Анхель Лопес: "Ғалаба учун боримизни бердик"
16 mar 2022 20:52
News
Анхель Лопес: "Ғалаба учун боримизни бердик"
- Ўйин ҳақида
- Ўйлайманки, ҳар икки таймда ғалаба учун боримизни бердик. Гол уришга ҳаракат қилдик. Жуда кўп бурчак тўплари, жуда кўп вазиятларга эга бўлдик, аммо бундан фойдалана олмадик.
- Жамоада икки дарвозабони (Шоҳруҳ Эшбўтаев, Хавьер Хименес – таҳр.)ни навбати билан алмаштириб туширишингиз нима билан боғлиқ?
- Биз ҳозирда икки кучли дарвозабонга эгамиз. Улар ўзаро жиддий рақобат ҳосил қилишмоқда. Шоҳруҳнинг машғулотлардаги фаоллигини инобатга олиб, уни майдонга туширишга қарор қилдим. Икки кучли дарвозабонга эга эканлигимиздан хурсандмиз.

- Ноқулай об-ҳаво (кучли шамол - таҳр.) ва майдоннинг ҳолати ўйинга таъсир кўрсатди деб ўйлайсизми?
- Тошкентда деярли ҳар куни ёмғир ёғмоқда. Ҳа, бундай об-ҳавода машғулот ва ўйин ўтказиш мушкул.
- Испаниялик ҳамкасбингиз, "Металлург" устози Луисма Эрнандесдан қандай ишланмаларни кутгандингиз?
- Биз "Металлург"га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик олиб бордик. Улар "Насаф"га қарши ажойиб ўйин кўрсатишди. Фаолликни умуман сусайтирмасликка уриндик. Биз олдинги ўйинларимизда ҳам яхши ўйин кўрсатгандик, аммо ғалаба қозона олмагандик.
- Бугун қўлга киритилган 1 очкодан қониқиш ҳосил қилмадингизми?
- 100% бўлмаса-да, баҳсдан қониқиш ҳосил қилдим. Жуда кўп вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Кезадада жарима зарбалари, бурчак тўплари юзага келди. Афсуски, бирортасини голга айлантира олмадик.
Similar news
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Comments