Latest news

17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  0 17:34Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди  0 17:10Родри дисквалификация қилиниши мумкин  30 16:42Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм” Чехия клуби билан, “Бухоро” Россия клуби билан дуранг ўйнади, ОКМК эса Грузия жамоасидан устун келди  1 15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  5 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  4 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  8 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  12 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0

Анвар Ғофуров: “Фол очишни ёқтирмайман” News

Анвар Ғофуров: “Фол очишни ёқтирмайман”

Ўтган йилги чемпионат баҳсларида Тошкентнинг “Обод” жамоаси олий лигада жон сақлаб қолди.
“Обод” иккинчи даврада клубда ўзгаришлар қилди ва ўзи учун керакли бўлган тажрибали футболчиларни жамоага қўшиб олди. Чемпионат баҳсларига тайёргарлик тўғрисидаги саволларимизга клуб футболчиси Анвар Ғофуров жавоб берди.

-  Бу йил мавсумга қай даражада тайёргарлик кўрдинглар?
-  Мавсумга тайёргарликни ўтган йили декабрь ойида бошлагандик. Ҳозир эса олдиндан бир нарса дея олмайман. Чунки олдимизда бутун бошли мавсум турибди. Қандай тайёргарлик кўрганимизни чемпионат баҳслари бошлангандан кейин билиб оламиз.



-  Кетган футболчиларнинг ўрни тўлдирилдими?
-  Жамоадан кетган футболчилар кўп, бу факт. Клубни тарк этган футболчиларни ўрнини биринчи лига жамоасида ҳаракат қилган футболчилар ва ижара асосида бошқа жамоада тўп тепган Шерзод Жалилов ва Санжар Тўрақулов билан тўлдирдик. Ҳозирча таркиб борасида ҳеч қандай муаммо йўқ.

-  Жамоага Рауф Инилеев келгач бироз бетоб бўлиб қолганди. Яқинда Россия давлатига бориб даволаниб қайтдилар. Шу вақтда сиз машғулотларни ўз зиммангизга олдингиз. Мураббийлик соҳасини биринчи "Обод" клубида бошлайсизми?
-  Барчаси Рауф Талгатовичнинг кўрсатмалари асосида машғулотлар олиб борилмоқда.  Раул Талгатович ҳозир реабилитациялари ва ҳаво совуқ бўлгани учун машғулотларда иштирок этмаяпти.

-  Бу йил клуб олдига қандай вазифа қўйилган?
-  Иложи борича юқори ўринларни эгаллаш ва ёш футболчиларни кашф қилиш олдимизга мақсад қилиб қўйилган.



-  Жамоага яна кимлар келиши мумкин, кўз остингизга олиб қўйган футболчиларингиз борми?
-  Кўз остимга олиб қўйган барча футболчиларнинг клублари билан шартномалари бор. Шу туфайли жамоага кимдир келиб қўшилиш эҳтимоли жуда кам.

-  Фаолиятингизни айнан "Обод" жамоасида якунламоқчимисиз ёки бошқа клубдан таклифлар борми?
-  Ҳозир мен “Обод” жамоасида фаолиятимни давом эттиряпман. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Агарда соғлиғимда муаммолар бўлмаса, жароҳатлардан йироқроқ бўлсам албатта футболчилик фаолиятимни давом эттираман.

-  "Обод" жамоасининг келажаги ҳақида нима дея оласиз?
-  Фол очишни ёқтирмайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади. “Обод” жамоаси ўз ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилишини ва янги ишқибозларни топишини чин дилдан хоҳлардим. Ахир барча клублар мухлислар учун ўйнайди-ку!

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика