Latest news

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  4 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  30 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  4 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  34 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   20 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

Анвар Ражабов: "Голларим жамоамга фойда келтирмаганидан афсусдаман" News

Анвар Ражабов: "Голларим жамоамга фойда келтирмаганидан афсусдаман"

Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган "Андижон" - "Динамо" (2:3) баҳсида мезбонлар ҳужумчиси Анвар Ражабов шу куни рақиб даровзасига иккита тўп киритиб "бургутлар"нинг голсиз сериясига нуқта қўйди.
Аммо унинг учрашувдаги киритган икки голи жамоасига хаттоки дуранг ҳам келтирмади.

- Узоқ давом этган голсиз серияга айнан "Динамо" билан ўйинда чек қўйишни хоҳлагандик. Буни жамоадаги барча футболчилар яхши тушуниб турганди, - дея гап бошлади Анвар Ражабов. Биласизми шу куни голнинг ким уришидан қатъий назар муҳими мавсумдаги илк ғалабани нишонлаш асосий мақсадларимиздан бири эди. Уч очко олиб мухлисларимизни хурсанд этишни режалаштиргандик. Тайёргарлик ҳам шунга монанд яхши бўлганди, деб ўйлайман. Йигитларда ютиш учун иштиёқ юқори эди. Аммо омад етишмади. Қолаверса учрашувдан олдин ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг майдоннинг холатига ҳавас қилиб бўлмасди.

- Майдоннинг кўп жойларига сув тўпланиб қолгани ҳам комбинацион ўйин кўрсатишимизга ҳалал берди.

- Янги жамоамга тўла киришиб кетдим назаримда. Ҳаммаси яхши. Шу куни захирадан Лочин Солиевнинг майдонга туширилиши ўйинимизни янада кучайтирди. Бу тажрибали ҳужумчи билан илгари "Бухоро"да бирга ўйнаганимиз учун ҳам бир-биримизни тушунишимиз осонроқ кечмоқда.

- Учрашувда "Динамо" қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиб қолди.

- Кетма-кет муваффақиятсиз учрашувлардан кейин нима дейишга ҳам ҳайронман. Жамоага баъзида омад етишмаяпти, гоҳида яна нимадир камлик қиляпти. Пастки ўринларни тарк этиш учун барчамиз ҳаракат қиляпмиз. Менимча кейинги турларда ҳали ҳаммаси ижобий томонга ўзгарса керак.

- "Динамо" билан ўйиндан сўнг Андижонда қолиб Кубок ўйинига тайёргарлик кўрмоқдамиз. Шанба куни Самарқандда "Шердор" билан учрашув кутиб турибди. Шундан кейин эътиборимизни олий лиганинг 6-туридан ўрин олган "Локомотив"га қарши баҳсга қаратамиз.  


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика