Анвар Бердиев: "Янги мавсумда бутунлай бошқача "Истиқлол"ни кўрасизлар"
04 feb 2020 16:47
News
Анвар Бердиев: "Янги мавсумда бутунлай бошқача "Истиқлол"ни кўрасизлар"
- Анвар ака, аввало "Истиқлол" жамоасининг чорак финал йўлланмасига эга чиққанлиги билан табриклаймиз! "Ҳоким кубоги" мусобақасида жамоангизнинг мақсади қандай?
- Табрик учун раҳмат! Аввало мана шу турнирни ташкиллаб берганликлари учун Фарғона вилояти ҳокимлиги ва барча ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман. Мана шу каби мусобақалар биз каби жамоалар жуда зарур эди. Ўз олдимизга гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, жамоани чорак финалга олиб чиқишни мақсад қилгандик. Мана кўриб турганингиздек, "Истиқлол" гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлади ва навбатдаги босқичга йўл олдик. Гуруҳимизда иштирок этган жамоаларнинг барчаси айни дамда тенг кучга эга, ҳеч қайси жамоани кучли ёки кучсиз деб ажратиб бўлмайди. Мусобақа давомида жамоамиздаги ютуқ ва камчиликларни кўриб бораяпмиз, янги мавсумга тайёргарлик жараёнида бу борада ишлаймиз.
- "Истиқлол" таркибига янги футболчилар келиб қўшилмоқда. Масалан таркибга таниқли футболчилар Аббос Махсталиев, Роббим Ҳасанов жалб этилди...
- Хабарингиз бор, ўтган мавсум якунида жамоамизни бир неча футболчилар тарк этишди. Уларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида таркибга янги футболчиларни жалб этиш бўйича ишлаяпмиз.
- Мавсум бошлангунга жамоага яна шу каби таниқли футболчилар келиб қўшилиши мумкинми?
- Таркибга янги футболчиларни жалб этиш бўйича бир нечта вариантларимиз бор. Сиз айтгандек, айрим таниқли футболчилар билан алоқада бўлиб турибмиз. Насиб бўлса янги мавсумда бутунлай бошқача "Истиқлол" жамоасини кўрасизлар.
Бекзод Толибов ёзиб олди

Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments