Latest news

08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  1 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  3 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  107 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4

Анвар Бердиев: "Мағлубият учун барча айбни ўз бўйнимга оламан" News

Анвар Бердиев: "Мағлубият учун барча айбни ўз бўйнимга оламан"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Андижон" - "Турон" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Андижон" жамоасини кейинги босқичга чиққани билан табриклайман ва кейинги ўйинларда омад тилайман. Биринчи голни яна стандарт вазиятдан ўтказвордик. Бу жамоа билан ўтган ўйиндан фарқли равишда 5 та ўзгаришга қўл урдик. Якунда барибир "Андижон" яна ғалабага эришди.

- Ҳумоюн Муртозаевни ноўрин ҳаракатини қандай изоҳлаган бўлардингиз?

- Албатта, бу футболда хунук ҳолат. Унинг бу ҳаракати учун андижонлик мухлислардан узр сўрайман. Биз ўйинни таҳлил қиламиз, Муртозаев билан бу борада гаплашиб оламиз. Чемпионатдаги ўйинда, яъни Яйпанда ўтган баҳсда "Андижон"нинг 20-рақамли футболчиси шундай ҳаракатни амалга оширганди. Балки шу холат футболчига жавоб тариқасида амалга оширгандир. Мен доим таъкидлайман, футболчи бундай вазиятлардан йироқда бўлиши керак. Яна бир бор андижонлик мухлислардан ўша вазият учун узр сўрайман.

- "Турон" чемпионатда ҳам, кубок ўйинларида ҳам "Андижон"га мағлуб бўлди. Про-лига чемпионлиги учун курашда "Андижон"ни фаворит деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, бундай ўйламаган бўлардим. Чунки олдинда ўйинлар кўп, ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. "Машъал", "Бухоро", "Турон" ва "Андижон" жамоалари ўртасида Суперлига учун кураш жиддий кечади.

- Икки бўлимда икки хил ўйин гувоҳи бўлдик. Тажрибали футболчиларни асосий таркибда туширсангиз бўлмасмиди?

- Албатта бўларди. Мағлубият учун барча айбни ўз бўйнимга оламан. Таркиб танлаш борасида хатога йўл қўйдим. Яйпанлик мухлислардан ҳам узр сўрайман, улар чемпионат доирасидаги ўйинда мағлуб бўлганимизга қарамай яна бугун бизга ишониб келишди. Клуб раҳбариятидан ҳам узр сўрайман. Кўзи ёниб турган, имконият беринг деб сўраб турган футболчиларни майдонга туширгандим. Натижани эса кўриб турибсизлар. Иккинчи бўлимда 4 та ўзгариш қилдик, бу холат ўйинда бурилиш ясай олди.

- Жамоа Андижонга ўйиндан бир кун аввал келмаганига сабаб нима?

- Бу менинг таклифим эди. Ўтган гал бир кун аввал келиб мағлуб бўлгандик. Шу сабабдан биз клуб раҳбарияти олдида хижолат бўлиб бир кун аввал келиб уларни қўшимча ҳаражатлар сарфлашларини истамадик.

- Танлаш имкони бўлса, кубокдаги ғалабани танлардингизми ёки чемпионатдагиними?

- Мураббий учун ҳар бир ўйиндаги ғалаба муҳим. Майдонга чиқдикми, ғалаба учун ўйнашимиз шарт, қайси мусобақа эканининг аҳамияти йўқ.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика