Latest news

01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  0 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  10 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  3 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  5 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  9 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2

Анвар Раҳимов ҳозир қаерда? News

Анвар Раҳимов ҳозир қаерда?

Футболчилик фаолияти давомида асосан "Бунёдкор" ва “Пахтакор” клубларидаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар қалбидан жой олган Анвар Раҳимов 2017 йилда бутсаларини михга илди.

 Раҳимовнинг сўнгги жамоаси "Нефтчи" клуби бўлди.  Шундан сўнг у нима ишлар билан шуғулланаётгани борасида деярли маълумотлар йўқ. Яқинда Анвар Раҳимов  билан суҳбатлашиб,  бугунги кунда нималар билан банд эканлигини сўрадик. 

- 2017 йилда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида тугатдим. Орадан бир йил ўтиб эса мураббийлик фаолиятимни бошладим. Бугунги кунда Чиғатой футбол мактабида ишламоқдаман. 2007 йилда туғилган болалар билан шуғулланмоқдаман. 

Футболчилик фаолиятимни эрта якунлашимга жароҳатлар сабаб бўлди. Жароҳатлар олаверганимдан сўнг бутсаларимни михга илиш вақти келганини англаб етдим. Жаҳон футболида катта-катта юлдузлар ҳам жароҳатлар сабаб фаолиятини эрта тугатишган. 

Фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилдими? Ўйнаган клубларим билан мамлакат чемпиони, кубогида ғолиб чиқдим. Халқаро мусобақаларда тўп суриш имкони бўлди. Терма жамоамиз билан мундиалда тўп суриш орзуси амалга ошмагани кайфиятни бузади. Бошқа томондан олиб қаралса, фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилдим. 

Келажакда албатта Суперлига клубида ишлашни режалаштирганман. Болалар футболида тажрибамни ошириб бормоқдаман. Футболда эриша олмаганларимга мураббийликда эришмоқчиман.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика