Latest news

10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  5 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  1 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  0 08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0 08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  2 07:59ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  2 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  0 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  2 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  2 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0

Анвар Ғофуров: “Қўлни тушириш ва таслим бўлиш йўқ” News

Анвар Ғофуров: “Қўлни тушириш ва таслим бўлиш йўқ”

“Бунёдкор” жамоаси Coca Cola Суперлига 5-турнинг марказий учрашувида “Пахтакор”га 0:5 ҳисобида енгилди.

Ўйин давомида бир қатор вазиятларни кўкка совурган “қалдирғочлар” ўз тарихларидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олди. Албатта, бу жамоадаги айрим ёш футболчиларга оғир руҳий зарба бўлиши турган гап. Яқин орада “Бунёдкор” бу қадар хунук тарзда имкониятни бой бермаган эди. Беллашувдан сўнг жамоанинг тажрибали футболчиси Анвар Ғофуров фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугунги ўйинда “Пахтакор” тезкор гол ва вазиятлардан самара чиқариш ҳисобига шундай тарзда ғалаба қозонди. Лекин, ҳисоб адолатли бўлди дея олмайман. Чунки, ҳисобда ортда қолаётган пайтимизда ҳам гол уриш учун вазиятлар юзага келганди. Қисқаси ушбу ўйиндаги хатоларимиздан тўғри хулоса чиқариб навбатдаги баҳсга янада яхшироқ тайёргарлик кўрамиз. Қўлни тушириш ва таслим бўлиш йўқ. Бу – футбол. Эндигина бешинчи турни ўтказдик. Шу боис олдиндаги учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ҳаммаси олдинда. Мен жамоамизга ва футболчиларга ишонаман. 

Янги келган футболчилар ҳали киришиб кетгани йўқ? Билмадим, сизга шундай туюлаётган бўлса керак. Мураббийлар томонидан Черанни алоҳида қўриқлаш ҳақида кўрсатма берилгани йўқ. “Пахтакор” Жиззахдаги мағлубиятдан сўнг биз билан ўйинга яхши тайёргарлик кўргани билиниб турди. Насиб қилса кейинги ўйинларда мухлисларимизни хурсанд қилишга интиламиз”,-дейди Анвар Ғофуров.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика