Latest news

17:09Ҳакамлар маркази раҳбари лавозимидан озод этилди  0 16:50Қозоғистон Черчесовга имконият берадиган бўлди  1 16:10"Реал" либосларини "Депортива Минера" кийиниш хонасидан ўғирлаб кетишди  0 15:29Расман: "Нефтчи"дан бомба трансфер!  24 15:21Расман: "Нефтчи"дан навбатдаги трансфер!  2 15:02"Бу менинг сўнгги Жаҳон чемпионатим бўлиши мумкин, охирги имконият..."  2 14:31"Барселона" Ольмо ва Викторни вақтинча рўйхатдан ўтказиши мумкин  2 14:02"Сурхон" бугун Туркияга учиб кетади, таркиб ҳам маълум  3 13:26"Милан" Рэшфорд борасида МЮга таклиф жўнатди  1 12:55Расман: Русланбек Жиянов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  10 12:30Ярим финал! "Тоттенхэм" - "Ливерпуль" ўйини олдидан   0 12:00Расман: "Ал Иттиҳод" футболчиси Топ-5га қайтди  1 11:21Аёллар футзали. Ўзбекистон назорат учрашувида Хитойга мағлуб бўлди  0 11:11"Сўғдиёна"нинг янги легионери: "Олдимда икки танлов бор эди: ё ҳозир, ё ҳеч қачон. Клубга пул учун келмадим"  3 10:54Неймар Роналдунинг гапларини тасдиқлади  33

Анвар Бердиев: "Уч очко учун чиройли ўйинни қурбон қилишга тайёрман" News

Анвар Бердиев: "Уч очко учун чиройли ўйинни қурбон қилишга тайёрман"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Турон" (5:1) баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- "Олимпик" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун биринчи таймнинг ўзида ютқазиб бўлдик, десак ҳам бўлади. Чунки ўйин бошида кам ўйин амалиётига эга футболчиларни майдонга туширгандик, бу ўзини оқламади. Тушуниб етдимки, имконият бериш керак эмас, фақат машғулотда ўзини кўрсатсагина имкон тақдим этиш лозим. Бу нарса менга дарс бўлди. Мухлислардан, жамоа раҳбариятидан узр сўрайман. Бугунги баҳсни тезда унутиб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Гуруҳдан 2 та жамоа чиқади. Олдимизга қўйилган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.

- Кубокда жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?

- Чемпионат ўйиними, кубок баҳсими, ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш вазифаси қўйилган. Ҳозирги асосий вазифамиз – гуруҳдан чиқиш. Қолган учрашувларда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз. 

- "Турон" "Ғиждувон"ни мағлуб этишга эришди, аммо жамоа ўйину у қадар ёрқин эмас. Ўйинни шакллантириб олиш учун яна қанча вақт керак деб ўйлайсиз?

- Ҳозирги вақтда Про лигада ҳар бир баҳс жиддий кечмоқда. Ўйин эсдан чиқиб кетади, аммо натижа тарихда қолади. Асосий мақсадимиз – ҳар битта ўйинда 3 очко олиш. Ўйин ўз-ўзидан шаклланаверади. Яхши ўйнаб, ютқазгандан кўра ёмон ўйнаб, уч очко қўлга киритган афзал. 3 очко учун чиройли ўйинни қурбон қилишга тайёрман.

-  Ўтган йилги жамоа ва ҳозирги "Турон"нинг фарқи хусусида нима дейсиз? Жамоа кучсизлангандек гўё...

- Сиз битта ўйиндан келиб чиқиб шундай фикр билдиряпсиз. "Турон"нинг ўтган йилги ва ҳозирги таркибини кўриб чиқинг. Худога шукрки, "Турон" Про лигада 1-ўринда бормоқда. Мақсадимиз – Суперлигага йўл олиш.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика