Latest news

23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  0 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  0 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  6 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  12 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  26 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  11 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1

Анвар Бердиев: "Ёш футболчиларга имконият беришга қарор қилдик" News

Анвар Бердиев: "Ёш футболчиларга имконият беришга қарор қилдик"

Про лига 19-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Истиқлол" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин қийин бўлишини олдиндан билган эдик. Мазкур учрашувга кўпроқ ёш футболчиларни олиб келдик. Чунки қуйи тўртликда ўз мақсадимизга эришганимиздан сўнг ёшларга имкон беришни бошладик. Таркибимизда етти нафар 2001-2002 йилда туғилган футболчилар бор эди. Бу ёш футболчиларга мактаб ва дарс вазифасини ўтайди. "Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

Шароитларимиз яхши. Юқори тўртликка киришимиз учун тўплар нисбатига кўра "Динамо"дан ортда қолдик. Қайсидир маънода мотивация футболчига керак. Клубимиз раҳбарлари билан келишиб U18 жамоамиздаги ёш футболчиларни асосий таркибга жалб қилишга қарор қилдик. Лекин бу баҳона бўлмаслиги керак. Майдонга чиқдими ҳар бир футболчи ўзига юклатилган вазифани бажариши керак. Бошқа томондан қуйи тўртликда биринчи ўринни банд қилганимиз футболчиларга хотиржамлик берди. Кўрамиз ишлашда давом этамиз. Футболчилар қўлидан келганча ҳаракат қилишди. Мавсум якунлангач кейинги йилга тайёргарликни бошлаймиз",- дейди Анвар Бердиев.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика