Latest news

13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  1 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  6 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  5 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  3 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   6 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  17 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  2 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  4 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0

Анвар Бердиев: "Насаф" ва "Навбаҳор"? Чемпионатда барибир ҳамма билан ўйнаймиз" News

Анвар Бердиев: "Насаф" ва "Навбаҳор"? Чемпионатда барибир ҳамма билан ўйнаймиз"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Шўртан" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Даставвал Ўзбекистон аҳлини кириб келаётган Рамазой ҳайит байрами билан табриклайман. Жанговор ўйин бўлди. "Қўқон-1912" жамоасига қарши жиддий тайёргарлик кўрдик, ўйинларини кўриб, таҳлил қилиб чиқдик. Жамоа олдинги ўйинларда 2 нафар ҳужумчи билан ҳаракат қилди. Шундан келиб чиқиб, тайёргарлик кўрдик. Дуранг адолатли натижа бўлди деб ҳисоблайман.

- "Шўртан" аввалги ўйинларни бой берганди. Бугун мавсумдаги илк очко қўлга киритилди. Буни ғалабага қиёсласа бўладими?

- Йўқ, дурангни ғалабага тенглаб бўлмайди. Жамоамиз футболчилари бундан-да кўпроғига қодир. Таркибимиз ёшлардан иборат, ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. 

- Ўзбек футболида тактикалар ўзгариб кетганми ёки ҳужумчилар савияси тушиб кетганми? Голлар кам эканлигига сабаб нимада?

- Миллий чемпионатларимизда тўпупарлар легионерлардан бўлаётгани ачинарли ҳол. Бизда иқтидорлар кўп. Аввалги каби Солиев, Исоқов, Ҳамидуллаев каби ҳужумчилар яна етишиб чиқишига ишонаман. 

- Навбатдаги турларда "Насаф" ва "Навбаҳор"га қарши ўйинлар кутиб турибди. Бу жамоаларга қарши қандай тайёргарлик кўрасизлар?

- Ҳар бир ўйинга жиддий тайёрланамиз. Вазифамиз ҳар бир учрашувда очко учун чиқамиз. Чемпионатда барибир ҳамма билан ўйнаймиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика