Latest news

09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  3 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  20 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  35 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  11 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3

Анвар Бердиев: "Натижадан қониқдим. Ўйиндан эса йўқ" News

Анвар Бердиев: "Натижадан қониқдим. Ўйиндан эса йўқ"

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Дўстлик" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун мавсумдаги илк ғалабамизни қўлга киритдик. Мавсумнинг боши ҳар доим қийин бўлади. Футболчиларимизга рахмат айтаман. "Дўстлик" жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман.

- Вазиятлардан фойдаланиш даражасига қандай баҳо берасиз?

- Жуда ёмон. Бунақа имкониятларни қўлдан бой бермаслик керак. Футболчи майдонга тушдими, ҳар доим максимал ҳаракат қилиши керак. Машғулотларда бу борада ишлаяпмиз. 

- Ўйиннинг 78-дақиқасида Нодирбек Мукаров бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Ўша вазиятда ҳафсалангиз пир бўлгандек кўринди...

- Бу вазият бўйича Мукаровни ўзи билан гаплашганмиз. У ўша вазиятда гол бўлди деб ўйлаган. Вазиятгача бир оз бўшашди. Лекин Мукаров бугун ўзига бўлган ишончни оқлади. Жамоамизнинг биринчи голини урди. Вазиятларни кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз. 

- "Шўртан" ярим соат мобайнида бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилди. Натижадан қанчалик қониқдингиз?

- Тўғрисини айтсам, натижадан қониқдим. Ўйиндан эса йўқ. Футболчиларим бундан кўпроғига қодир эди.

- Олдинда "Машъал"га қарши ўйин кутиб турибди. Бу учрашув ҳақида нималарни айта оласиз?

- Бугунги ўйиндан сўнг футболчиларга бир кун дам берамиз. Кейин машғулотларга киришамиз. "Шўртан" ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика