Latest news

21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  0 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  5 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14

Анхель Лопес ҳакамлардан нима сабаб жаҳли чиққанини айтди News

Анхель Лопес ҳакамлардан нима сабаб жаҳли чиққанини айтди

Суперлига 12-тури доирасида "Динамо"га қарши ўйиндан кейин "Сурхон" бош мураббийи Анхель Лопес ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Йигитларимга катта раҳмат айтаман. Улар бугун кенг кўламдаги вазифани бажаришди. Сўнгги 15 кун давомида қаттиқ меҳнат қилдик. Умумий қилиб айтганда, иккинчи бўлимни ажойиб ўтказдик. Бурчакдан кейин урилган голни ҳисоблашмаганидан кейин рухни туширмадик ва янада қаттиқроқ олдинга ташландик. Рақиб ярим майдонида узоқ вақт давомида тўпга эгалик қилдик, жарима майдончаси ичига паслар билан ёриб кирдик. Қанот ҳимоячиларимизни кўпроқ ҳужумда ўйнаши кераклигини айтдик. Иккинчи бўлимда эса тўп билан кўпроқ бўлдик. Сўнгги 20 дақиқадаги ўйинимиз орқали ғалабага лойиқлигимизни кўрсата олдик. Гарчи "Динамо" ҳимояда кучли ўйин намойиш қилса-да, ўз кутган ўйинимизни кўрсатганимиздан мамнун бўлдим.

- Шундай парадокс бўлди. Сиз ҳакамликдан 70 дақиқа нолидингиз ва 20 дақиқада иккита пенальти тепиб, ғалабага эришдингиз. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- Иккала пенальти ҳам бор эди. Нима сабабдан жаҳлим чиққани эса шундай. Бурчакдан узатилган тўпнинг ўтиб кетганини бирор инсон аниқ кўргани йўқ. Ундан ташқари, "Динамо" футболчиси бизнинг жамоа аъзосининг юзига ургани учун карточка берилмади. Бу қизил карточка эди. Биринчи пенальтида рақиб тўпни қўли билан ўйнади, иккинчиси эса яққол фол эди. Ҳакам эса бунга пенальти бермаса бўлмасди. Барчаси адолатли бўлди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика