Latest news

08:07Расман. «Насаф» навбатдаги легионери билан хайрлашди  2 07:37«Нефтчи» яна бир бомба трансферни эълон қилди  19 03:25Испания кубоги. "Атлетико" "Марбелла"ни мағлуб этди, Симеоне жамоасида кетма-кет 13-ғалаба!  0 01:20Кунья шу ойда Лондон клубига ўтиши мумкин  1 00:54Испания кубоги. "Барселона" меҳмонда "Барбастро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Левандовскидан дубль  4 00:32АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Брайтон"ни мағлуб эта олмади  9 00:12"Бухоро" икки легионер билан шартномани узайтирди  0 00:05А Серия. "Наполи" меҳмонда "Фиорентина"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, етакчиликка қайтди  0 23:41Биринчи ва иккинчи лига жамоаларида тўп тепган, легионерлар лимити сабаб "Насаф"ни тарк этган ҳамда "Фулад" матбуот котибини ишдан кетишига "сабаб бўлган" Ўткир Юсупов 34 ёшни қарши олди  2 23:33Расман: Шоҳруҳ Гадоев "Нефтчи" билан шартнома имзолади!  5 23:10Расман: Шохруз Норхонов "Бухоро"га қайтди!  7 22:53Расман: Элдорбек Суюнов водийнинг бошқа бир клуби аъзосига айланди  17 22:29Испания кубоги. "Барбастро" – "Барселона". Асосий таркиблар аниқ  4 22:13АПЛ. "Брайтон" – "Арсенал". Таркиблар аниқ  15 22:09АПЛ. "Манчестер Сити" ниҳоят йирик ғалаба қайд этди. "Челси" эса охирги дақиқаларда ғалабани бой берди ва бошқа натижалар  7

Анвар Ғофуров: “Учрашувнинг муҳимлиги “эл-классико”дек бўлди” News

Анвар Ғофуров: “Учрашувнинг муҳимлиги “эл-классико”дек бўлди”

Бугун олий лиганинг 29-туридан ўрин олган “Обод” ҳамда “Андижон” жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда томонлар нурсиз дуранг қайд этишди.

Учрашувдан сўнг “Обод” жамоаси ҳимоячиси Анвар Ғофуров ўйин ҳақида фикр билдирди.

“Биринчи бўлим сўнггида биз 10 киши бўлиб қолдик. Жамоадошимиз Дониёр Ҳасанов ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкани ишлаб олиб майдондан четлатилди. Шунинг учун ўйин суръати ҳам ўзгарди олдимиздаги вазифа ҳам ўзгарди. Тўлиқ таркиб билан ўйнаётганимизда вазфиамиз рақиб дарвозасига гол уриш бўлган бўлса, камчилик бўлиб қолганимиздан сўнг “кўрпага қараб оёқ узатдик”. Шунинг учун ҳам ҳич бўлмаса дуранг натижани сақлаб қолмоқчи эдик. Агарда камчилик бўлиб қолганимиздан сўнгги вазиятни назарда тутадиган бўлсак, натижа ўйинга мос бўлмади, деб ўйлайман.

Жамоадошларим билан минимал натижа қайд этганимиздан хурсандмиз. Бир тайм камчилик бўлиб ҳаракат қилиш жуда ҳам қийин. Тўғрисини айтсам, бугунги учрашувнинг муҳумлиги “эл-классико”дек бўлди. Биз лигада қолиш учун ўйнаган бўлсак, улар яни “Реал” ва “Барселона” чемпионлик учун кураш олиб боришади. Муҳимлиги мана шунда. Майдонга Алишер Шоғуломов тушганидан сўнг, у билан бироз тортишиб қолдик. Бу табиий ҳол, футболда бундай ҳодисалар бўлиб туради.

Майдонда камчилик бўлиб қолдикми, демак ҳар биримиз икки баравар куч билан ўйнаб четлатилган футболчини ўрнини билдирмаслигимиз керак. Агарда тўлиқ таркиб билан ҳаракат қилганимизда мен жамоадошимга этироз билдирмасдим. Барибир энг асосийси натижа, мен жамоадошларимнинг кўрсатган ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Шоғуломовдан норози эмасман. Барча гап сўзлар майдонда қолиб кетади. Ташқарига чиққандан сўнг, ака-ука, ошна-оғайнигарчилик давом этади”, - дейди “Обод” жамоаси ҳимоячиси Анвар Ғофуров.

Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика