу иккиси аллақачон юзлик маррасини забт этиб бўлди. Улар бу натижага бир йил деганда эмас, йиллар давомида қилинган меҳнатлар эвазига эришдилар. Анзур, мен сенга кейинги фаолиятингга омад тилаган ҳолда, йиллар ўтиб мураббийлик соҳасида ҳам муваффақиятларга эришишинга тилакдошмиз”, - дейди Миржалол Қосимов кечки машғулотлардан сўнг ташкил этилган тадбирчада.
Ҳар қандай кишини қилаётган ишидан келиб чиқиб уни рағбатлантиринг, у миллион-миллион пул турадиган совға бўлиши шарт эмас. Оддийгина оқ-қора принтердан чиққан варақни рамкага солсангиз ҳам бўлаверади, муҳими эътибор. Киши ўзи қилаётган меҳнатини бесамар кетмаётганлигини хис қилса, ўз устида икки карра ишлайди, янги ютуқларни қўлга киритиш ва энг муҳими уни қадрлаётган ватанига бўлган муҳаббати жўш уриб, ишида унум бўлиши тайин.
Нодирхўжа Юлдашев
Comments