Latest news

18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   33 18:09"Челси" — "Сандерленд". Таркиблар маълум  0 17:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  1 16:47Катта интервью: Шамил Ярулиндан "Шўртан" ва футболимиз истиқболи ҳақида  0 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  3 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  16 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  21 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  4 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  3 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  3

Анвар Бердиев: "Машғулотларда стандарт вазиятларга катта эътибор қаратгандик" News

Анвар Бердиев: "Машғулотларда стандарт вазиятларга катта эътибор қаратгандик"

Про лига 15-туридан ўрин олган "Андижон" – "Турон" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев иштирок этди.




"Андижон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Шу биз кутган нарса яна юз берди. Машғулотларда стандарт вазиятларга эътибор қаратгандик. Бугун ҳам яна шундай ҳолатда ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Кейинги ўйинимиз ҳам Кубок доирасида "Андижон"га қарши кечади. Про лигада ҳеч нарса маълум эмас. Ҳамма ўйинлар олдинда турибди. Ҳаёт давом этади, кейинги баҳсларга астойдил тайёргарлик кўрамиз", – деди Бердиев.  

- "Турон" аввалги ўйинларда мазмунли футбол кўрсатаётганди. Бугун жамоа яхши ўйнамагандек. Бунга нима сабаб бўлди?

- Футболда ҳар доимо ҳам сиз кутган нарса рўй бермайди. Балки бунга футболчиларим ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўришгани сабаб бўлгандир. Биринчи бўлимда ўзим ҳам жамоам ўйинидан қониқмадим. Голдан кейин жамоамиз иккинчи таймда ўз ўйинини кўрсата олди. Ҳумоюн Муртозаев ва Азиз Ибрагимовда ҳам ҳисобни тенглаштириш учун вазиятлар бўлди, бироқ омадимиз келмади. Бу ўйинни тахлил қиламиз ва кейинги ўйинларга тайёгарлик кўрамиз. 

- Ҳумоюн Муртозаев бугун йўқолиб қолгандек....

- Мен бундай фикрда эмасман. Қолаверса, "Андижон" ҳимоячилари анча тажрибали ҳисобланади. Муртозаевга ҳам осон бўлгани йўқ. Лекин у вазиятларга эга бўлди. Эсингизда бўлса, биринчи даврадаги ўйинда унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтганди. Бугун ҳам унда имконият бўлди, ундан фойдалана олмади. Ҳужумчи қачон кўзга ташланади? Қачонки, у гол урса, шунда кўзга ташланади. 

- "Андижон" биринчи даврадаги каби бугун ҳам стандарт вазиятдан фойдаланиб кетди. Жамоангиз машғулотларда бунга катта эътибор бермаганмиди?

- Биз машғулотларда стандарт вазиятларга катта аҳамият бердик. Гол ўтказиб юборилган вазиятда ҳам, биз айтган футболчимиз Маматказин билан охиригача кураш олиб бормади ва улар тўп киритди. Лекин машғулотларда бунга эътибор қаратгандик.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика