Latest news

20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  2 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  33 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  11 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  16 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30

Анвар Бердиев: "Ҳеч бир натижа осонликча қўлга киритилмаяпти" News

Анвар Бердиев: "Ҳеч бир натижа осонликча қўлга киритилмаяпти"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Зомин" - "Турон" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Авваламбор, Ўзбекистон аҳлини, барча футбол мухлисларини кириб келаётган Рамазон ойи билан муборакбод этаман. Аввал ҳам таъкидлагандим, Про-лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди. Гувоҳ бўлганингиздек, ҳеч бир натижа осон қўлга киритилмаяпти.

Яратиб берилаётган шароитлар учун клубимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, узоқ масофа бўлишига қарамасдан стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат. Келгуси ўйинларда яна ғалабаларга эришиб асосий мақсадимиз йўлида интилишда давом этамиз.

- Кореялик футболчи Ким Бо Йонг нега захирада қолиб кетди?

- Ким Бо Йонг аввалги турларда мунтазам ўйнади. Биз уни иккинчи бўлимда майдонга тушириб олдинги чизиқдаги тезкорликни кучайтирмоқчи эдик. Лекин, ўйин давомида вазият ўзгариб кетди. Бундан ташқари ҳужумчимиз Хумоюн Муртазоев айни дамда юқори даражада ўйин намойиш этмоқда.

- Иккинчи бўлимда майдонга туширилган Сиёвуш Хабибуллоевнинг яна захирага олиниши Саидафзалхон Аҳроровнинг қизил карточка олиши билан боғлиқми?

- Ҳа, шундай деса ҳам бўлади. Аҳроров қизил карточка олиб майдонни тарк этгач, унинг ўрнини тўлдириш учун Сиёвуш Хабибуллоевни захирага олдик. Ярим ҳимоячи ўрнига ҳимоячини майдонга туширдик.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика