Latest news

02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  3 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  1 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  1 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  3 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  3 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  73 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  1 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  37 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1

Анвар Ғофуров: "Бир қатор сабаблар туфайли "Обод"ни танладим" News

Анвар Ғофуров: "Бир қатор сабаблар туфайли "Обод"ни танладим"

Олий лигада дебют мавсумини ўтказган "Обод" қисқа вақт ичида ўз мухлисларини топиб улгурди, десак муболаға бўлмайди.

Гарчи ўйинлари билан ишқибозлар меҳрини қозонган бўлса-да, натижа борасида бироз оқсади. Оқибатда сўнгги турларга келибгина олий лигада қолиш вазифасини уддаланди. Жамоанинг элитада жон сақлаб қолишида таркибга иккинчи даврада келиб қўшилган тажрибали ҳимоячи Анвар Ғофуровнинг ҳиссаси беқиёс. Биз жамоа етакчиси билан суҳбатда бўлдик.

- Анвар ака, аввало мавсум якунлари ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.


- Фикримча, мавсумни ёмон ўтказганимиз йўқ. "Обод" мақсадига етди. Олий лигада қолиш вазифасини уддалади. Қолаверса, ўз ўйини билан олий лигада қолишга ҳақли эканлигини ҳам исботлади, деб ўйлайман. Асосийси, шу.


- Жамоага келганингизда "Обод"ни олий лигада қолишига қанчалик ишонгандингиз?

- "Обод"ни олий лигада қолишига 80-90 фоизга ишонгандим. Сабаби, олий лигада қолиш учун кураш олиб бораётган жамоаларни ўз уйида қабул қиларди. Ўша учрашувларда максимал очкони қўлга киритсак, сафардаги баҳсларда олинадиган 3-4 очко ҳам олий лигада қолишимизга етарли бўлар эди. Худога шукр, вазифани уддаладик ва олий лигада қолдик.

- Айнан қайси учрашувдан кейин олий лига қолишларингга ишондингиз?


- Ҳар учрашувдан кейин ишончим ортаверди. Гарчи очко йўқотган ўйинларимиз бўлса-да! Расман эса, табиийки, "Пахтакор" билан бўлган беллашувдан сўнг олий лигада қолишимиз аниқ бўлди.

- Аслида "Обод"га келиб қолишингиз қандай юз берди?


- "Обод"га жамоанинг ўша вақтдаги бош мураббийи Александр Владимирович Мочинов таклиф қилган эди. Биласиз, собиқ клубим "Бунёдкор"да ёшларга кўпроқ эътибор берилаётгани туфайли мен каби фахрийларга бошқа жамоаларга ўтишлари учун рухсат берилди.


- "Обод"дан бўлган таклифнинг қабул қилишингизга нима туртки бўлган эди?  

- Бунинг сабаблари кўп. Хусусан, "Обод" Тошкент жамоаси. Агар бу клуб шарафини ҳимоя қиладиган бўлсам, оилам билан бирга, доим уларнинг ёнида бўламан. Яна бир сабаб, Александр Мочинов билан ишлашни хоҳлагандим ва энг асосийси, бу клубда тўп суриш ўзим учун имтиҳонга айланарди. Яъни, жамоага ёрдам бера оламанми-йўқми? Қисқаси, шу сабаблар туфайли "Обод"ни танладим, десам муболаға бўлмайди.

- Клубда сизга манзур бўлди?


- "Обод"нинг ички муҳити, футболчиларнинг бир-бири билан аҳиллиги каминага манзур бўлди. Қолаверса, майдондаги ўзаро дўстлик ҳам эътиборимни тортди. Айнан шу дўстлик сабаб, биз охирги ўйинларга қадар олий лигадан умид узмай, майдонда бир куч бўлиб ҳаракат қилдик. Машғулотларда жиддий тарзда ишладик. Натижасини кўриб турибсиз.

- Доимо етакчи клублар сафида ўйнаган тажрибали Анвар Ғофуровни олий лига дебютанти бўлган "Обод"га мослашиши қийинчилик туғдирмадими? Сўрамоқчи бўлганим, сиз доим тажрибали футболчилар билан бирга ўйнагансиз, ҳозирги жамоангизда асосан ёшлар тўп суради. Улар билан майдонда тил топишиш мушкул бўлмадими?


- Албатта ўзига яраша қийинчиликлар бўлди. Буни инкор қила олмайман. Чунки ҳар қандай клубда муаммо бўлади. Қачонки жамоа ўз олдига қўйган вазифани бажарса, ҳар қандай муаммо унутилади. Буниси ҳам айни ҳақиқат. Олдимизга олий лигада қолиш вазифаси қўйилганди, бунни уддаладик ва табиийки ҳамма қийинчиликлар ҳам унутилди.

Гапингиз тўғри, таркибимиз жуда ёш эди. Айрим футболчилар илк бор олий лигада тўп сурди. Уларга қўлдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Гарчи майдонда уларга танбеҳ берган бўлсамда, учрашув якунлаганидан кейин ака-ука бўлиб кетдик.


- "Обод" иккинчи даврада сафарда етакчи клублар - "Локомотив", "Пахтакор"дан очко олди. Ўша учрашувларда ҳатто ғалаба қозонишга ҳам яқин эди. Аммо нисбатан ўртаҳол клубларга ҳатто ўз уйида ҳам ютқазди. Бу нима билан боғлиқ?

- Рақибимиз қайси жамоа бўлишидан қатъий назар,биз барча учрашувларда рақиб дарвозаси олдида етарлича хавфли вазиятларни ярата олдик. Шунчаки улардан фойдалана олмадик. Имкониятларни голга айлантирган беллашувларимизда эса, натижаларимиз ижобий кўриниш олди. Жамоадошларимнинг аксари бу йил биринчи марта олий лигада ўйнаётгани боис уларга тажриба етишмади. Агар йигитларда нисбатан тажриба катта бўлганида натижаларимиз янада яхши бўлармиди? (кулиб) Айтганча, "Локомотив" ва "Пахтакор"га қарши ўйинларимиз пойтахт дербиси мақомида ўтди. Табиийки, дербилар ҳар доим муросасиз ўтади.

- "Обод" ўзбек футболига нима берди, деб ҳисоблайсиз?


- Назаримда бу саволни экспертларга берганингиз маъқул.

- Кейинги тақдирингизни ҳам "Обод" билан боғлайсизми ёки келаси мавсумни нисбатан кучлироқ клублар сафида ўтказишни режалаштирганмисиз?


- Ҳозирча бир нарса, дея олмайман. Аниғи шуки, янги мавсумга тайёргарликни "Обод" сафида бошлайман.

- Сўнгги саволим: олий лиганинг бу йилги мавсуми сизда қандай таассурот қолдирди?


- Яхши десам бўлаверади. Фикримча, мухлисларга ҳам ёқди. Чунки медаллар учун кураш қанчалик қизғин кечган бўлса, турнир жадвалининг пастки қисмидаги кураш ҳам ундан кам бўлгани йўқ. Табиийки, бу чемпионатнинг савиясига ижобий таъсир қилди.

Фурқатбек Нишонов суҳбатлашди. 

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика