Latest news

09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  1 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  11 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  3 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3

Анвар Бердиев: "Майдон борасида муаммолар бор, жамоамиз раҳбарлари жон куйдиришмоқда" News

Анвар Бердиев: "Майдон борасида муаммолар бор, жамоамиз раҳбарлари жон куйдиришмоқда"

Про лига 6-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Истиқлол"(0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.




"Ва ниҳоят ғалаба қозондик. Бу мавсумда Про лигада ўткинчи ўйинларни ўзи йўқ. Ҳар бир очко олтинга тенг бўлмоқда. Биламиз, жорий мавсумда Про лигада формат ўзгарган. Кучли тўртликка кириш учун кураш охирги турга қадар давом этса керак. Ҳали ҳеч нарса йўқотмаганмиз, кучли тўртликка кириш учун ҳаракат қиламиз. "Хоразм"ни бугунги ўйинини олиб қарайдиган бўлсак ҳали кўп жамоаларга бош оғриқ бўлади.

Телевизорда томоша қилган бўлсангиз "Турон", "Нефтчи" билан ўйинларда жуда кўп вазиятлар яратмоқдамиз. Лекин, гол уришга келганда омад юз ўгирмоқда. Омадни ҳам рўкач қилмаган бўлардим. Мана бугун пенальтидан ҳам гол ура олмадик. Ўйинни таҳлил қиламиз. Машғулотларда ишлаймиз. Эътиборни вазиятларни голни айлантиришга қаратдик.

"Динамо", "Турон", "Оқ-тепа" "Нефтчи" жиддий кураш олиб боради. Ҳаммада имконият бор. "Хоразм"ни ҳам сафдан чиқармасликни сўрардим. Ким ўйинга тайёр бўлса ўша жамоа ғалаба қозонмоқда. Ўйинчини тажрибаси ёки номлар ҳеч нарсани ҳал қилмаяпти.

Майдон борасида муаммолар бор. Жамоамиз раҳбарлари жон куйдиришмоқда. Бу муаммо тез орада ҳал бўлади деган умиддамиз. Вилоят ҳокими ҳам бизнинг жамоага бефарқ эмас. Вазият ижобий томонга ҳал бўлади деган умиддамиз",- дейди Анвар Бердиев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика