"Анжи" таътилдан қайтди
07 jan 2014 14:07
News
"Анжи" таътилдан қайтди
Эртага "Анжи" футболчилари Туркияга учиб кетишади ва ўша ерда тиббий кўрикдан ўтишади.
Дастлабки икки йиғинни жамоа Туркияда ўтказади. Биринчи йиғинда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга эътибор қаратилса, иккинчисида тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказилиши кўзда тутилган.
Якуний йиғин эса Испанияда ўтказилади. У ерда ҳам тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Жамоа 15 февралда Россияга қайтиб келади ва Европа Лигаси доирасидаги "Генк"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлайди.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш ўринлики, Одил Аҳмедов ҳам жамоа билан йиғин ўтказиш учун Туркияга йўл олади. Унинг "Анжи"да қолиши ойдинлашиб бормоқда. Одилнинг сўзларига кўра, жамоа хўжайини Сулаймон Керимов Аҳмедовни клубда қолишини истаган ва уни бошқа клубга ўтмасликка кўндирган.
Ўзбекистонлик футболчи ҳам "Анжи"ни оғир аҳволда шунчаки ташлаб кетмоқчи эмаслигини таъкидлаган.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments